15699 — Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Лизинг Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15700 Суд жараёнидаги кредитлар ва лизинг 15701 Юридик шахсларга берилган Суд жараёнидаги кредитлар 15703 Жисмоний шахсларга Суд жараёнидаги берилган кредитлар 15705 Суд жараёнидаги лизинг 15707 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги кредитлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: суд иши қўзғатилган кредит ва лизинг (шу жумладан, овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий кредит ва лизинг ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар ва лизинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799-«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Суд жараёнидаги кредитлар ва лизинг» ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар ва лизинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит ва лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Суд жараёнидаги кредитлар ва лизинг (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги кредит ва лизинг (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган кредитлар ва лизинг бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит ва лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.