2-амалий машғулот: Мактабгача ѐшдаги болаларнинг таълимий машғулотлари
Мактабгача ѐшдаги болаларга таълим бериш шакллари.
79
2. Дидактик ўйинларнинг бола қобилияти ва тафаккурининг ривожланишига таъсири.
Тасвирий фаолиятнинг ўйин ва интеллектуал фаолиятга боғлиқлиги.
Болаларнинг қуриш-ясаш машғулотлари ва унинг бола психикасига таъсири.
Ўқув фаолияти муаммоси - ѐш ва педагогик психологиянинг марказий муммоларидандир. Боғча муассасаларида болаларни ўқитишга ва уларга таълимий машғулотлар беришга бизнинг мамлакатимизда бошланғич мактаб таълимига тайѐрлов поғонаси сифатида қаралади. Шу сабабли ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да белгиланганидек, боғчадаги таълим узлуксиз таълимнинг дастлабки босқичидир.
Немис психологи О.Кроннинг фикрича, уч яшар бола унга берилаѐтган билимни ўзлаштиришга, яъни таълим олишга қодир. В.Штерн эса қарама-қарши нуқтаи назарни илгари сурди. Унинг фикрича, ҳаѐтининг дастлабки олти йилида бола олган билимлар ўзига хос тарзда эгалланади. Боғча боласи ҳали ―ўқиш учун англанилган иродага эга эмас, мактаб таълим олувчиси учун эса ўқиш учун берилган материални онгли тарзда ўзлаштириш нияти ва бу билимлардан ўзининг келажаги учун мулк сифатида фойдаланиш, бутун ҳолича сақлаб қолиш истагидир.‖ В.Штерн ―боғча боласи айни бугуни билан шунчалик машғулки, эртанги кун, келажак учун бирор-бир нарсани эгаллаш истагидан узоқдир‖, дейди. Унинг ўқиши бошқа фаолиятнинг маҳсули ҳисобланиб, теварак- атрофдан олган таассуротларни ―онгсиз тарзда танлаш‖ асосида ҳосил бўлади.
Ж.Пиаже боланинг ижтимоийлашуви жараѐнида (яшаш шароитига мослашиш) интеллект операциялари структураси ривожланиши содир бўлади, дейди. Тобора юқори интеллектуал операциялар (―конкрет операциялар‖, ―формал операциялар‖, ―инвариантлилик‖, ―муносабатлилик‖ ва бошқалар) пайдо бўлиши ва ривожланиши ўз қонуниятларига эга. Таълим фақат ақлий ўсишни тезлаштириши ѐки секинлаштириши мумкин, лекин унга табиий таъсир этмайди. Ж.Пиаже ва унинг издошлари, масалан, агар болада мантиқий оператив тафаккур қарор топмаган бўлса, фикрлашга ўргатишдан маъни йўқ, дейди. Таълим бола ривожланиши қонуниятларига бўйсуниши лозим. Л.С.Виготский боғча боласининг психологик хусусиятларини педагогик таъсир моҳиятининг анализи билан узвий боғлиқликда ўрганиб борди. Боғча даврида ўқитишнинг аҳамиятли томонларидан бири, дейди Виготский. Шундай қилиб, хориж ва рус психологлари мактабгача таълим муассасаларида бериладиган таълимга ва таълимий машғулотларга катта эътибор берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |