Шунга ўхшаш яна бир ўйин болаларнинг онгини
чархлайди ва инглиз тили сонларини таний
олишга ѐрдам беради. Масалан, «What number is
missing?» Қайси сон тушиб қолган?
Боғча болалари тарбиячиси болаларга инглиз тилида
―What number is missing?‖, деб сўрайди. Болалар
инглиз тилида эътибор билан билган сонларигача санай бошлашади ва тушиб
қолган сонни аниқлаган ҳолда айтишади. Бу ўйинда икки-уч ѐки ундан ортиқ
сонларни тушириб қолдириб, қуйидагича бошлаш муҳим ҳисобланади.
One, two, three! Look at me! – Бир, икки, уч! Бир манга қаранг!
Ва, албатта, тил ўргатишда ушбу муҳитдан унумли фойдаланиш
педагогга ҳам, болага ҳам енгиллик туғдиради. Энг муҳими, болалар чет
тилини ўрганишни қийин бир машғулот деб эмас, балки ўзига таниш бўлган
нарсаларни яқиндан ўрганиш деб қабул қилади.
Ўзбек тилида сўзлашувчи болалар инглиз тилини ўйин орқали
қийинчиликларсиз ўрганиш мумкин. Юқорида таъкидлангандек, ўйин
давомида инглиз тилидаги янги сўзлар ва иборалар тезроқ ва осонроқ
ўрганилади, яъни бола тасаввурида бу ибораларни қай вақтда ва қандай
вазиятда қўллаш хусусияти шакллана боради. Турли хил топширқлардан
55
иборат бўлган дидактик ўйинлар, нафақат, болаларда босқичма–босқич
инглиз тилида сўзлашув маҳоратини ривожантиради, балки келажакда
инглиз тилида сўзлашувчи дўстлари билан эркин фикр алмаша олиш
кўникмасини шакллантиради.
Агар тарбиячи ўйин бошланишдан олдин гуруҳ сардорини ѐки ўйинни
биринчи бўлиб бошлаб берувчи гуруҳ етакчиларини танлашда қийналса,
унда махсус санаш усуллари қўл келади. Масалан:
Red, white and blue.
Қизил, оқ ва кўк,
All out but YOU! (8 counts) Ҳаммасидан ташқари Сен! (8 миқдор)
A B C D E F G H I J K L M N O P Q R S T U
You, you, you are it! (26 counts) Сен, сен ва бу сенсан! (26 миқдор)
Ўйин давомида қуйидаги ибора ѐки гапларни ишлатиш мумкин:
Let’s start/You start.
Келинг, бошлаймиз/ Сен бошлайсан.
Close/ open your eyes.
Кўзларингизни ѐпинг/очинг.
Count to five/ten. Беш/ўнгача сананг.
You’re first / You’re second. Сен биринчисан/ иккинчисан.
You’re last.
Сен охирисан.
My turn/ Your turn. Менинг навбатим/ Сенинг навбатинг.
Who’s next?
Ким кейингиси?
He’s next/ She’s next.
У кейингиси.
Look! It’s your card.
Қаранг! Бу сизнинг картангиз.
Take a card /Take two cards. Карта олинг/ Иккита карта олинг.
Again/Try again.
Яна/ Яна ҳаракат қилиб кўринг.
Stop/It’s time to stop.
Тўхтанг/ Вақт тугади.
Count the cards/One card, two cards etc.
Карталарингизни сананг
How many cards have you got? Нечта картага эга бўлдингиз?
You’re the winner!
Сиз ғолибсиз!
Tidy up, please/Put the cards away/Put the things away. [6. 65.]
Боғча болалари фақат бир-иккита ўйин билан чекланиб қолмасликлари
керак, акс ҳолда улар зерикиб қоладилар, шунинг учун ўйин турини тез-тез
56
алмаштириб туриш керак. Шу билан бирга, болалар ҳордиқ чиқарадиган
махсус машқларни ҳам инглиз тилида олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Масалан, толиққан кўзлар учун бажариладиган машқлардан бири «Кўз билан
Do'stlaringiz bilan baham: |