Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
 
Давлат
облигациялари 
Давлат қимматли қоғозлари
- Ўзбекистон Республикасининг ғазна 
мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат 
берган орган томонидан чиқарилган облигациялар, шунингдек Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг облигациялари. 
Давлат облигациялари монополистик капитализмгача бўлган даврда 
пайдо бўлди. Облигациялар ўзида кредит муносабатларини акс эттиради, 
бунда давлат қарздор, аҳоли ёки корхона ва ташкилотлар кредитор сифатида 
иштирок этади (давлат кредити). Бугунги кунда давлат облигациялари 
облигацияларнинг энг кенг тарқалган туридир. Давлат облигациялари 
эмиссиясини ҳукумат, аксарият ҳолларда, давлат бюджети тақчиллигини 
қоплаш мақсадида амалга оширади. Бевосита давлат облигациялари 
операциялари билан кредит муассасалари шуғулланади. Фоизларни тўлаш 
манбаси – давлат хазинасига корхоналардан солиқ кўринишида келиб 
тушадиган, амалга оширилган қўшимча қийматдир. Давлат облигациялари
одатда, мамлакатнинг мол–мулки, бойлиги билан кафолатланган ва шунинг 
учун ҳам инвестиция активларининг энг ишончли тури ҳисобланади. Давлат 
облигациялари бўйича олинган даромадлар солиққа тортилмайди. Шунинг 
учун улар бўйича фоиз ставкалари корпорацияларнинг энг биринчи даражали 
облигациялари бўйича тўланадиган фоиз ставкаларига қараганда паст. Бозор 
иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда жами давлат қарзининг катта 
қисмини айнан турли йилрларда чиқарилган облигациялар ташкил этади. 
Совет иқтисодий адабиётида капиталистик давлат кредитининг 
мавжудлиги тегишли мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ўзининг ҳарбий 
ва бошқа ноишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплаш зарурати билан боғлиқ, 
деб кўрсатилар эди. Бундай ҳолларга деярли ҳамма йилрларда бир хил 
салбий баҳо берилар эди. Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтилган 
ҳаражатлар ҳар қандай давлат бюджетининг мажбурий унсури ҳисобланади. 
Давлат қимматли қоғозлари бозорини ташкил қилиш ва унинг 
ривожланиши ўзининг салбий ҳолатлари билан бирга, деярли ҳамма йилда 
иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар учун кредитдан давлат бюджети 
даромадарини шакллантиришнинг манбаси сифатида фойдаланиш ва бу 
билан хўжаликни молиялаштиришнинг ресурс салохиятини кенгайтириш 
имконини берди. 
Давлат қимматли қоғозлари билан турли операциялар қилиш, масалан, 
уларни кредит тизими иштирокида очиқ бозорда сотиб олиш ёки сотиш 
ёрдамида кўпчилик замонавий капиталистик давлатлар иқтисодиётини пул – 
кредит жиҳатдан тартибга солишга эришилади. Аҳоли ҳамда корхоналар 
учун давлат мажбуриятларини ҳарид қилиш ўз омонатлари ва 


22 
жамғармаларини нисбатан ишончли сақлаш шакли ҳисобланади. Бу 
қандайдир даражада ўзини инфляция жараёнлари таъсиридан чегаралаш 
имконини беради. 
Ўзбекистон давлат облигациялари – бу республика ички қарзлари 
облигацияларидир. Бундай облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор 
ҳукумат томонидан қабул қилинади. Мустақил Ўзбекистон тарихида давлат 
облигацияларининг икки хил тури чиқарилишига йўл қўйилди. Биринчиси – 
1992 йил майда – 12 фоизли ички ютуқли заём. Бу СССРнинг парчаланиши 
муносабати билан содир бўлган кескин инфляция ва Совет ҳукумати 
томонидан қоғоз пул белгиларининг муомалага меъёридан ортиқ даражада 
чиқарилиши туфайли аҳоли учун жуда муваффақиятсиз тугади. Иккинчиси – 
1996 йил мартда – корхона ва ташкилотлар учун давлат қисқа муддатли 
облигациялари (ДҚМО) кўринишидаги облигация заёми, у мамлакат 
хазинаси ва сармоядор корхоналарга даромадлар келтирган ҳолда жуда 
муваффақиятли амал қилиб турибди. 
Ўзбекистонда ДҚМОнинг дастлабки кимошди савдоси 1996 йил 28 
мартда бўлиб ўтди. Молия вазирлиги облигацияларнинг эмитенти 
ҳисобланади. Облигациялар эмиссияси даврий равишда алоҳида нашрлар 
шаклида амалга оширилади. Ҳар бир нашр, одатда, бир ойда бир марта 
чиқарилади. Облигациялар 3, 6 ва 12 ой муддатларга чиқарилади. 
Облигацияларни уларни сотишга ваколат берилган ташкилот 
(дилер)лар орқали ҳарид қилган юридик шахслар облигацияларнинг эгаси 
бўлиши мумкин. Облигациялар нашрларининг кимошди савдоси, савдолари, 
ҳисоб–китоблари ва уларга кўрсатиладиган бошқа хизматлар Ўзбекистон 
Республикаси валюта биржасида амалга оширилади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish