Моддий жавобгарлик тўғрисида сонли шартнома


Томонларнинг жавобгарлиги



Download 23,54 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi23,54 Kb.
#268597
1   2   3

Томонларнинг жавобгарлиги


  1. Ходим унга ишониб топширилган моддий бойликлар учун моддий жавобгардир.

  2. Ходим қуйидаги ҳолларда моддий жавобгарликка тортилади:

Ишониб топширилган мулкка (моддий қимматликларга) эҳтиётсиз муносабатда бўлганда;
Иш берувчининг мулки (моддий қимматликлар)га қасддан зарар етказганда;
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноий фаолият натижасида мулкка (моддий қимматликларга) зарар етказганда;
Хужжатлар, далолатнома асосида ишониб топширилган моддий қимматликларда камомад бўлганида;
Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар таъсири остида мулкка (моддий қимматликларга) зарар етказганда;
Меҳнат вазифаларини бажариш учун топширилган жихозлар ва асбоб ускуналар (моддий қимматликлар)ни йўқотиб қўйганда;
Ходимнинг лоқайдлиги туфайли Иш берувчи зарар кўрганда;
Ишониб топширилган хужжатларни йўқотганда;
Ходим томонидан хужжатлар нотўғри расмийлаштирилганлиги муносабати билан хужжатлар қадрсизланганда;
Ходимнинг меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида Иш берувчи зарар кўрганда;
Норматив ва локал ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

  1. Агар зарар Ходимнинг айбисиз етказилган бўлса, Ходим етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

Ходим унга ишониб топширилган моддий бойликларни сақлаб қолиш учун қўлидан келган ишларни қилганлигини ва зарарни етказилишида унинг айби йўқлигини исботлаши лозим.
3.4. Иш берувчига мол-мулк йўқолганда ва зарар етказилганда етказилган зарар миқдори зарар етказилган куни ушбу ҳудудда амал қилган бозор нархлари асосида ҳисобланади, бунда зарар миқдори бухгалтерия хисобига кўра мулкнинг ёмонлашув даражасини ҳисобга олган ҳолда мол-мулк қийматидан паст бўлмаган ҳолда аниқланади.
  1. Етказилган зарарни қайтариш тартиби


  1. Aгар ишониб топширилган моддий бойликларнинг хавфсизлиги таъминланмаса, Ходим, Иш берувчи раҳбарияти талабига биноан, тушунтириш хати тақдим этиши шарт.

  2. Иш берувчи зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун товар-моддий бойликларни текширишдан ўтказишга мажбурдир. Бундай текширувни ўтказиш учун Иш берувчи тегишли мутахассислар иштирокида комиссия тузишга ҳақли.

  3. Зарар етказилганлиги факти ва унинг ҳажми текшириш натижалари бўйича тузилган ҳужжат билан тасдиқланади.

  4. Ходим текширувнинг барча материаллари билан танишиш ҳуқуқига эга.

  5. Ходим томонидан Иш берувчига етказилган зарар миқдори ҳамда, Иш берувчи томонидан учинчи шахсларга Ходим томонидан етказилган зарарни қопланганида қайтарилиши лозим бўлган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда аниқланади.

  6. Aйбдор Ходимдан етказилган зарар миқдорини ундириш Иш берувчининг қарори (буйруқ ёки фармойиш) билан амалга оширилади. Қарор Иш берувчи томонидан етказилган зарар миқдорини якуний аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қабул қилиниши мумкин.

  7. Ходим томонидан Иш берувчига ҳақиқатдан ҳам етказилган зарар, етказилган зарар тўғрисида тузилган далолатнома зарарни тўлаш учун асос ҳисобланади.

  8. Етказилган зарарни тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4.5. Иш берувчига зарар етказишда айбдор бўлган Ходим уни ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплаши мумкин. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан, етказилган зарарни бўлиб тўлашга йўл қўйилади. Бундай ҳолда, Ходим иш берувчига зарарни қоплаш тўғрисида ёзма мажбуриятни тақдим этади, унда тўловларнинг аниқ шартлари кўрсатилади.
4.6. Иш берувчининг розилиги билан Ходим унга тенглаштирилган мол-мулкни бериш ёки бузилган мулкни таъмирлаш орқали зарарни қоплаши мумкин.



  1. Download 23,54 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish