Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Чет тилларни ўқитишнинг интеграллашган курси амалий фан бўлиб, барча тил кўникмаларини интеграллашган ҳолда ўқитишни назарда тутади. Ушбу фан талабаларни чет тилини ўқитиш услублари билан батафсил таништиради ҳамда келгуси касбий фаолиятларида дарсни шу усулда ташкил этишга йўналтиради. Фан аудиторияда ўргатилаётган чет тилидан асосий алоқа воситаси сифатида самарали фойдаланишга ва талабаларнинг касбий ихтисослашувини ривожлантиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |