14700 Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар 14701 Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14705 Ҳукуматга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14701 — «Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 12305 — «Ҳукуматга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14799 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.