25-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
давлат солиқ хизмати органларига;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1500, 29.07.2005 й.).
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;
давлат статистика органларига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисми.
Молиявий ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилиши мумкин.
Молиявий ҳисобот йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. Кичик корхоналар ва микрофирмалар бухгалтерия балансидан ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан иборат фақат йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) 62–65-бандлари ва «Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 942, 03.07.2000 й.).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатлари белгиланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
26-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар учун очиқдир.
Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар, жамоат фондлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъекти бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 102-моддасининг бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 61-моддаси учинчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 72-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасининг иккинчи қисми.
Ушбу модда ўзига нисбатан қонун ҳужжатларининг бошқа талаблари белгиланган бухгалтерия ҳисоби субъектларининг молиявий ҳисоботига татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Do'stlaringiz bilan baham: |