Модул бўйича соатлар тақсимоти


Ўқув фаолияти шаклланишининг дастлабки хусусиятлари



Download 1,7 Mb.
bet33/58
Sana08.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#486265
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58
Bog'liq
bolalar psixologiyasi

Ўқув фаолияти шаклланишининг дастлабки хусусиятлари

Ҳаѐтнинг дастлабки уч йилида бола онаси ѐки бошқа кишилар масалан, тарбиячи дастури бўйича эмас, балки гўѐки ўзининг дастури бўйича ўқийди. Бу даврда боланинг у ѐки бу билим ва кўникмаларини ўзлаштириши муҳлатига алоҳида талаблар қўйилмайди. Илк болалик даврида тарбия дастури ҳали субъектив тарзда бола учун мавжуд эмас. Систематик ўқишга лаѐқатли


80
бўлгунга қадар у тайѐрлов босқичини босиб ўтади. Бу босқичда четдаги бошқа кишиларнинг болага нисбатан янги талаблари аста-секин унинг ―ўз дастурига‖ айланиши лозим. Боғча ѐш даврининг охирларига борибгина, бола катталар томонидан ишлаб чиқилган ―дастур бўйича‖ ўқий бошлайди ва мактаб талабларига аста амал қила бошлайди. Л.С.Виготскийнинг фикри бўйича боғча ѐш даври таълим дастури:





  1. болани мактаб дастурига яқинлаштириши, унинг билим доирасини кенгайтириши, предметли таълимга тайѐрлаши;




  1. боланинг ўз дастури бўлиши ҳамда унинг қизиқиши ва эҳтиѐжларига жавоб бериши лозим.

Шунингдек, Л.С.Виготский боланинг психик ривожланишида, таълимнинг етакчи роли ҳақидаги қонунни илгари сурди ва аниқ ифодалади: таълим ривожланишидан олдинда боради ва ўзининг орқасидан уни этаклайди.


Ўқув фаолияти болаларни хурсанд қилиши, уларга завқ бериб, қониқиш ҳиссини уйғотиши керак. Илк болалик давриданоқ болаларда билишга қизиқишни тарбиялаш катта аҳамиятга эга. Чунки билишга интилиш инсон фаолиятининг аҳамиятли мотивларидан бўлиб, шахс йўналганлигини акс эттиради, барча психик жараѐн ва функцияларга ижобий таъсир этади, қобилиятни фаоллаштиради, қизиқиш мавжуд ҳолатида барча инсоний кучлар қўзғалади. Буни айниқса, боғча боласининг ўқув фаолиятини ташкил этишда инобатга олиш керак.


Педагог ва психологларнинг олиб борган тадқиқотлари ўқишга бўлган қизиқишларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг асосий шароитини ажратиш имконини беради:





  1. Ўқув фаолияти шундай ташкил этилиши керакки, бола унда фаол иштирок этсин, янги билимларни мустақил тарзда қидириши ва ―топиши‖га ундалсин, муаммоли характерга эга бўлган саволларни ечсин.




  1. Ўқув фаолияти турли хил бўлиши керак. Бир хилликка эга бўлган материаллар ва бир хил усуллар болаларни тез зериктириб қўяди.




  1. Бола берилаѐтган материалларнинг кераклилиги ва аҳамиятлилигини тушуниши керак.




  1. Янги берилаѐтган материал илгари ўзлаштирилгани билан яхши боғланган бўлиши керак.




  1. Жуда енгил бўлган ва ўта мураккаб материал қизиқиш уйғотмайди, ўқув топшириқлари боғча ѐшидаги болалар учун қийин, лекин имконияти етадиган даражада бўлиши керак.




  1. Боланинг барча ютуқларини ижобий баҳолаш лозим. Ижобий баҳо билишга нисбатан фаолликни рағбатлантиради.




  1. Ўқув материаллари ѐрқин ва эмоционал бўлиши керак.

А.П.Усованинг таъкидлашича, ўқитилаѐтган материални идрок қила олмаслик ҳодисаси ҳаракатнинг усул ва воситаларида ўта осонлик усулига асосланган, илгари кўрсатилган нотўғри тарбиявий таъсирнинг асорати натижасидир.


Айни вақтда кўпинча таълим олишга тайѐрликнинг қуйидаги таркибий


81
қисмлари ажратилади:



  1. Тафаккур қила олиш каби фаолиятнинг умумлашганлиги.




  1. Амалий ва сўз мантиқий томонларининг ўзаро мувофиқлигини белгиловчи тафаккурининг англанилганлиги.




  1. Тафаккур фаолиятининг эластиклиги.

  2. Тафаккур фаолиятининг барқарорлиги.

  3. Тафаккурнинг мустақиллиги ҳамда унинг ѐрдамга мойиллиги.




Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish