Чунки: Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир!
Назорат саволлари: 1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясининг моҳияти нимадан иборат ?
2. Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларини санаб беринг ?
3. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишларини
таърифланг ?
4. Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” маърузасида илгари сурилган вазифаларини кўрсатинг ?
5. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузасида илгари сурилган ижтимоий соҳадаги асосий ғояларини тавсифланг ?
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик лавозимига киришиш тантанали маросимдаги нутқи қандай номланади ?
Термин
Шарҳи
Ахборот хуружи
муайян кучлар томонидан кишилар онги ва қалбига ёт ғояларни сингдириш мақсадида уларнинг ҳиссиётлари, эътиқоди ва туйғуларига таъсир этишнинг мафкуравий омилларидан, жамият турмуш тарзи ва менталитетдаги ўзгаришларни амалга ошириш учун унга моддий, маънавий, руҳий таъсир ўтказишнинг ноанъанавий ва нохолис усулларидан фойдаланиш асосида сиёсий мақсад ва муддаоларни амалга ошириш мажмуасини англатади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида тузилган. БМТ фаолиятининг муҳим йўналиши давлатлар ва миллатлар ўртасидаги низо ҳамда зиддиятларни фақат тинч йўл билан –музокаралар орқали хал қилишдан иборат. БМТ низоми 1945 йил Сан-Францискода ишлаб чиқилган ва шу йилнинг 24 октябридан кучга кирган. БМТ ўз таркибига олтита асосий орган, шунингдек бу органларга кўмаклашувчи қўмита ва комиссиялардан иборат. Булар: 1) Бош Ассамблея- ҳар йили сентябр ойида чақирилади. Унда ташкилотга аъзо барча мамлакатлар қатнашади. 2) Хавфсизлик кенгаши- давлатлар ўртасидаги тортишувлар, тажовуз ва агрессиянинг олдини олиш каби масалалар билан шуғулланади. 15 та давлат вакилларидан ташкил топади. Улардан 5 таси доимий аъзо. 3) Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш- халқаро ва ижтимоий ҳамкорлик соҳаларига оид масалалар билан шуғулланади. 4) Васийлик кенгаши-тобе ҳудудлар масалаларини назорат этиб боради. 5) Халқаро суд 6) БМТ Котибияти.
Ўзбекистон Республикаси БМТ сафига 1992 йил 2 мартда қабул қилинган. 1993 йил февралда Тошкентда БМТ нинг ваколатхонаси очилди. Бугунги кунда БМТ нинг аъозалари сони 193 га етди.