Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


-боб. Кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари



Download 1,51 Mb.
bet16/17
Sana18.07.2022
Hajmi1,51 Mb.
#820773
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
3336 26 11 2021 Тбанк бух хисоби счетлар режаси

3-боб. Кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари
26. Банк томонидан кредит берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 11900 — 15500 (тегишли ссуда ҳисобварағи);

Кт 10301

«ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» (агар маблағ олувчига бошқа тижорат банки томонидан хизмат кўрсатилса) ёки

Кт 202ХХ

Маблағ олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи (агар маблағ олувчига мазкур банкда хизмат кўрсатилса) ёки

Кт 10101

«Айланма кассадаги нақд пуллар» (кредит нақд пулда берилганда).

27. Банклар томонидан юқоридаги хизматлар учун потенциал қарз олувчилардан воситачилик ҳақи олинаётганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 202ХХ

Қарз олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи;

Кт 22896

«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар».

28. Банк кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашни қуйидагича акс эттиради:

Дт 56802

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Кредитлар»;

Кт ХХХ99

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси — Кредитнинг тегишли категорияси (контр — актив).

29. Агар кредит портфелининг кейинги таҳлили натижасида унинг захиралари талаблардан ошса, банк захира суммасини охирги сана ҳолати бўйича аниқланган, кўрилиши мумкин бўлган зарарлар суммасига мувофиқлаштириши лозим. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт ХХХ99

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Кредитнинг тегишли категорияси (контр — актив)»;

Кт 56802

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Кредитлар» (ҳисобот йилида шакллантирилган захиралар бўйича) ёки

Кт 45994

«Бошқа фоизсиз даромадлар» (олдинги ҳисобот йилларида шакллантирилган захиралар бўйича).

30. Кредитларни қайтарилиши қарз олувчининг асосий, шунингдек иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

Дт 202ХХ

Қарз олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи;

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

Агар кредит кафолат берувчи (кафил) томонидан қайтарилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 202ХХ

Кафолат берувчи (кафил)нинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ёки

Дт 10301

«ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» (агар маблағ олувчига бошқа тижорат банки томонидан хизмат кўрсатилса);

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

Кредитлар нақд пулда қайтарилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101

«Айланма кассадаги нақд пуллар»;

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

31. Агар кредитга фоиз ўстирмаслик мақоми берилмаган бўлса, унда кредитлар бўйича фоизлар тушуми қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:

Дт 202ХХ

Қарз олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи;

Кт 16309

«Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар».

32. Қарздор томонидан гаров билан таъминланмаган кредит қайтарилмаса ёки тўлиқ қайтарилмаганда, уларни шакллантирилган захира ҳисобидан ҳисобдан чиқариш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

Дт ХХХ99

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси Кредитнинг тегишли категорияси (контр-актив);

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

33. Гаров билан таъминланган кредит қарздор томонидан қайтарилмаса ёки тўлиқ қайтарилмаган ҳолда, банк кредитни қайтариш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ундирувга қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш ким-ошди савдоси орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан маблағлар келиб тушганда 10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи дебетланади ва 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи кредитланади.
Кредитлар бўйича асосий қарзни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизларни сўндириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
а) Асосий қарз қайтарилганда:

Дт 29801

«Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт

Ссуда ҳисобварағи;

б) Асосий қарз тўлиқ қайтарилгандан кейин, фоизлар сўндирилганда:

Дт 29801

«Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт 4ХХХХ

Кредитлар бўйича фоизли даромадлар.

34. Кредит гаровга олинган мол-мулкни ўз эгалигига олиш йўли билан қайтарилган тақдирда, кредитнинг баланс қиймати ва гаровга қўйилган мол-мулкнинг ҳаққоний қийматидан қайси бири кам бўлса, ўша қиймат бўйича, уни сотиш бўйича қилинган харажатларни чегирган ҳолда, лекин қайта савдодаги дастлабки сотув баҳосидан 10 фоиз кам бўлмаган суммада қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 16701

«Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк»;

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарорига
2-ИЛОВА

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish