42605 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар 42609 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар 43100 Республика корхоналарига берилган узоқ муддатли инвестиция кредитлари бўйича фоизли даромадлар 43101 Республика корхоналарига берилган узоқ муддатли инвестиция кредитлари бўйича фоизли даромадлар 43105 Республика корхоналарига берилган муддати ўтган узоқ муддатли инвестиция кредитлари бўйича фоизли даромадлар 43109 Республика корхоналарига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли инвестиция кредитлари бўйича фоизли даромадлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: республика корхоналарига берилган муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли инвестиция кредитлари бўйича банкнинг фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестиция кредитлари бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
43600 Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар 43601 Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар 43605 Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар Юқорида кўрсатилган даромад ҳисобварақлари хусусиятлари бўйича бир хил, шунинг учун уларнинг тарифи умумлаштирилган ҳолда келтирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджет ташкилотларига берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар бўйича банкнинг фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида узоқ муддатли кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ёпиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.