23
тушумларнинг қайси бир тури ҳисобига келажакда облигациялар эгалари
олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини белгилайди.
Мақсадли тушумлар замирида. Облигацияларни чиқариш шартларида
аниқ лойиха кўрсатилади, уни амалга оширишга қимматли қоғозларнинг
ҳаридорларидан олинган маблағлар йўналтирилади ва у облигацияларнинг
эгалари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши учун маълум даромадлар
келтириши лозим. Бу муниципал мулк объектлари (аэропортлар, вокзаллар,
бунда терминалдан фойдаланганлик учун тўлов сўндириш манбаси
ҳисобланади), маҳаллий электр станциялари, газ ўтказгичлар, сув
ўтказгичлар, иссиқ сув ўтказгичлар, йўлларнинг қурилиши (тўлов манбаси
кўрсатилган хизматлар ва фойдаланиш хуқуқи учун муайян истеъмолчилар
томонидан тўланган тўловлар), касалхоналар, истирохат боғлари,
ўйингоҳлар, муниципалитет (хокимият)нинг бошқа тўловли жамоат
объектларининг қурилиши бўлиши мумкин.
Бундай қимматли қоғозларни чиқариш шартларида келадиган
даромадларнинг
қайси
қисми
облигациялар
эгалари
олдидаги
мажбуриятларни сўндиришга ва қайси бири даромадлар келтираётган
объектдан фойдаланишнинг жорий ҳаражатларини қоплашга ҳамда
муниципалитетга йўналтирилиши ҳақида келишиб олинади.
Бозор
иқтисодиёти
ривожланган
мамлакатларда
муниципал
облигациялар, одатда, банклар, нуфузли фирмалар кафолати остида
чиқарилади ва биринчи даражали акциялар даражасида баҳоланади. Улар
жуда оммабоп бўлиб, энг фойдали инвестиция активларидан бири
ҳисобланади.
Айни пайтда собиқ Иттифоқ мамлакатларида бўш турган пул
маблағларини жалб қилишнинг мазкур ғоят фойдали усулидан
фойдаланилмаяпти. Бунинг асосий сабаби муниципал облигацияларни
чиқариш қонцепциясини ишлаб чиқишга қодир бўлган малакали кадрларнинг
йўқлиги, маҳаллий ҳокимиятларнинг ўз бўйнига бепул мажбуриятлар ўрнига
тўловли мажбуриятлар олишни хохламаслиги, маҳаллий бюджетларнинг
давлат бюджетларидан субсидиялашнинг эскириб қолган амалиёти
(муниципал облигацияларни чиқариш лойихасини ишлаб чиқиш ва уни
жорий этиш – "бош оғриқ", қайсики бу юқоридан келадиган дотацияларни
қисқартириб қўйишга олиб келади) ва ҳ.к.
Ўзбекистонда
маҳаллий
заёмлар
облигациялари
амалда
қўлланилмаётганлигига қарамай, уларни чиқаришнинг истиқболи ғоят юксак.
Муниципал заёмлар бўйича маблағларни тўплаш муваффақиятининг жиддий
омили республикада ўзини ўзи бошқариш. идораларининг ажойиб
муассасаси – махалла қўмиталарининг мавжудлигидир. Ҳокимиятларнинг
маҳалла қўмиталари билан ишлашини фаоллаштириш, уларга маҳаллий
заёмлар облигацияларини сотиш орқали ободончилик ва ижтимоий
объектларни қуриш бўйича турли лойихаларни ишлаб чиқиш борасида
кўмаклашиш яқин келажакда ўзининг ғоят сезиларли натижаларини берган
булар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: