22000 Олинган узоқ муддатли кредитлар 22002 Марказий банкдан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга МБдан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22004 Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан олинган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 22004-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон) Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22005 Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22006 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бошқа банклардан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.