Оила ва муҳитнинг бола шахси шаклланишига таъсири Оила болани ўраб турган ижтимоий муҳитнинг энг муҳим бўғинидир.
Унинг бола шахси шаклланишига кўрсатадиган таьсири бениҳоят каттадир. Боланинг мустақиллиги нисбий бўлиб, у кўп жиҳатдан катталар қарамоғи ва ѐрдамига муҳтож бўлади. Ота-онанинг фикри ва муносабати бу даврда шунчалик кaттa ундовчи кучга эга бўладики, у хулқ-атворнинг регулятори ва психик ривожланишининг стимулятори бўлиб хизмат қилади.
Албатта, ҳар бир оиладаги муносабатлар ўзига хос ҳамда такрорланмасдир. Бироқ ота-она ва бола муносабатларининг умумий жиҳатлари ҳам мавжуддир. Oта-оналар болалар хулқ- атворини бошқаришда қандай усуллардан фойдаланишларига кўра ўртадаги муносабатлар кўпинча "демократик" ва "авторитар" назорат қилувчи кабиларга ажратилади. Болаларга оилавий таъсир этишнинг "демократик" шакли учун қуйидагилар хос: болага кўп нарсага рухсат берилади, бола билан кўп алоқа қилинади, унда ишонч ва ҳурмат билан муносабатда бўлинади, ота-оналар бўлар-бўлмас таъқибларини қўймасликка ҳаракат қиладилар, бунинг ўрнига улар болаларга оиладаги тартиб-қоидаларни тушунтиришга интиладилар. Иложи борича болаларининг саволларига жавоб беришга, уларнинг қизиқувчанликларини қондиришга ҳapaкaт қиладилар. Оиладаги "авторитар" муҳит болаларга нисбатан ҳаддан ташқари таъқиқларнинг кўплиги билан характерланади. "Ҳукмрон" ота-оналар боладан тўлиқ бўйсунишини талаб қиладилар. Бундай оилаларда болаларга хулқ-атвор қоидаларини тушунтиришга қаратилган мулоқот камдан-кам ўтказилади.
Шу нарса аниқланганки, "авторитар" ва "демократик" оилаларда тарбияланувчи болаларнинг шахсий хусусиятларида муайян фарқ мавжуд бўлади. "Демократик" оилаларнинг фарзандлари ижодкорликка мойил ташаббускор, лидерликка интилувчан, конформизмни (гуруҳ; фикрига тобе бўлишни) инкор этувчи ижтимоий муносабатларида кўпроқ эмоцияларни ҳис этувчи бўладилар.
Социометрик тажрибалардан маълум бўлишича, оиладаги муҳит илиқ, ота-она ва бола ўртасидаги муносабатлар демократик асосга қурилган бўлса, бола ўз тенгдошларининг орасида жамоада юқори мaвқeгa, аксинча, носоғлом оилада тарбияланаѐтган болалар анча паст мавқега эга бўладилар.
Оиладаги психологик иқлим, яъни болалар билан бўлган мулоқот характери, уларга меҳр-муҳаббат билан, диққат-эътибор билан муносабатда бўлиши ўсиб келаѐтган шахс ахлоқий қиѐфасининг шаклланишида ўта муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам баркамол инсон тарбияси аввало оиладаги муҳитнинг соғлом бўлишини тақозо қилади.
Оиланинг бола шахси шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни беқиѐс экан, оила аъзолари болаларининг психик ривожланишини таъминлаш учун оилада соғлом муносабатлар муҳитини яратишлари лозим, тарбиячиларнинг энг асосий ѐрдамчисига айланишлари керак.
Боланинг психик ривожланишида унинг бошқа болалар билан бўладиган мулоқати муҳим аҳамиятга эгадир. Тенгдошларига бўлган қизиқишлари болада
60
катталарга бўлган қизиқишидан бироз кейинрок бир ѐшнинг охирларида пайдо бўлади, бироқ у борган сайин, айниқса, боғча ѐши даврида мустаҳкамланиб боради.
4-5 ѐшли бола учун энг оғир жазо - бу уни ўз тенгдошлари билан мулоқотда бўлишидан махрум этишдир. Болалар гуруҳига тушиб қолган даврдан бошлаб боланинг индивидуал ривожланишини унинг "болалар жамияти" аъзолари билан бўлган муносабатларини ҳисобга олмай кўриб чиқиш ва ўрганиш мумкин эмас.
Я.А.Каменский боғча ѐшидаги болалар гуруҳини одамлар ижтимоий бирлигининг илк поғонаси, "куртаги" деб ҳисоблайди.
Болалар ўз тенгдошлари жамоасига интиладилар. Бироқ ҳар доим ҳам улар тенгдошлари билан ижобий муносабатлар ўрнатишга эришавермайдилар. Баъзи болалар гуруҳда анча фаол бўлиб, ўзларини гўѐ "сувдаги балиқдай" ҳис этадилар. Айримлари анчагина ноқулайликни, ўзларига нисбатан ишончсизликни, бошқаларга тобеликни ҳис этадилар. Нега шундай? Тенгдошлар билан бўлгадиган ижобий муносабатлар болада бирдамлик ҳиссини кучайтириб, унинг гуруҳга қаттиқ боғланиб қолишига сабаб бўлади. Бироқ, ижобий муносабатларнинг йўқлиги болани тушкунлика солиб, уни хавотирланувчи ѐки агрессив қилиб қўйиши мумкии. Бу эса унда болаларга, умуман, одамларга нисбатан салбий муносабатни шаклантириши, уларни яккаланувчанликка мойил қилиб қўйиши ҳам мумкин.
Кўп болали оилаларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бола шахсининг ривожланишига ака-укалари, опа - сингиллар ҳам кучли таъсир кўрсатади. Ака-укалар ва опа - сингиллар болага энг яқин бўлган микромуҳит таркибига кириб, унда марказий ўринни эгаллайди. Баъзи тaдқиқотчилар, ҳатто, шундай фикрдаки, оила азоларининг сони кўпайган сари болаларга oтa-онанинг таъсири сусайиб, ака-укалар опа-сингиллар таъсири кучайиб боради. Катта акалари ва опалари даврасидa бола ўзини эмоционал ҳимоялангандай ҳис қилади. Ака-опалар эса ўзларининг меҳрибонлик ҳис-туйғуларини, ташкилотчилик қобилиятларини намоѐн этиш имкониятига эга бўладилар. Улар ўртасида бола ўзининг ташвишлари, қизиқишлари билан ўртоқлашиши мумкин. Акалар, опалар эса унинг эҳтиѐжлари, жумладан, мулоқотда бўлиш эхтиѐжини қондиришлари мумкин.
Демак боғча ѐшдаги болаларнинг бошқа болалар билан бўлган анча мураккаб ва хилма-хил муносабат турлари шаклланади ва ана шу муносабатлар маълум миқдорда унинг шахс шаклланишини белгилаб беради. Ўз тенгдошлари билан мулоқотда бўлишига қийналаѐтган, мулоқотда бўлиш эҳтиѐжи етарлича шаклланмаган болаларнинг тенгдошлари билан бўлган муносабатларини фаоллаштирмаслик лозим. Яхшиси, дастлаб умумий қизиқишларга эга бўлган 1- 2 та шерикни топиш, кейинчалик аста-секин мулоқот доирасини кенгайтириб бориш мaқсaдгa мувофиқдир. Болаларда нотўғри шаклланиб улгурган мулоқот мотивларини қайтадан қуриш аввало, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашишга ўргатиш анча фойдалидир.
Катталарнинг боғча ѐшидаги бола шахси шаклланишига кўрсатадиган
таъсири боланинг бошқа фаолиятлари, масалан, расм чизиш, турли нарсалар
61
ясаши, аппликациялар тайѐрлаши, ўқув вазифаларини бажариши вақтида ҳам амалга оширилади. Ушбу фаолиятларни бажариши даврида болаларда катталар ва тенгдошлари томонидан ижобий баҳога сазовор бўладиган нарсани яратишга йўналганлик қарор топади, ижтимоий йўналганлик шаклланиб боради, билиш мотивлари ва бошқа шахсий хусусиятлари таркиб топиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |