модул Ўзбекистон республикаси


-амалий машғулот: Ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этиш (4 соат)



Download 0,96 Mb.
bet79/89
Sana02.04.2022
Hajmi0,96 Mb.
#524786
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   89
Bog'liq
2.1 modul ma`ruza

10-амалий машғулот: Ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этиш (4 соат)
Мактабгача таълим муассасасидаги ёз ойларида ўтказиладиган соғломлаштириш, таълим-тарбия жараёнларининг асосий мақсад ва вазифалари бола шахсини соғлом, жисмонан баркамол ва тетик қилиб, янги ўқув йилига тайёрлашдан иборатдир. Фаслларнинг ичида энг ажойиб таассуротларга эга бўлган ёз ойи болаларда атроф – оламга бўлган муносабатларини ойдинлаштириб, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини яна бир карра оширади. Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шариоитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мактабгача таълим муассасасида ва оилада болаларни кичик ёшидан бошлаб сайрга, очиқ ҳавога тез-тез олиб чиқиш, сув муолажаларини ўринли қўллаш ва кун тартибига қатъий амал қилиш тавсия этилади. Табиатнинг табиий омилларидан фойдаланган ҳолда боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва чиниқтириш лозим. Чиниқтириш ишлари босқичма-босқич ва мунтазам амалга оширилиб, чиниқтириш давомида болаларнинг асаб тизимини тез қўзғатадиган ҳаво ҳарорати ва бошқа тадбирларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жисмоний ривожланишда ортда қолган болаларга эса кўпроқ эътибор қаратиб, чиниқтириш ишлари билан бирга тетиклаштирувчи тадбирларни ҳам амалга ошириш зарур. Бу тадбирларни махсус шифокор назорати билан амалга ошириш эса тадбирлар самарадорликни оширади. Шунингдек, режа асосида мақсадли сайр ва байрам тадбирларини уюштириш болаларнинг эътиборини жалб этиб, ўзлари яратган ижод намуналаридан завқланишга имконият яратади.
Ёз мавсумида таълим-тарбия жараёнларини тўғри ташкил этиш боланинг баркамол бўлиб вояга этишишида беқиёс ўрин эгаллайди. Ёзги мавсумда мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар:
-Тарбияланувчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш;
-Кичкинтойлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
-Таълим-тарбия жараёнини оқилона ва методик жиҳатдан тўғри ташкиллаштириш;
-Болаларнинг атроф-олам ҳақидаги қарашларини тарбиялаш ҳамда уларнинг қизиқишларини ошириш;
-Болаларни турли ҳилдаги фаолиятлар билан машғул бўлишлари учун шароитларни ҳозирлаш;
-МТМнинг барча ходимлари билан ёзги мавсумга тайёргарлик кўриш;
-Ота-оналарни ёзги соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларига жалб этиш;
-Болаларга эркин, ижодий муҳит ва шароитни яратиш;
-Миллий ўйинларни ўйнашга бўлган эҳтиёжларини уйғотиш;
-Чиниқтириш ишларини мунтазам ва изчил ёълга қўйиш;
-Ҳаракат фаоллигини назорат қилиш (актив-пассив);
-Спорт тадбирларида жонбозлик кўрсатиш;
-Ўзини ва жамоани ҳурмат қилишга ўргатиш;
Ёзги мавсумда таълим-тарбия жараёнини ташкиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилган, жадвалларга мактабгача таълим муассасасининг педагогходимлари ижодий ёндошган ҳолда таълим жараёнини мазмунан бойитишлари мумкин. Мактабгача ёшдаги болаларни (6-7 ёш) спорт тўгаракларига жалб қилишда биринчи навбатда болаларнинг ёши, жисмоний кўрсаткичлари ва албатта қобилиятига қараб ёъналтириш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги замон глобалашуви тез суратлар билан ривожланиб бораётган бир даврда болаларда ҳам акселирация жарёни тезлашиб бормоқда, замонавий спорт турларига, жумладан, гимнастика (у ўз ичига спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика ва акробатикани олади), бадиий гимнастика элементлари; гардиш билан, лента билан, айниқса тўп билан ва арқончалар билан машқ бажариш каби турларига қизиқиш катта. Шунингдек, уенгил атлетика - масофага югуриш, маррага этиб келиш, югуриб келиб узунликка сакраш, баландликка сакраш машқларига қизиқтириш ва бажартириш ҳамда боланинг ҳолатини кузатиб бориш лозим. Яна бир кенг тарқалган спорт тури сузишдир. Ота-оналар орасида фарзандининг ютуғини кўришни истаганлари кўпроқ сузиш спорт турини танлашади. Ҳақиқатдан ҳам сузиш болаларни нафақат жисмонан, балки руҳан тарбиялаши исботланган, чунки организмни чиниқтирувчи воситалардан бири бу сувдир. Сузиш орқали болаларнинг мускуллари ривожланиб, ўпка фаолиятининг иши янада яхшиланади, тана прапорциялари бир текисда ривожланади.
Кураш - бу ўзбек халқининг, Сурхон воҳасининг қадимги спорт турларидан бири ҳисобланади. Бу ўйин боладан эпчиллик ва чаққонлик ҳамда бардошлиликни талаб этади. Кураш бу мард, пахловон, эпчил икки йигит ўртасида ўтказиладиган олишув, куч синашишдир. Курашда ҳалоллик, мардлик ва кучлилик мезон бўлиб ҳисобланади. Мактабгача таълим муассасасида жамоа бўлиб иштирок этиш мумкин бўлган спорт турларидан волейбол, баскетбол ва футбол ўйинлари ҳам ташкил этилган бўлиб, режа асосида тўгараклар олиб боради. Шунингдек мавсумий ўйинлар, сув эстафеталари ва қишки қор ўйинлари болаларда завқ уйғотади, энг муҳими фаолиятни тўғри ташкиллаштириш ва болалар учун қулай бўлган жиҳоз ва воситалардан фойдаланишдир. Юқорида санаб ўтилган спорт турларига болаларни жалб қилишда, албатта, мураббийларнинг маълумоти, иш тажрибаси ва мутахассислиги инобатга олиниб, фақат махсус тайёргарлик асосида тайёрланган тренерларгина жалб этилади. Эрталабки бадантарбия болаларни кайфиятини кўтариб, тетиклик бахш этади ва кейинги фаолиятларга ҳам тайёрлаб беради. Эрталаб бадантарбияни очиқ ҳавода спорт кийимида ўтказган маъқул. Умумривожлантирувчи машқларда қўл, оёқ ва гавда учун машқларни аниқ ва изчиллик билан бажариш, қоматни тўғри тутишга аҳамият бериш лозим. Эрталабки бадантарбия машқлари 10-15 дақиқагача олиб бориш мумкин. машқларни мунтазам бажариш бола соғлиғини мустаҳкамлаб, мушакларни бир тизимда ривожлантиради. Болалар ёшига қараб УРМ (умумривожлантирувчи машқлар) сони танланади, масалан кичик гуруҳда 3-4 та, тайёрлов гуруҳи болалари учун 6-8 тагача яна болаларнинг жисмоний юкламасини, мунтазам, изчил шуғулланганлигини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.
Мактабгача таълим, бола шахсини мактабгача ёшдаги болалар таълимтарбиясига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ соғлом ва етук, мактабга ўқишга тайёрланган тарзида шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу мавзуда болаларни мактабга тайёрлашда халқнинг бой миллий, маданий-тарихий мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида ақлий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш миллий ғурур, ватанпарварликни шакллантириш, билим олишга, ўқишга эҳтиёжни, майлларни шакллантириш ва жисмоний, руҳий соғлигини таъминлаш мақсадини вазифа қилиб қўйган. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳалар сингари таълимтарбияда ҳам кўпгина янгиликларни амалга ошириш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун эса пишиқ-пухта ишланган, маълум мақсад ва вазифаларни ўзида мужассамлаштирган истиқболли дастур талаб этилар эди. Президентимизнинг мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ушбу соҳага бўлган алоҳида эътибори, унинг тараққиёти тимсолида юртимизнинг порлоқ келажагини, давлатимизнинг буюклиги тасаввур этганлигининг натижаси ўлароқ 1997-йилда «Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» дунёга келди. Унда узлуксиз давом этадиган бир бутун таълим-тарбия жараённинг белгиловчи илк тури-мактабгача таълим, дея аталади. Биргина ушбу ёндашувнинг ўзиёқ бу таълим турига ҳар тамонлама эҳтиёткорлик, эътиборлилик ва меҳрибонлилик билан қарамоқни талаб этади. Негаки, бугунги болакай ёки қизалоқ ХХИ асрда кучга тўлиб, соғлом, билимли, ақлли бўлиб жамиятимизнинг фаол азоларига айланишдек улкан фазифа турибди. Бунда улар сиз-у бизга-катталарга ишонишади. Агар ёшларимиздаги шижоатни, кучқувватни, билимдонликни, фидоийлик ва ватанпарварлик билан уйғунлаштира олсак, бундан-да зиёда қудратни топа олмаймиз. Мактабгача ёшидаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсад ва вазифалари болаларни жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожлантириш, уларнинг руҳият, шахсий қобилиятлари, интилиши ва эҳтиёжларини қондириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга, мустақиллик ғояларига содиқ ҳолда вояга этиб боришни таминлаш, уларни мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйилган давлат талабларига мувофиқ мактаб таълимига тайёрлашдан иборат. Болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлашга қаратилган педагогик жараён мураккаб ва ранг-барангдир. Тарбия масалалари таълим-тарбия ишининг ташкилий шакллари, болалар фаолиятининг ҳар хил турлари: машғулотларда таълим бериш орқали, ижодий ва қоидали ўйинлар, болаларнинг мустақил фаолиятлари, уларнинг ўз меҳнати ва катталар меҳнати билан таништириш орқали, ўз-ўзига хизмат қилиш, сайрлар ўтказиш гигиеник тадбирлар орқали амалга оширилади. Таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга ошириш болалар боғчасидаги педагогик жараённи, ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Болалар боғчасининг педагогик жараёнида таълим мухим ахамият касб этади ва у кундалик хаётда, ўйинда, меҳнатда, машғулотлар орқали амалга оширилади. Машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади. Болалар теварак-атрофдаги хаёт ва табиат билан танишиш, нутқни ўстириш ва савод ўргатиш, математика, жисмоний маданият, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг оддий тасаввур ва билимларни, малака ва кўникмалар системасини эгаллаб оладилар. Болалар эгаллаб олишлари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар болалар боғчаси дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болаларнинг умумий ривожланишида ва уларни мактаб таълимига тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish