Молия бозори kitob


 ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ҲОСИЛАЛАРИ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

3.3. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ҲОСИЛАЛАРИ 
 
Қимматли қоғозлар ҳосилалари – ўз эгаларини бошқа қимматли қоғозларга нисбатан 
ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан эмитентнинг 
опционлари, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида 
чиқариладиган қимматли қоғозлар. 
Қимматли қоғозлар ҳосилаларини чиқариш ва муомаласи қоидаларини Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги қошидаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича 
Давлат комиссиялари белгилайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида қимматли 
қоғозлар ҳосилаларининг икки тури амал қилиб келмоқда, бу опцион ва фьючерслардир.
Лекинда қимматли қоғозлар бозори ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар 
ҳосилаларининг бошқа турлари ҳам мавжуд, булар жумласига депозит тилхатлари, варрант, 
приватизация чеклари, приватизация купонлари киради. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


54 
Қимматли қоғозлар ҳосилалари билан операциялар нафақат бирламчи бозорда, шу билан 
бирга иккиламчи бозор (биржалар)да ҳамда «кўча» (чайқов) бозорида ҳам бажарилаверади. 
Аммо бу операцияларнинг асосий қисми фонд биржалари орқали ўтади. 
ОПЦИОН 
Опцион бу муайян қимматли қоғозни келишилган баҳо ва муддатда сотиб олиш ёки сотиш 
ҳуқуқини берувчи икки томонлама шартнома. У эгасига контракт (битим)да келишилган баҳода 
белгиланган муддатда қимматли қоғозларни ёки товарларни сотиб олиш ҳуқуқини беради. 
Опцион сотувчи учун сотиш, харидор учун сотиб олиш ҳуқуқини беради. 
Масалан, акцияларни олди-сотдисида опцион икки инвестор иштирокида тузилади: бири 
опционни ёзади ва иккинчисига ўтказади (беради); иккинчиси бу опционни сотиб олади ва 
белгиланган муддат ичида ва нархда акцияларни сотиб олиш (сотиб олишга опцион) ёки унга 
сотиш ҳуқуқини олади (сотишга опцион). 
Янада тушунарлироқ бўлиши учун опцион моҳиятини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. 
Айтайлик, бир дона акциянинг номинал қиймати (баҳоси) 100 сум бўлсин. Эмитент билан 
тузилган опцион шартномасига биноан сиз уч ой муддат билан 100 та акцияни сотиб олиш 
ҳуқуқига эга бўлдингиз. Бу ҳуқуқга сиз ҳар бир акция учун 100 сум эмас, балки 103 сум тўлаш 
шарти билан эга бўлдингиз. Шунда сиз ҳар бир акцияга қўшимча 3 сум тўлаб, 100 та акция учун 
опционни 300 сумга сотиб оласиз. 
Шуни билингки, акцияларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишингиз билан сиз бу 
акцияларни сотиб олишга мажбур эмассиз. Агар опционда кўрсатилган муддат ичида 
акцияларнинг нархи ошмаган бўлса ёки пасайиб кетган бўлса, опцион эгаси ўз ҳуқуқидан 
фойдаланмайди. Демак, бу мисолимиз шартига биноан 300 сум йўқотади. 
Фараз қилайлик, акциянинг нархи кам миқдорда, айтайлик 102 сумга ошган бўлсин. 
Бундай вазиятда опцион эгаси қандай иш тутиши лозим? Биринчи навбатда у акциянинг нархи 
қачон ошганлигига эътибор бермоғи лозим. Агар акциянинг нархи уч ойлик, муддатнинг 
бошида (102 сумга) ошган бўлса, унда опцион эгаси шошилмасдан пайт пойлаб туриши 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Агар уч ойлик муддатнинг охирида ошган бўлса, унда опциондаги акцияларни сотиб 
юбориши лозим, яъни опционга мувофиқ акцияларни 100 сумдан сотиб олиб, 102 сумдан сотиб 
юбориш керак. Бу ҳолда опцион эгасининг кўрган зарари 100 сумни ташкил этади (бу суммага 
қўшимча яна воситачига тўланадиган хизмат ҳақи ҳам кирииши мумкин). 
Акциянинг нархи кутилганидек (103 сумдан) баланд бўлган ҳолларда опцион ўз эгасига 
даромад келтиради. Масалан, акциянинг нархи 108 сум бўлса, опцион эгасининг 100 дона 
акциядан олган даромади 500 сум (800-300)ни ташкил қилади. 
Шундай қилиб, опцион эгаси акциянинг бозордаги курсига қараб ютиши ютқазиши 
мумкин. 
Опцион одатда корпорация раҳбарларининг рағбатлантириш мақсадида кенг қўлланилади. 
Бунда корпорация раҳбарлари ихтиёрига олдиндан ўрнатилган курс бўйича акциялар ажратиб 
қўйилади. ўрнатилган курс билан акцияни сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ корпорация 
раҳабарларининг опцион эвазига оладиган даромади жами даромадларининг учидан бир 
қисмини ташкил қилади. 
Опционнинг асосан қуйидаги уч тури мавжуд: 

сотиб олиш учун опцион (опцион Call) - келажакда активлар курсининг ошишидан 
ҳимоя қилиш мақсадида харидорнинг активларини (валюта, қимматли қоғозлар, 
товарлар ва ҳ.к.ларни) сотиб олиш ҳуқуқини (аммо, мажбуриятини эмас) берувчи 
контрактдир 

сотиш учун опцион (опцион put) - актвиларнинг курсини пасайишидан ҳимоя 
қилиш учун сотувчига ўз активларини сотиш имконини (аммо мажбуриятини эмас) 
берувчи контракдир 

қўш опцион (опцион tellage) – харидорга активларни базис нархда сотиб олиш ёки 
сотиш имконини беради. Аммо, бараварига сотиш ва харид қилиш мумкин эмас. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


55 
қўш (столлаж) опцион сотишга опцион ва сотиб олишга опцион бараварига бир хил 
муддат ичида ва юир хил нархда сотиб олиниш ҳолатида вужудга келади. 
Ҳар бир опционда муддати кўрсатилган бўлади. Опционнинг амал қилиш санаси ва даври 
белгиланган муддатдан чиқиб кетган бўлса, у ҳолда мазкур опцион қабул қилинмайди. 
Опционларнинг америкача ва европача стиллари мавжуд. Европача стилда опцион фақат 
белгиланган муддатда (кунда) ишлатилиши мумкин. Амеракача стилида эса опцион унда 
белгиланган муддат ичида, исталган вақтда ишлатилиши мумкин. 
Опционнинг олди-сотди жараёни контракт (битим) тузиш орқали амалга оширилади. Якка 
контракт тўлиқ лотга тузилади. ЛОТ – бу сотувга қўйилган бир хил турдаги қимматли қоғозлар 
ёки бошқа активлар партияси. Бир неча лотлар тўплами стринг дейилади. 
Контракт эгаси (яъни, сотиб олувчи, харидор) сотувчига (яъни, контрактни ёзиб 
берувчига) комиссион ҳақ тўлайди. Бу ҳақ мукофот дейилади. Мукофот – контрактнинг опцион 
баҳоси. Опционни харид қилувчининг хавф-хатари (таваккалчилиги) шу мукофот миқдори 
Билан чегараланган. Опцион сотувчининг хавф-хатари эса ўша мукофот миқдорига камаяди. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish