|
Коммунал тўловлар бўйича пластик карталардан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварағлари
|
bet | 143/290 | Sana | 22.07.2022 | Hajmi | 213,41 Kb. | | #836290 |
| Bog'liq Kelishildi
17405 Коммунал тўловлар бўйича пластик карталардан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: коммунал тўловлар бўйича пластик карталар ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида коммунал тўловлар бўйича пластик карталар ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карталар ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17407 Пуллик хизматлар бўйича пластик карталардан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: пуллик хизматлар (коммунал тўловлардан ташқари) бўйича пластик карталар ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пуллик хизматлар (коммунал тўловлардан ташқари) бўйича пластик карталар ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карталар ҳисобварақларидан ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17409 Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича пластик карталардан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича пластик карталардан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича пластик карталардан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида пластик карталар ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17500 Ҳукумат ҳисобварақлари
17509 Ҳукумат субсидиялари
Ҳисобварақнинг таърифи: нархни бир меъёрда ушлаб туриш учун ҳукумат томонидан Республика бюджети ҳисобидан берилган субсидиялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нархлардаги салбий фарқ (тушумларга нисбатан харажатларнинг ошиб кетиши) суммалари, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 23410-«Ҳукумат субсидиялари фонди» ҳисобварағи қолдиқлари доирасида белгиланган қўшимча ва дотация тўловлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қонунчиликка мувофиқ нархлардаги фарқлар ва дотация харажатларини қоплаш учун республика бюджетидан берилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб маҳсулотлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|