УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР ВА ТАВСИЯЛАР
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш
ва ўрганиш тизими такомиллашиб бораѐтган бугунги кунда таълим
жараѐнида инглиз тилини замонавий технологиялар асосида, интерфаол
услублар иштирокида ўқитишни самарали ташкил этиш технологияларини
ишлаб чиқиш ва жорий этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Амалга оширилган мазкур илмий тадқиқот таълим тизимини
такомиллаштириш, дидактик ўйинлар воситасида, илғор педагогик
технологиялар орқали инглиз тилини ўргатиш самарадорлигини оширишга
қаратилган. Бу жараѐнларни таъминлаш мақсадида олиб борилган назарий ва
экспериментал тадқиқот натижалари қуйидаги хулосаларни чиқариш
имконини берди:
– таълим тўғрисидаги қатор хужжатлар, қарорлар билан бирга бир қанча
соҳага тегишли адабиѐтлар кўриб чиқилди. Шу билан бирга, чет тилларни
кичик ѐшдаги болаларга самарали ўқитишнинг долзарб масалаларига
йўналтирилган ўзбекистонлик олимлар ва хорижлик педагогларнинг
асарлари ва илмий мақолалари таҳлилга этилиб, ижобий фикрларидан
фойдаланилди;
– мактабгача таълим муассасаларида инглиз тили дарсини дидактик
лойиҳалаштириш мақсадида, инглиз тилини дидактик ўйинлар, замонавий
интерфаол методлар, инновацион технологиялар ҳамда АКТ воситалари
ѐрдамида ўргатишни рўѐбга чиқаришнинг назарий ва амалий асослари
ўрганилди ва таҳлил қилинди;
– мактабгача таълим муассасаларидаги инглиз тили машғулотлари
кузатилди, методик тавсиялар ишлаб чиқилди, мавзуларга оид намунавий
дарс режалари тузилди, тажриба-синовдан ўтказилди ва ўқув жараѐнига
татбиқ этилди;
– тадқиқот мақсадига мос технология воситалари танланди ва инглиз
тилини ўргатиш жараѐнига татбиқ этилди;
114
– мактабгача таълим муассасаларида олиб борилган тажриба-синов
натижалари таҳлил қилинди ва унинг самарадорлиги аниқланди.
Мактабгача таълим жараѐнида ҳам замонавий педагогик ва инновацион
технологиялар сирасидаги дидактик ва АКТ воситаларини қўллаш орқали
инглиз тилини кичик ѐшдаги болаларга ўргатишнинг самарадорлигини
мазкур илмий тадқиқот ишида исботлашга эришилди. Дарс машғулотларида
инглиз тилини ўргатишнинг замонавий усул ва методларидан кенг
фойдаланиш ва эришилган ижобий натижалар илмий жиҳатдан асосланди.
Шу жумладан, болаларга инглиз тилини ўргатишда янги ахборот
технологиясидан, яъни мультимедиали компьютер технологиясидан
фойдаланиб машғулотларнинг самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия
жараѐнини жадаллаштириш, болаларда компьютер саводхонлигини
шакллантириш ҳамда инглиз тилини самарали ўргатишга эришилди.
Шундай қилиб, инглиз тили машғулотлари мавзусига мос дидактик ва
компьютер
ўйин
турларининг
танланиши,
ўйин
технологиясида
ўрганиладиган
материал
мазмунининг
ўзига
хослиги
ва
ўқув
топшириқларининг
ҳисобга
олиниши,
тарбияланувчиларнинг
ўйин
фаолиятини ташкил қилишда ўйин тузилишининг эътиборга олиниши дарс
самарадорлигини таъминлаш воситасига айланди.
Мактабгача таълим муассасаларида инглиз тилини ўргатишда қуйидаги
тавсиялар асосида иш кўрилиши мақсадга мувофиқ:
– инглиз тили машғулотлари мақсади, мазмуни ва услуби жиҳатидан
тарбияланувчилар гуруҳининг билим ва талабларига йўналтирилиши лозим;
– машғулот режаси ҳар бир боланинг талаблари, имкониятлари ва
эҳтиѐжларига тўғри келиши шарт;
– инглиз
тили
машғулотлари
болаларнинг
дунѐ
тўғрисидаги
тасаввурлари билан боғланиши, улар учун муҳим ҳисобланган ўйин
элементлари орқали бошқа соҳаларда ҳам уларнинг қобилиятларини
ривожлантириш лозим;
– дарс машғулотлари 90% инглиз тилида олиб борилиши шарт;
115
– мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш жараѐнида пeдагогларга махсус дастурлар асосида боғча
тарбияланувчиларининг
инглиз
тилини
ўрганишларида
ижтимоий
тасаввурларини
кeнгайтирувчи
амалий
машғулотлар
тизими
ва
тeхнологиясининг такомиллаштирилишига алоҳида эътибор бeриш лозим;
– мактабгача таълим муассасалари учун олимлар томонидан инглиз
тилини ўйинлар орқали ўргатиш тўғрисида илмий-методик қўлланмалар
яратилиши мақсадга мувофиқ;
– методик қўлланмаларда дидактик ўйинлар технологиясини очиб
бериш, ўйинларни ўтказиш босқичларини тасвирлаш, ўйин натижаларини
расмийлаштириш намуналарини бериш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек,
ўйинларни мавзуий режалаштириш, у ѐки бу ўйинни ўтказиш ўрнини
белгилаш жуда муҳимдир;
– мактабгача
таълим
муассасалари
тарбияланувчиларининг
ѐш
хусусиятларидан кeлиб чиққан ҳолда, улар учун тайѐрланган аниқ мақсадли,
ролли ўйинлар сцeнарийларини кўпроқ яратиш ва улар билан мунтазам
таништириб бориш зарур;
– замонавий инновацион технологиялар бўйича ишлаш учун зарур
дидактик материаллар, воситалар хонасини ташкил қилиш мақсадга
мувофиқдир;
– Республикамизда мактабгача таълимнинг ҳозирги ривожланиш
босқичида таълим жараëнини ахборотлаштириш масалалари бўйича
педагогларни ўқитиш ва малакаларини ошириш масаласига эътибор
берилиши мақсадга мувофиқ;
– мактабгача таълим муассасаларида самарали ва болалар ëшига мос
келадиган компьютерли ривожлантирувчи дастурлар ишлаб чиқариш
муаммосига эътибор қаратиш муҳимдир;
– педагоглар компьютер технологиялари анъанавий ўйин билан бир
қаторда боланинг ақлий ривожига нима беришини тўла англаб етишлари
зарурдир.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |