|
Тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар -Хорижий
|
bet | 236/290 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 182,71 Kb. | | #190281 |
| Bog'liq 773 17 2020 Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия
45253 Тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар -Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий тўловлар (халқаро пул ўтказмалари, хорижий тратталар, йул чеклари ва бошқалар)ни амалга оширишда мижозларга кўрсатилган хизматлар юзасидан банкнинг воситачилик даромадлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий тўловлар бўйича ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45257 Мижозларнинг инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнин инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлардан олинган банк даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар юзасидан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45261 Кафолатлар ва кафилликлар бўйича операцияларни амалга оширишда кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ўз мижозларига берилган кафолатлари ва кафилликлари бўйича даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида берилган кафолатлар ва кафилликлар бўйича ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45294 Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизмат ва воситачиликлардан даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизмат ва воситачиликлардан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|