Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

ВЕКСЕЛЬЛАР 
Вексельларни чиқариш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли 
давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


64 
Биринчи бор Ўзбекистон иқтисодиётига вексельларни жорий қилиш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июнда “Муомалага вексельларни чиқариш 
тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан кейин бошланди. Бу борадаги қўпол хатоликлар 
мавжудлигини ҳисобга олиб 1999 йил 19 мартидан бошлаб Президент Фармонига асосан 
Республикамизда вексель муомаласи вақтинчалик тўхтатилди. Ҳозирги кунда дунёнинг кўпгина 
мамлакатларида вексель муомалада мавжуд. Шунинг учун ҳам биз бу борада маълумотга эга 
бўлишимиз керак. 
Вексель — вексель берувчининг ёки вексельда кўрсатилган бошқа тўловчининг вексельда 
назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлашга доир шартсиз 
мажбуриятини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз. 
Вексель, энг аввало, бир шахс томонидан иккинчисига ёзиб берилган қарз мажбуриятини 
ифодаловчи қимматли қоғознинг бир шаклидир. Вексельни ҳар қандай тўловга қобил корхона 
ва ташкилот ёзиб бериш ҳуқуқига эга. Вексель: 

сотилиши; 

кредит сифатида берилиши; 

бирон бир олди-сотди битимида ҳисоб-китоб сифатида ишлатилиши; 

тўлов воситаси вазифасини бажариши мумкин. 
Вексельлар асосан қисқа муддатга (1 йилгача) берилиб, кўпроқ корхоналарнинг айланма 
воситаларини кўпайтиришга имкон беради, унинг ишлаб чиқаришдаги самарасини оширади. 
Шунинг билан бирга, тўловнинг кафолатланганлиги туфайли олдиндан тўлаш зарурати 
қолмайди ва айланма маблағнинг харакатини анча тезлаштиради. 
Вексель вақтинча бўш турган маблағларини ҳар қандай миқдорда ва ҳар қандай муддат 
мобайнида самарали ишлатишга ёрдам беради. Вексельларни кредит олишда ишончли гаров 
воситаси сифатида ишлатиш мумкин. Вексельлардан ҳисоб-китоб, тўловда фойдаланилганда 
банк орқали пул ўтказишга ҳожат бўлмайди. 
Ўзбекистонда вексель муомаласини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари. 
Айрим давлатлар тажрибасидан маълумки, халқ хўжаилигида ҳисоб-китобларни 
меъёрлаштириш, ўзаро қарзларни камайтиришнинг муқобил услубларидан бири хўжалик 
айланмасида вексельлардан ҳисоб-китоб, тўлов воситаси сифатида фойдаланишдир. 
Ўзаро қарзлар муаммосига қарши курашда ишлатилаётган вексель кредити Олмония, 
Россия, Украина ва бошқа давлатларда яхши самара бермоқда. Бу мамлакатлар тажрибасини 
ўрганган ҳолда республикамизда вексель муомалсаи ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 июнда қабул қилган «Ўзбекистон Республика халқ 
хўжалигида вексельларни қўллаш тўғрисида»ги қарори республикада вексель муомаласини 
ташкил этилишининг барча ўзига хос хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган. 
Биринчидан, бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ вексельлардан халқ хўжалигида 
фойдаланишга ўтиш бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда кўпроқ тижорат 
банкларининг вексельларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилади. Яъни бу босқичда тижорат 
банклари ва айрим тўлов қобилияти бўлган хўжалик субъектлари (корхоналар) томонидан 
чиқарилган вексельлар жорий этилади. Корхона ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятини 
тижорат банклари таҳлил қилади ва улар томонидан чиқарилган ҳар бир вексельни ваколатли 
тижорат банклари бўлимлари рўйхатидан ўтказади. Шунинг учун вексель тўлов тижорат 
банклари томонидан назорат қилинади. 
Иккинчи босқичда банклар бир-бирининг вексельларини ҳисобга олиш ва улар бўйича 
тўлаш ҳақида шартномалар тузиш йўли билан ягона вексель майдони (доираси)ни яратади. Бу 
вексельларнинг айланиш худудини кенгайтиради ва ликвидлигини оширади. Агар деҳқончилик 
саноат банки вексельига эга бўлган корхона саноат қурилиш банкининг ҳоҳлаган бўлимида 
тўлов учун пулини оладиган бўлса, бу корхоналар ўртасида тўловларни анчагина 
осонлаштиради. 
Учинчи босқичида ҳисоб-китоб ва тўлов воситаси сифатида корхона ва ташкилотларнинг 
тижорат вексельларидан фойдаланишга ўтилади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


65 
Тўртинчи босқичда вексельларни Марказий банк томонидан қайта ҳисобга олиш (тижорат 
банкларининг портфелига мавжуд бўлган вексельларни ҳисобга олиш) операцияларини амалга 
ошириш назарда тутилади. 
Республикамизда вексель муомаласини ташкил этишнинг Яна бир ўзига хос хусусияти 
шундаки, муомалага чиқарилган ҳар бир вексель олдиндан эмитентнинг тўлов қобилиятини 
аниқлаб, банклар томонидан рўйхатдан ўтказилади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish