II БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСА
Мамлакатимизда, ҳозирги замон таълим методикасида қўлланилаѐтган
дидактик лойиҳалаштириш оддий ибора эмас, балки унинг ѐрдамида
болаларнинг билиш фаолияти амалга оширилади, таълимий ва тарбиявий
вазифалар ҳал қилинади. Бунга кўра, мактабгача таълим муассасаларида
инглиз тилини ўргатишни дидактик лойиҳалаштириш масаласида,
тарбиячиларда қизиқишлар уйғотувчи дидактик ўйинлар ва ахборот
коммуникация технологияларидан фойдаланиш, таълим самарадорлигини
таъминлаш омилларидир. Равшанки, бу масалаларнинг ижобий ечими инглиз
тили таълими сифатини таъминлайди.
Маълумки, мактабгача таълим муассасасида дидактик ўйинларни ва
компьютерли ўйинларни ихтиро қилиш, ташкил этиш ва ўтказиш кўп вақт
талаб қиладиган мураккаб методик иш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан,
ўйин тафсилотларини атрофлича ишлаб чиқиш, яъни ғоясини аниқлаш, ўйин
иштирокчиларининг
вазифаларини
белгилаш,
ўйин
қоидаларини
шакллантириш, ўйин учун сарфланадиган вақтни чамалаш, ўйинни болалар
савияси ва ўсиш даражасига мослаштириш, қўшимча карточкалар тайѐрлаш –
буларнинг ҳаммаси инглиз тили ўқитувчисидан юксак педагогик маҳорат ва
ижодкорлик талаб қилади. Шу билан бирга, инглиз тили ўқитувчиси ҳар
қандай дидактик ўйинни ўтказишдан олдин унинг мақсадини белгилаши,
ўйин шароитини яратиши, ўйин жараѐнини кўз олдига келтириши, ўйинни
дарснинг қайси қисмида ўтказишни ўйлаши керак. Бу босқичда боғча
тарбияланувчиларини гуруҳларга бўлиш муҳим саналади.
МТМда инглиз тилини ўргатишни дидактик ва компьютерли ўйинлар
орқали гуруҳлар шаклида ташкил этиш улкан тарбиявий ва самарали
аҳамиятга эга. Биринчидан, ҳар бир гуруҳга бириктирилган болалар ўзаро
бир–бирларининг камчиликларини тўлдириб борадилар. Иккинчидан,
болалар инглиз тилида гапиришга ҳаракат қилишади, бу эса оғзаки нутқ
такомилини таъминлайди. Учинчидан, болаларда тил билиш фаолиятини
оширади, ҳатто бўш ўзлаштираѐтган болалар ҳам бир–бирлари билан фикр
80
алмашиб, ўзаро ѐрдам қилишади. Бундан ташқари, болалар мустақиллиги
ортади. Булар натижасида, тарбиячилар инглиз тилини ўзлаштиришга, ўзаро
сўзлашишга қизиқишлари ортади ва инглиз маданияти билан яқиндан
танишиш имкони вужудга келади. Чунки, дидактик ўйинларнинг педагогик
жиҳатларидан бири уларнинг таълимийлигидир. Тарбияланувчи ўйин
давомида бир вақтнинг ўзида ҳам ўйинда иштирок этади, ҳам маълум бир
даражада таълим олади. Айрим ўйинларда билимларини машқларда намойиш
қиладилар ва уларни чуқурлаштирадилар.
Тадқиқотлардан маълумки, дидактик ва компьютерли ўйинлар орқали
тарбиячилар маъсулиятни сезадиган, ўзларига топширилган вазифани
бажариш имкониятларини қидириб топадиган бўладилар. Бу вазият
болаларни мустақил фикрлашга одатлантиради, ўз ҳаракатларини асослашга
ундайди, буларнинг натижасида ҳаѐтда учрайдиган турли қийинчиликларни
бартараф этишга одатлантирилади. Шу жумладан, инглиз тилида олиб
бориладиган бундай машғулотлар замирида боланинг инглиз тили нутқи
ҳамда аҳлоқий фазилатлари шаклланади.
Демак, ѐшлар учун мўлжалланган инглиз тили машғулотлари болаларда
ўрганилаѐтган тилга нисбатан қизиқиш уйғотиши ҳамда ўша тилда мулоқот
қилишга чорлаши лозим. Чунки, бола ҳаѐтининг дастлабки етти йили ўсиш
даврининг муайян давомийлигида ўтади, бу умумий ва олдиндан айтиб
бериш мумкин бўлган босқичдир. Бу босқичлар ривожланишнинг ҳар бир
соҳасидаги ўзгаришлари билан ажралиб туради. Булар жисмоний, ҳиссий,
ижтимоий ва когнитивдир. Болалар ўсишининг ўзига хослиги тўғрисидаги
билимлар тарбиячиларга таълим муҳитини яратишга ва фаолиятнинг
мувофиқ турларини режалаштиришга таянч бўлиб хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим муассасаларида инглиз
тилини ўргатишни дидактик лойиҳалаштириш кенг қамровли яхлит муаммо
бўлиб, уни ўрганиш, тадбиқ қилиш учун илк қадам қўйилди, холос.
Келажакда бу муаммога қизиқадиган тадқиқотчилар топилиб, улар бу соҳада
янги қадамни қўядилар.
81
Do'stlaringiz bilan baham: |