Германия давлати таълим тизими
Германия Федератив Республикаси 16 та мустақил Федератив ерлардан (вилоятлар) иборат бўлиб, ҳар бири шаклига кўра турлича бўлган таълим тизимига эга. Таълим муассасалари асосан давлат тасарруфида бўлиб, улар учун таълим дастурига тегишли бўлган давлат кўрсатмалари мавжуд.
Федерал ҳукуматнинг хуқуқлари асосий қонунларни қабул қилишда, жумладан молиялаштириш масалаларида чегараланган. Таълимдаги харажатлар ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин:
бирорта Федерал Ерлар давлат умумтаълим, касбий ўқув юртларида ўқиш учун пул барча Федерал ерларда ўқувчиларни уйдан мактабга,
мактабдан уйга ташувчи автобусларни ўз ҳисобидан беради;
деярли барча ўқувчиларга дарслик ва ўқув қўлланмаларни қийматининг озгина қисмига берилади;
маълум тоифадаги ўқувчилар ва талабаларга мавжуд федерал қонунларга кўра давлат моддий ёрдам кўрсатади.
Мактабгача таълим тизими Германия таълим тизимида муҳим босқич ҳисобланади. Мактабгача таълим болалар боғчасида (Kindergarten) амалга оширилади. Болалар боғчасига 3-6 ёшдан мактаб ёшигача боришади. Ривожланишдан орқада қолган ёки ёши мос босқичга етмаган болалар мактабгача синфларда (нем. Vorklassen) ва мактаблар қошидаги болалар боғчасида (нем. Schulkindergarten) таҳсил оладилар. Бу боғчалар алоҳида ФЕ қоидасига кўра ёки мактабгача секторга ёки бошланғич таълим секторига бўйсинади.
Мактабгача таълим мажбурий эмас, лекин кўпгина ФЕда ривожланишда орқада қолган болалар учун мажбурий ҳисобланади. Болалар боғчалари таълимнинг қуйи босқичи ҳисоблансада, лекин у давлат тизими таркибига кирмайди. Боғчаларни маблағ билан таъминлаш турли жамоат ташкилотлари, хайрия бирлашмалари, корхоналари, хусусий шахслар, диний муассасалар зиммасида. Германияда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг 80% боғчаларга қатнайдилар.
Болалар боғчаси олмонлар бошлаб берган ва кўпгина хорижий мамлакатлар томонида ўрганилиб, қабул қилинган муассасадир. У юқорида таъкидлаганимиздай, давлат тизимига эмас, балки ёш авлодни қўллаб-қувватлаш муассасалари тизимига киради. 1996 йилдан бошлаб болалар боғчасига қатнаш учун хуқуқий меъёрлар ишлаб чиқилди. Болалар боғчасига
фарзандларни бериш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Болалар боғчасига қатнаш учун ота-оналардан уларнинг даромадига қараб маълум миқдорда тўлов олинади.
Мактабгача болалар боғчаси тайёрлов синфлари ва кириш гуруҳлари мактаб таълимининг биринчи босқичига киради.
Секин аста дифференциаллашган таълим тизими, яъни ҳар бир ўқувчига унинг қобилияти ва ўқишдаги турлича йўналишига кўра мослашувчан ёндашув киритилмоқда.
Умуман олганда Германия таълим тизими бир неча босқични ўз ичига олади:
Элементар таълим: мактаб таълимининг 1-босқичига тегишли бўлиб,
мактабгача муассасалар киради. Асосан булар болалар боғчалари, тайёрлов синфлари ва кириш гуруҳлари бўлиб, бу ерларга болаларнинг қатнашиши 3 йил давомида ота-оналар хоҳишига кўра ихтиёрийдир.
Таълимнинг биринчи босқичи. (Primastufe) бошланғич мактаб, унга 6
ёшдан қатнай бошлайди. Ўқиш муддати 4 йил, Берлин ва Бранденбургда 6 йил. Бу босқичдаги таълимнинг мақсади – болаларга таълимнинг иккинчи босқичидаги у ёки бу мактабда таълимни давом эттиришга имкон берувчи асосий билимларни беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |