7-амалий машғулот: Мактабгача ёшдаги болаларда “Мен” концепсиясини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологияларнинг ўрни (2 соат)
“Мен” концепсияси келиб чиқиш тарихи ва унинг ривожланиши
“Мен” концепсияси”(инглизча селф-cонcепт) – инсоннинг ўзи ҳақидаги тасаввурларининг ривожланиб борувчи тизими, унинг таркибига: а) ўзининг жисмоний, интелектуал, характерологик, ижтимоий ва бошқа хусусиятларини идрок қилиш; б) ўз-ўзига баҳо бериш; в) шахсиятга тасир ўтказувчи ташқи омилларни субектив идрок этишкиради. “Мен” концепсияси тушунчаси 1950- йилларда феноменологик, гуманистик психология йўналишлари ичида пайдо бўлган. (А.Маслоу, К.Роджерс), бихевиорист ва фрейдистларга кўра, инсоннинг “Мен”и унинг ахлоқ ва ривожланишнинг асосий омили сифатида умумий кўриб чиқишига интилишган. “Мен” концепсияси шаклланишига символик интераксионизм (Ч.Кули, Д.Мид) ва идентификациялаш концепсияси (Е.Ериксон) муҳим таъсир кўрсатган. Бироқ биринчи назарий ишланмалар шу йўлда У.Джеймс томонидан олиб борилган. У биринчи бўлиб, шахснинг глобал “Мен” ни (Селф) ўзаро боғланган “Мен-яратувчи” (И) ва “Мен-объект”га (Мен) бўлган.
“Мен” концепсиясини кўпинча йўналтирилган тушунчалар сифатида аниқланади, унинг ичида учта таркибий қисимларни ажратади;
Конгнитив қисм – “Мен” қиёфам (ингл. Селф-имаге), ўз ичига шахснинг ўзи ҳақида таассуротни қамраб олади;
Эмоционал-қадриятлар (аффектив) –ўзига шахс сифатида, ўз фаолиятига бўлган муносабати. Бу таркибий қисм, бошқача айтганда, ўз-ўзига баҳо бериш тизимини ичига ўзини баҳолаш тизими (англ. селф-естеем) киради;
Ахлоқий феъл-атвор қисм, бу когнитив ва баҳолаш қисмларининг феъл-атворида намоён бўлишини характерлайди. Масалан: нутқда, ўзи ҳақидаги фикрларда ўзини англаб кўрсатади.
“Мен” концепсияси – бир бутун ҳосила ва унинг барча таркибий қисмлари мустақил мантиқига эга бўлса ҳам, ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Бу консепсия сезиладиган ва сезилмайдиган жиҳатлардан иборат ва ўзи ҳақида тақдимотлари, уларнинг мураккаблиги ва хилма-хиллиги, шахс учун уларниннг субектив аҳамияти, шунингдек, ички яхлитли ва изчиллик, уйғунлик, вақтга бардошлилиги нуқтаий назардан таърифланади.
Адабиётларда “Мен” концепсиясини ягона тафсифи ҳалигача мавжуд эмас.Масалан, Р.Берне “Мен” концепсиясини иерархияга асосалнган тузилма кўринишида тақдим этади. Унинг чўққиси глобал “Мен” концепсияси шахснинг ўзи ҳақида тушунчаларини киритади. Бу тушунчалар ҳар хил турларига хос:
1. Реал “Мен” (“Мен кимман”);
2. Идеал “Мен”(“Мени ким бўлишни истайман - интиламан).
3. Ойнали “Мен” (“Мени қандай баҳолашади).
Буларнинг ҳар бир тури бир қатор жиҳатларни ўз ичига қамраб олади- жисмоний “Мен”, ижтимоий “Мен”, ақлий “Мен”, эмоционал “Мен” бўлади, шахснинг ривожланиши нуфузли манба сифатида хизмат қилади, бироқ улар орасидаги жиддий зиддиятлар шахснинг ички можаролар ва негатив қайғуришлар манбасига айланиши мумкин.
Шахснинг фаолиятига кўра - организм, ижтимоий индивид ёки шахс даражасида намоён бўлишига қараб, “Мен” концепсиясининг учта босқичи ажратилади:
1) ”организм-муҳит” даражаси - жисмоний “Мен” образ, (тана схемаси) организмнинг жисмоний самарадорликга бўлган эҳтиёжи;
2) “ижтимоий индивид” даражасида – ижтимой ўзликни, жинс, ёш, этник фуқаролик, ижтимоий рол булар шахснинг жамийтга аъзо бўлиши эҳтиёжи билан боғланган.
3) ”Шахс” даражасида - “Мен”нинг фарқланувчи образи, ўзи ҳақидаги фикрларни аниқлаш эҳтиёжини таъминлайдиган, бошқа шахслар билан солиштирганда ўзи ҳақида таърифловчи фикрларини ва ўзининг ноёблик ҳиссини берувчи, ўзини кўрсатишга бўлган эҳтиёжни таъминловчи даража.
Охирги икки босқич “Мен” концепсиясини икки таркибий қисми сифатида ҳам таърифланади. (В.В.Столин): 1) “Қўшиладиган”, индивидни бошқа шахслар билан бирлашишни таъминлайди; 2) “фарқловчи”, унинг бошқалардан ажралиб туришга ёрдам беради ва ўзининг шахсий ноёблик ҳисси учун замин яратади. Шу билан бирга, динамик “Мен” (Мен ўз фикримча, қандай ўзгаряпман, қандай бўлишга интилаяпма), ташқи ”Мен” (“мен – ниқоб”, ”мен ўзимни бошқаларга қандай кўрсатаман”), фантастик “Мен” (“Мен”нинг хронологик учталиги – “Мен ўтмиш”, “Мен бугун”, “Мен келажак”).”Мен концепсиясининг энг муҳим вазифаси – шахснинг ички хусусиятлари ўзаро таъминлаш ва йўлга қўйиш. ”Мен”концепсияси шахснинг ҳаётий тажрибаси шаклланади, аввало ота-она ва бола муносабати. Бироқ у болалик давридан бошлаб актив фаолият кўрсатади. Ушбу тажрибани тўғри ўрганишга, шахс ўз олдига қўйган мақсадларига, кутилаётган натижалар тизими, уларнинг баҳоланишига ва шу билан бирга шахснинг ривожланишига, унинг фаолиятига ва ахлоқига таъсир кўрсатади. “Мен” концепсияси ва ўзини-ўзи англаш ўртасида ўзаро нисбати ҳалигача аниқланмаган. Кўп жиҳатларда улар маънодош (синоним) сифатида ишлатилади.Шу билан бирга, “Мен” концепсиясини ўзини англаш жараёнининг натижаси сифатида қарашлар ҳам мавжуд. (А.М.Прихожан)
“Мен” концепсияси – бу инсоннинг ўзи ҳақида умумлаштирилган тасаввури, шахснинг ўзига нисбатан тартиб тизими, ёки психологлар айтгандек, “Мен” концепсияси ўзи ҳақидаги назарияси.Қайд этиб ўтиш муҳимки, “Мен” концепсияси статик эмас,балки динамик психологик ҳодисасидир. “Мен” концепсиясининг шаклланиши, ривожланиши ва ўзгариши ички ва ташқи тартиб омиллари билан боғлиқ. Ижтимоий муҳит оила,мактаб ҳисобланиб, “Мен” концепсиясининг ижтимоийлашув жараёнида шаклланишига таъсир ўтказади. Бу таъсир нафақат шахснинг ижтимоийлашувининг бошланғич босқичида, балки оила боланингягона ёки мутлақ кучли ижтимоий муҳити бўлган пайтида, шу билан бирга кейинчалик ҳам унинг ҳаётида ўз аҳамиятини ёъқотмайди. Ёш ўтиши билан “Мен” концепсиясининг ривожланишида ижтимоий тажрибанинг, шахс кирган кўп сонли формал ва ноформал гуруҳларининг аҳамияти кучайиб боради. “Мен” концепсиясининг ривожланишига жуда кучли таъсир ўтказади. Мактабда ва ноформал гуруҳларидаги ўзаро алоқаларнинг аҳамияти ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Лекин, шу билан бирга, оила шахснинг ижтимоийлашув институти сифатида ўсмирлик ва ўспиринлик даврида ҳам муҳим рол ўйнашда давом этади.
