12999 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13000 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар 13001 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13005 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича
кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13001 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 13009 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар», 15201 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар», 15205 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13099 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.