Bog'liq 3336 26 11 2021 Тбанк бух хисоби счетлар режаси
2-боб. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари 17. Номоддий активлар қийматини олдиндан тўлаш орқали балансга кирим қилиш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
1) Активлар қиймати тўланганда:
Дт 19909
«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;
Кт
Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;
2) Активлар келиб тушганда уларни балансда акс эттириш:
Дт 16601
«Номоддий активлар»;
Кт 19909
«Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун»;
18. Агар банк номоддий активлар келиб тушгандан кейин тўловни амалга оширса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
1) Номоддий активлар келиб тушганда уларни балансда акс эттириш:
Дт 16601
«Номоддий активлар»;
Кт 29802
«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;
2) Активлар қиймати тўланганда:
Дт 29802
«Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун»;
Кт
Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;
20. Қайта баҳолашдан сўнг активларнинг ҳаққоний қиймати уларнинг баланс қиймати ва йиғилган эскириши билан таққосланади ва фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
1) Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ошса, бу ошиш 30908 — «Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:
а)
Дт 16601
«Номоддий активлар»;
Кт 30908
«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;
б) қайта баҳолашдан олдин ва ундан кейинги йиғилган эскириш суммалари ўртасидаги фарққа:
Дт 30908
«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;
2) қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг кўпайиш суммаси илгари харажат сифатида тан олинган ушбу актив қийматининг камайиш суммасини қоплаши даражасидагина даромад сифатида тан олиниши лозим;
3) Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати баланс қийматидан кам бўлса, актив суммаси камаяди ва бу камайиш қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:
а) қайта баҳолашдан олдин ва ундан кейинги йиғилган эскириш суммалари ўртасидаги фарққа:
«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;
б) қайта баҳолаш натижасида аниқланган актив қийматининг камайиш суммасига:
Дт 30908
«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» (олдинги кўпайиш чегарасида);
Кт 16601
«Номоддий активлар»;
4) Агар 30908 — ҳисобварақ қолдиғи (айнан ушбу тоифадаги номоддий активларга тегишли бўлган) етарли бўлмаса, қайта баҳоланган актив қийматининг қўшимча камайиши қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Дт 55995
«Бошқа фоизсиз харажатлар»;
Кт 16601
«Номоддий активлар».
21. 30908 — «Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағига киритилган қайта баҳолашнинг мусбат натижаси ҳар ойда 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассий)» ҳисобварағига бевосита ҳисобдан чиқарилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 30908
«Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;
Кт 31203
«Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)».
Ушбу ҳолда қайта баҳолаш мусбат натижасининг ҳар ойда ҳисобдан чиқариладиган суммаси тегишли актив тиклаш қийматининг эскириш суммаси ва бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг.
22. Номоддий активлар амортизация ажратмалари қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан банк харажатларига киритилади: