11315 Муддати ўтган сотиб олинган векселлар Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган, амалдаги қоидаларга асосан муддати ўтган деб ҳисобланувчи вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддати ўтган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган муддати ўтган векселларнинг номинал қиймати, шунингдек қайта таснифланган ва 11319 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган векселлар» ҳисобварағига ўтказилган векселларнинг суммаси ва/ёки векселларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб муддати ўтган векселларнинг тури, шунингдек тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11319 Суд жараёнидаги сотиб олинган векселлар Ҳисобварақнинг таърифи: тўловни ундириш бўйича суд муҳокамасига ўтказилган банк томонидан сотиб олинган вексел/тратталарнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан суд жараёнидаги сотиб олинган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган векселларнинг номинал қиймати ва/ёки векселларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселлар тури бўйича, шунингдек тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11395 Сотиб олинган векселлар бўйича дисконтлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: векселларни сотиб олиш нархи билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ (дисконт) ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан векселни номинал қийматидан паст нархда сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида вексел суммаси тўлаб берилганда ҳисобдан чиқарилаётган дисконт суммаси, дисконт амортизацияси ва/ёки векселни тўлов санасигача қайта сотишда (қайта дисконтлашдаги) ҳисобдан чиқарилаётган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселлар тури ва муддати, шунингдек тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Сотиб олинган векселлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: вексел/тратталар сотиб олинган қийматига нисбатан бозор қийматининг тушиб кетиши ҳамда сотиб олинган векселларни ундириб олмаслик эҳтимоли мавжудлиги натижасида вужудга келадиган зарарларни қоплаш бўйича маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида баҳоланиш зарарлар суммаси ёки захиранинг кўпайиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.