23218 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан ажратилган мақсадли маблағлар
(III-бўлим 23218-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан «Ўзагросервис» АЖ корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига келиб тушган маблағларнинг ҳисоби.
(III-бўлим 23218-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг кредитида Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан келиб тушган маблағларнинг суммалари акс эттирилади.
(III-бўлим 23218-ҳисобварағининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23220 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан олинган мақсадли маблағлар
(III-бўлим 23220-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат буюртмаси ҳисобига контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бўнак тўловлари ва якуний ҳисоб-китоблар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ўрнатилган тартибда харажатларга ўрнатилган нормативлар асосида бошқа товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар)ни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонддан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлим 23220-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган аванс тўловларининг суммаси, шунингдек етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб маҳсулотлар тури (пахта хом ашёси, ғалла ва гуруч-шоли) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |