Молия / Бухгалтерия ҳисоби]



Download 172 Kb.
bet1/8
Sana25.02.2022
Hajmi172 Kb.
#463089
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПҚ-4611 24.02.2020



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (кейинги ўринларда — МҲХС) ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
1. Белгилансинки, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:
2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
2021 йил якунига қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)», «Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)», «Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)» ва «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)» сертификатларидан (кейинги ўринларда — халқаро бухгалтер сертификати) бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилдан бошлаб, ушбу бандда кўрсатилмаган давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқланиши ва 1 июнга қадар расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги функциялар юклансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда МҲХСнинг жорий этилишини, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботлар МҲХС асосида ўз вақтида эълон қилинишини мониторинг қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича жаҳоннинг муваффақиятли тажрибаларини оммалаштириш, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — аккредитациядан ўтган ўқув марказлари) ҳамда соҳага оид олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш юзасидан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар (Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Аssociation of Chartered Certified Accountants — АССА) ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш;
ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси асосида ўқув жараёнининг сифатини, имтиҳонларни ўтказиш ва натижаларини баҳолашнинг шаффофлигини таъминловчи МҲХС бўйича сертификатлашнинг самарали тизимини жорий этиш, шунингдек, МҲХС соҳасида талаб юқори бўлган мутахассисларни аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўқитиш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга мувофиқ уйғунлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси тузилмасида вазирликнинг бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида учта штат бирлигидан иборат молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими ташкил этилсин.

Download 172 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish