Қалпоқча» (Little Red Riding Hood), «Жирканч ўрдакча» (The Ugly
Duckling), «Уйқудаги гўзал» (Sleeping Beauty), «Оппоқ ой» (Snow White),
« Зумрад » (Cinderella), «Буратино» (Pinocchio), «Питтер Пэн» (Pitter Pan)
ва ҳоказо. Шундай қилиб, болалардан улар қайси эртак қаҳрамонлари
эканлигини сўраш мумкин. Масалан:
What kind of character are they? Улар қандай қаҳрамонлар?
Why do you like or dislike them? Нима учун улар сизларга ѐқади ѐки
аксинча.
Шу тарзда давом эттириш болаларни фикрлашга ва инглизчада жавоб
беришга чорлайди. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда мультимедияли
тақдимотлар мактабгача таълим муассасаси болаларига инглиз тилини
ўргатишнинг энг самарали усулдан бири саналади. Мактабгача таълим
тизимида бундай усуллардан оқилона фойдаланиш инглиз тилини
ўргатишнинг янгича усулларини таълимга боғлаш ва мазмун жиҳатдан
яхлитлаштиришга, болаларнинг фаолиятини мустаҳкамлашга, мустақил
фикрлашга йўллаш учун қулай шароит яратади.
66
Ахборот коммуникация
технологиялари
орқали
фойдаланилган
ривожлантирувчи
ўйинлар
ҳам
дидактик
ўйинлар
туркумига кириб, мактабгача
ѐшдаги болаларнинг ѐш ва
имкониятларига
мос
келадиган таълим бериш
услубидир. Булар жумласига
бошқотирма ўйинлари ҳам киради. Компьютерли ўйинлар болаларга
психологик таъсир бергандагина, улар ривожлантириш характерига эга
бўладилар. Ўз навбатида, инглиз тилини компьютер технологиялари
ѐрдамида ўрганаѐтган МТМ тарбияланувчиларининг танқидий фикрлашлари,
тафаккурлари, ақлий қобилиятлари, хотиралари, сезгирликлари тараққий
этади [Родина, 2010].
Мультимедиали дарснинг бир вақтнинг ўзида ҳам эшитиш, ҳам кўриш
орқали билим олишнинг, самарали эканлиги ҳаѐтий тажрибада аллақачон
исботланган. Шу ўринда, ―юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган
яхши‖ деган халқ мақоли бу фикрнинг далилидир. Психологлар ҳам бир
вақтнинг ўзида ҳам эшитиш, ҳам кўриш орқали билим бериш ўзлаштиришда
юқори самара беришини таъкидлаб келмоқдалар.
Бу борада С.С.Ғуломов, А.Т Шермуҳаммедов ва бошқа мутахассислар
қуйидагиларни таъкидлайдилар: ―Агар болалар берилаѐтган материалларни
кўриш (видео) асосида қабул қилса, ахборотни хотирада сақлаб қолиши 25-
30% га ошади. Бунга қўшимча сифатида ўқув материаллари аудио, видео ва
графика кўринишида мужассамлашган ҳолда берилса, материалларни
хотирада сақлаб бориш 75 % га ортади ‖ [Ғуломов, 1999].
Психологларнинг таъкидлашларича, болалар асбоб-ускуналарга, техник
қурилмалар ва ўйинчоқларга нисбатан эътибори кучли бўлади. Шу билан
67
бирга, компьютер қурилмаларида ишлаш ҳам болаларнинг ўрганилаëтган
инглиз тилига бўлган қизиқишларини орттириб, билим олишга
иштиѐқларини кучайтиради ва инглиз тилида суҳбатлашиш кўникмасини
ҳосил қилади.
Мультимедиа
воситалари
болаларнинг
фикрлаш
қобилиятини
шакллантиришда
ва
ривожлантиришда
катта
аҳамиятга эга. Яқингача
босма
нашр
(китоблар,
рисолалар ва ш.к.) лар
ахборотнинг
асосий
анъанавий манбаи бўлиб
ҳисобланди.
Улардан
фойдаланиш (уларни ўқиш)
болаларда
фикрлаш
қобилиятини
шакллантиради,
мультимедиа
технологиясидан фойдаланиш жараѐнида матн билан танишиш ва анимацион
хусусиятларни ошириш, боланинг фикрлаш салоҳиятини янада орттиради.
Шунингдек, машғулотларда самарали натижаларга эришиш нафақат
мультимедияли тақдимотлар орқали амалга ошади, балки аудио ва видео
воситаларидан фойдаланиш ҳам самарали натижалар беради. Боғча болалари,
асосан, эртакларни эшитишни ѐки уларни ўз кўзлари билан кўришни
хоҳлашади. Болаларда эртак қаҳрамонларини кўриб эслаб қолиш қобилияти
кучли бўлиб, тезлик билан эшитиб кўрган нарсани оғзаки қайтаришга
ҳаракат қилади. Бундай усул эса болаларни инглиз тилида сўзлашга ундаш
учун қулай имконият яратади [Ханова, 1965].
Инглиз тилини ўрганаѐтган боғча болаларининг сўз бойлиги камлигини
ҳисобга олган ҳолда, аудио орқали эртакларни эшиттиришдан олдин янги
сўзларни уларга ўргатиш муҳимдир. Шуни инобатга олиш керакки, эртаклар
болаларга таниш, тушунарли ва қисқа бўлиши лозим. Бир томондан аудио
эртаклар болаларнинг эшитиб тушуниш қобилиятини, фикрлаш доирасини ва
68
англаш салоҳиятини кенгайтирса, бошқа томондан инглиз тилини
ўрганишларида сўз бойлигини оширишига туртки бўлади. Қуйидаги аудио
эртакларни намуна сифатида келтириш мумкин: «Three Little Pigs», «Three
Do'stlaringiz bilan baham: |