Энг умумий кўринишда психологияда “Мен” концепсиясининг икки шаклини ажратиб кўрсатиш қабул қилинган – реал ва идеал. Лекин унинг хусусий кўринишлари ҳам намоён бўлиши мумкин, масалан, шахснинг касбий “Мен” концепсияси, ёки касбий “Мен”. Ўз навбатида, касбий “Мен” концепсияси ҳам реал ва идеал бўлиши мумкин.
“Реал” тушунчаси зинҳор бу консепсиянинг ҳақиқатдан реаллигини назарда тутмайди.Бу ерда энг асосий шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввури, “Қандай бўлсам шундайлигимча”.Идеал “Мен” концепсияси эса (Идеал “Мен”) бу шахснинг ўзи ҳақидаги ўзи истагидаги тасаввури (Қандай бўлишни истайман).
Албатта, реал ва идеал “Мен” консепсиялари нафақат мос келиши мумкин, балки кўпчилик ҳолатларда кескин фарқланади ҳам. Реал ва идеал “Мен” консепсиялари ўртасидаги тафовут турли салбий ва ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бир томондан, реал ва идеал “Мен” ўртасидаги зиддият жиддий ички шахсий ихтилофга сабаб бўлиши мумкин. Бошқа томондан, реал ва идеал “Мен” концепсиясининг ўзаро мос келмаслиги шахснинг ўз-ўзини такомиллаштируви, ривожланишига интилиш манбъаси ҳисобланади. Айтиш мумкинки, кўп нарса ушбу келишмовчиликнинг даражаси, шунунгдек, унинг шахс томонидан интерпретация қилиниши билан белгиланади. Ҳар қандай вазиятда, реал “Мен” ва идеал “Мен” нинг тўла мос келишининг кутиш, айниқса ўсмирлик ва ўспиринлик ёшида, асоссиз хомхаёлдир. Моҳиятдан ўз-ўзига бахо беришнинг айрим методикалари реал ва идеал “Мен” консепсияларининг кўпчилик ҳолатларида мос келмаслиги (статистиc норма) ҳақидаги тушунчалар асосига қурилган.
Бир-бирига анчайин яқинлигига қарамай, ўз-ўзига баҳо бериш ва “Мен” концепсиясининг психологик тушунчалари ўзаро фарқларга эга. “Мен” концепсияси инсоннинг ўзи ҳақидаги тавсифий тасаввурларидан иборат бўлади.Аммо, шу билан бирга “Мен” концепсиясининг у ёки бу қисми салбий ёки ижобий буйруқларга эга бўлиши мумкин.Ўз-ўзига баҳо бериш тушунчаси,аксинча, инсон ўзига, ўз қобилиятига қандай баҳо бериши билан бевосита боғлиқдир.Масалан, инсон ўзининг темпераментига кўра сангвиник эканлигини, баланд бўйли ва жигарранг кўзли эканлигини билиш унинг “Мен” концепсиясининг бир қисмини ташкил этади аммо, шу билан бирга, бу ушбу хусусиятга ўлчов меъёри сифатида баҳоланади, субект ўзини ушбу хислатларига кўра баҳолайди, ўзини бошқалар билан қиёслайди. Шуниси ҳам муҳимки, бир ҳил хусусиятлар турли шахсларнинг ўз-ўзига баҳо бериш структурасида бир инсон томонидан ижобий планда (бу ўз-ўзига баҳо беришнинг кўтаради), бошқа инсон томонидан салбий планда баҳоланиши мумкин (бу ўз-ўзига нисбатан баҳо беришни туширади).
«Мен» концепсиясининг сиймоси – индивиднинг ўзи ҳақидаги нисбатан барқарор кўпроқ ёки озроқ даражада англанилмаган, бетакрор деб ҳис қилинадиган тасаввурлар тизимидирки, индивид бошқалар билан ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишда ана шунга асосланади. Ўзига ўзи баҳо бериш шахснинг ўзига, ўз имкониятларига,бошқа одамлар орасидаги фазилатларига ва ўрнига баҳо беришидир. Ўзига ўзи баҳо бериш орқали шахснинг хулқ-атвори тўғриланиб, тартибга солиб турилади.Шахснинг ўзига ўзи берадиган баҳонинг бирмунча оширилиб юборилиши кутилган баҳо кўрсаткичларининг камайиши билан боғлиқ бўлади.Ўзига ўзи баҳо бериш шахснинг интилишлари даражаси билан чамбарчас боғлиқдир. Интилишларнинг даражаси шахс ўзига ўзи берадиган баҳонинг индивид ўз олдига қўядиган мақсадларнинг қийинчиликлари даражасида намоён бўладиган кутилган даражасидир.
Америкалик психолог У.Жеймс ўзининг психологик назариясида ХХ асрнинг бошларидаёқ шахс «Мен» сиймосининг энг муҳим таркибий қисми ўзини ҳурмат қилиши ҳақиқатан ҳам эришган ютуқларининг киши даъвогарлик қилган, мўлжалланган нарсаларга муносабати билан белгиланиши ҳақида умуман тўғри фикр билдирган эди. У сурати индивиднинг реал муваффақиятларини, махражи эса шахс интилишларини ифода этадиган формулани: муваффақиятЎзинихурмат қилиш интилишларни таклиф этган эди. Маълумки, сурати ошиб, махражи камайганда каср катталашади. Шу сабабли киши ўзини хурмат қилишини сақлаб қолиши учун айрим ҳолларда энг кўп куч ва ғайрат сарфлаши ва ўзини хурмат қилишини сақлаб қолиши шарт бўлиб, бу кўпинча мураккаб вазифа ҳисобланса, бошқа бир йўли интилишларининг даражасини пасайтиришдан иборат. Бунда ҳатто энг камтарона муваффақиятларга эришганда ҳам ўзини ҳурмат қилиш ҳисси йўқолмайди.
Психологик муҳофаза фақат интилишлар даражасини пасайтириш ҳолларидан иборат эмас. Бу психологик қулайликнинг бузилиши «Мен» сиймосининг мавжуд бўлишига хавф туғдирадиган ҳис-туйғуларни бартараф этиш ва уни мазкур ҳолатлар учун мақбул ва мумкин бўлган даражада сақлаб қолиш мақсадида шахс қўллайдиган алоҳида йўналтирувчи тизимдан иборатдир. «Психологик муҳофаза» тушунчасига яқин «муҳофаза механизмлари» тушунчасини психоанализ мактабининг етакчиси З.Фрейд ишлаб чиққан эди.У бу тушунчани шахсни биологик мавжудот деб ҳисоблайдиган механистик фалсафа нуқтаи назаридан талқин қилган эди. З.Фрейд кишининг онгсиз инстинктлари (асосан шаҳвоний ҳирси) онгли «Меннинг муҳофаза механизмлари», шахснинг «ички сензураси» билан тўқнашиб қолади ва бунинг натижасида турли ўзгаришларга учрайди, деб тахмин қиларкан, психологик муҳофазанинг нотўғри талқин этилишига йўл қўйган эди. Масалан психологик муҳофазанинг механизмларидан бири ўз мақсадига эришиш йўлидаги ғовларни бартараф эта олмаган ва фрустрацияга тушган пайтда рўй берадиган тажовузкорликдан иборатдир. Ҳаёт услубини ишлаб чиқишда бошланғич нуқта одамнинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари экан, ўзини англашнинг индивидуал вариативлигини кўриб чиқиш даркор.
Инсонни ўзи ҳақидаги тасаввурлари, ғоялари, баҳолари ва хулқ-атвор тенденсиялари йиғиндиси “Мен” концепсияси деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, “Мен” концепсияси субектни ўзи ҳақидаги энг умумий устанофкалари тизимидир. “Мен” концепсияси одамни турли соҳаларда муваффақиятини ва заиф томонларини белгилайди ва 3 та ролни бажаради.
Биринчидан – шахснинг ички ўзаро розилигига эришишга туртки беради; Иккинчидан – одамни тажрибасини изоҳлайди;
Учинчидан – кутишни манбаси бўлади.
“Мен” концепсияси ҳамма шахсий ва характерли жараёнларни мувофиқлаштирувчиси бўлиб акс этади. “Мен” концепсияси ўзини келиб чиқишига кўра асосан фенотипли ҳавотирни ирсий даражаси ва нерв тизими хусусиятлари билан мустахкамланадиган бирлашма. Уни У.Джеймс оргинал формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин. Ёшликда ўз-ўзини баҳолаш ташқи баҳолар таъсирида шаклланади, бу эса кейинчалик интериоризацияланиб ўзига нисбатан муносабатга айланади.
Ўз-ўзини баҳолаш шахснинг марказий тушунчаларига, уларнинг мағзига тааллуқли. У кўп жиҳатдан шахснинг ижтимоий мослашувини белгилайди, феъл-атвор ва фаолият регулятори ҳисобланади. Албатта, шуни ҳам унитмаслик керак, ўз-ўзига баҳо бериш аввало-бошдан шахсга хос обектив тушунча эмас.Ўз-ўзига баҳо беришнинг шаклланиши ижтимоийлашув жараёнида, фаолият ва шахслараро алоқалар жараёнида содир бўлади. Социум кўп жиҳатдан шахснинг ўз-ўзига баҳо беришига тасир кўрсатади. Инсоннинг ўз-ўзига муносабати инсоннинг дунёга бўлган муносабати тизимидаги энг кечки хулоса ҳисобланади. Аммо шунга қарамасдан (балки айнан шу туфайлидир), шахснинг муносабатлари структурасида ўз-ўзига баҳо бериш муҳум ўрин эгаллайди.
Ўз-ўзига баҳо бериш тўғридан тўғри шахснинг ижтимоий адаптацияси ва дезадаптацияси билан боғлиқ. Вояга етмаган қонунбузарларнинг ўзига-ўзи баҳо бериш ҳақидаги бугунги маълумотларнинг зиддиятли эканлигига қарамай, ўсмирнинг асоциал ва делинквент феъли ва ўзига-ўзи баҳо беришнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида тасаввурлари амалда умумқабул қилингандир. Баҳслар эса асосан қонунбузарнинг ўз-ўзига баҳо бериши қандай ҳолатда салбий ёки ижобий эканлигига бориб тақалади. Эмпирик тадқиқотларга асосланган ва энг кенг тарқалган позицияга кўра, ўсмир – делинквентлар, ва ёши катта қонунбузарларнинг ҳам ўзига-ўзи баҳо бериши юқоридир. Шу билан боғлиқ равишда қайд этиладики, шахснинг ижтимоий дезадаптацияси билан боғлиқ юқори, ноадекват баҳо кенг ихтилоф зонасини ёритади ва маълум шарт – шароитларда делингвент феъл-атворнинг намоён бўлишига олиб келади.
Шу билан бирга экспериментал маълумотларга асосланган бошқа нуқтайи назар ҳам мавжуд.Ушбу нуқтайи назар тарафдорларининг фикрига қараганда, вояга етмаган қонунбузарларнинг ўзига-ўзи баҳо бериш даражаси бошқа ўсмирларга нисбатан пасроқ. Тескари натижалар олинган тадқиқотларнинг кўпчилиги эса, ушбу консепсия тарафдорларининг фикрича, методик нуқтаи назардан тўғри эмасдир. Бир қатор тадқиқотларда кўрсатилгандек, ёш жиноятчиларда ҳамда “қийин” ўсмирлар билан шуғулланувчи жмоат ташкилотлари эътиборига тушганларда “Мен” концепсияси салбийдир. Ушбу йўналишдаги ишларда кўрсатилганидек, ёмон “Мен” концепсияси (ўзига ишончнинг заифлиги, рад жавоби эшитишдан қўрқиш, ўз-ўзига баҳо беришнинг паслиги) шакллангач, феъл-атворнинг бузилишига олиб келади.Бунда салбий “Мен” концепсиясининг қуйдаги таъсирлари ажратиб кўрсатилади. (Х.Ремшмидт):
Ўз-ўзига бўлган ҳурматнинг пасайиши ва кўпинча бунинг оқибатида ижтимоий таназзул, агрессивлик ва жиноятчилик.
Қийин вазиятларда конформистик реаксиялар стимуляцияси бўлиб, бундай ёш одамлар гуруҳларнинг таъсирига жуда тез тушади ва жиноий ҳатти-харакатларга киришиб кетади.
Идрокдаги чуқур ўзгаришлар ўзини салбий баҳолайдиган ёш инсонлар яхши ишлар бажараётганини базўр идрок этади, чунки ўзини бундай ишларга қодир эмасдеб ҳисоблайди.
Умуман олганда, қайд этиб ўтиш керакки, замонавий психологияда ўсмир қонунбузарнинг ўзига паст ёки юқори баҳо бериш ҳақидаги маълумотларда маълум қарама-қаршиликлар кўзга ташланади. Бундай зиддият пайдо бўлганда, фанда бошқача консепсия, тавсифий кучга эга ва зиддиятларни ҳал қилувчи учинчи ёндашувни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж долзарблашади.
Боланинг шахсий йўналтирилганлик хусусиятининг умумий ривожланиши. Унга уч турни киритиш мумкин: а) таълимий йўналганлик (яхши ўқиш, яхши баҳо олиш), б) билим олишга йўналганлик (масалаларни ҳал этиш, янги вазифалар олиш), в) атрофдагилар билан муносабат. Шундай қилиб, шахсий йўналганликни ҳисобга олиш мактаб ўқувчилари таълими (билим ва усулларни эгаллаш) ва тарбиясини (шахсият ривожланиши) янада самарали амалга ошириш учун биринчи ва зарур шартдир.
Онг механизмининг ривожланиши. Бу фикрий фаолиятнинг кўргазмали-ҳаракатли, кўргазмали-образлидан абстракт, назарийга ўзгаришидир. Болада тушунчалар ва тушунчалар тизими мунтазам шаклланиб боради. Боланинг англаш ва фикрлашининг ривожланиши даражаси қанча юқори бўлса, у ўзлаштирган, фойдаланаётган тушунчалар шунча мураккаб бўлади.
Болалик аввалида бола атрофидаги предметлар хусусиятини, предметлар орасидаги энг оддий алоқаларни илғайди ва улардан фойдалана бошлайди. Бу предметли фаолият, оддий элементар ўйин шакллари, расм чизиш, нутқни эгаллаш билан боғлиқ равишда рўй берувчи кейинги ақлий ривожланиш учун асос бўлади. Болаликда ақлий ривожланиш асосини болада шаклланаётган идрок этиш ва фикрлаш ҳаракатларининг янги турлари ташкил этади. Бу ёшда автодидактик, ўзи ўргатувчи ўйинчоқлар (матрёшкалар, қутичалар, кубчалар, мозаика ва бошқалар) болани тез ривожлантиради.
Кўриш билан бирга болаликда эшитиш орқали қабул қилиш ҳам ривожланади. Айниқса фонематик эшитиш жадал ривожланади.Одатда, иккинчи йил сўнгида болалар она тилининг барча товушларини қабул қилади.Бироқ фонематик эшитишнинг мукаммаллашиши кейинги йилларда ҳам рўй беради.
Фикрлаш ривожи учун воситали ҳаракатлар жуда муҳим.Восита боланинг предмет дунёсига таъсир қилишига хизмат қилади.Бола энг катта тажрибани катталар билан нутқий мулоқот натижасида қабул қилади.
Ҳаётнинг учинчи йилида бола ақлий ривожланишида муҳим силжиш содир бўлади – онгнинг белгили (ёки рамзий) функсияси шакллана бошлайди. У бир обект ўрнини босувчи сифатида бошқа бир обектдан фойдаланиш имкониятидан иборат.Бунда предметлар билан эмас, балки уларнинг ўрнини босувчилар билан ҳаракат амалга оширилади.
Турли белгилар ва уларнинг тизимидан фойдаланиш – инсон психикасининг ўзига хос энг характерли хусусияти. Белгиларнинг ҳар қандай тури (тил, математика рамзлари, сурат ва мусиқада моҳирона ифодаланган дунё ва ҳ.к.) одамлар орасидаги мулоқот учун хизмат қилади, предмет ҳамда ҳодисалар вазифасини бажаради ва англатади. Эрта ёшда белгили функсия дастлаб амалий фаолият билан боғлиқ равишда ривожланади ва фақат кейинчалик сўзлардан фойдаланишга ўтилади.
Бола ва катта ёшдаги одам.Онтогенезда катталар билан мулоқот болаларда бирданига пайдо бўлади, анча кейин эса боланинг тенгдошлари билан муносабат ўрнатилади.Дастлаб бола бутунлай катталарга боғлиқ бўлади. Тенгдошлар билан ўзаро муносабатлар кўп жиҳатдан катталарнинг бола билан ўзаро муносабати хусусиятига боғлиқ. Катталарга эргашиб болалар ўзини исми билан атай бошлайдилар. Иккинчи йил охирига келиб ўзини исми билан чақириш «мен» кишилик олмоши билан алмашинади. «Мен» тизими – эрта болаликда (Л.И Божович) пайдо бўлувчи марказий ҳодисадир. Бола ўзини катталардан ажратишни ўрганади, ўзига нисбатан мустақил «мен» сифатида муносабатда бўла бошлайди, яъни унда ўзини англашнинг бошланғич шакли пайдо бўлади.
Ривожланишдаги муваффақиятлар бола хулқ-атворини ўзига хос тарзда ўзгартиради. Катталар аввалгидек етакчи ўрин туца-да, бола ўз амалий ҳаётининг тор муҳити ва у қадар катта бўлмаган имкониятлари доирасида катталар ёрдамисиз ҳаракат қилишга интилади. Янги тенденсиялар бола фаоллигини («мен ўзим») кучайтиради ва катталар билан янги муносабатларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу давр танқидий давр («уч ёш кризиси») деб аталади, яъни катталар болалар билан муносабатда янги қийинчиликларга дуч кела бошлайдилар. Бунда бола ўзининг негативизми ва қайсарлиги билан бардош бериб бўлмас даражага этиши мумкин.
Уч ёш кризиси ўткинчи ҳодиса, лекин унинг натижаси – бошқалардан ўзини ажрата билиш, бошқа одамлар билан ўзини таққослаш боланинг психик ривожланишида муҳим қадамдир. Катталардай бўлишга интилиш фақат ўйин шаклидагина нисбатан тўлиқ ечимини топиши мумкин (фақат ўйинда бола дўконга бориши, тушлик тайёрлаши, ракетада космосга уча олиши мумкин). Шунинг учун ҳам уч ёш кризиси боланинг ўйин фаолиятига ўтиши билан ҳал этилади. Лекин бу кризис бола шахсининг маълум бир даражада ривожланганлиги ва катталар бажарадиган хатти-ҳаракатларни қила олмаётганлигини англаш натижаси ҳисобланади. Кризис даврида юзага келадиган хусусиятлар ирода, лаёқат ва бошқа хусусиятлар уни шахс бўлиб шаклланишига тайёрлайди.Ўз-ўзини англаш лаёқати секин – асталик билан ривожланиб, аввал у қандай бўлганини ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб кўришга ҳаракат қилади. Бу эса болалар берадиган “Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?”, “Мен катта бўлганимда ким бўламан?” сингари саволларда кўринади. Келажак ҳақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа қимматли инсоний фазилатларга эга бўлишга ҳаракат қиладилар.
Болада тенгдошлари билан маълум бир муносабатларнинг юзага келиши, «болалар жамияти»нинг шаклланиши мактабгача ёшнинг муҳим хусусияти бўлиб ҳисобланади. Айниқса, иккинчи сигнал системаси жадал ривожланиб, сенсор идрок, айниқса, кўриш ва эшитиш орқали қабул қилиш сезиларли ривожланади. Болада оддий мажбуриятлар мажмуи пайдо бўлади, онгли равишда расм чизади ва мусиқий фаолиятда иштирок эта бошлайди. У унга қандай сурат ёки мусиқа ёқишини, қайсилари ёқмаслигини айтиши мумкин.Мактабгача ёшдаги боланинг бошқа одамларга ички позисияси ўз «мен»и ва ўз ҳаракатлари аҳамиятини тобора англаб бориши, катталар дунёсига, уларнинг фаолияти ва ўзаро муносабатига катта қизиқиши билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |