Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуришнинг зарурий шарти –бу қонунларнинг сўзсиз бажарилишидир. Қонунларнинг бир хилда ва сўзсиз бажарилишидир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Призидентимиз давлатимизнинг ички ва ташки сиёсати, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқ соҳаларидаги ислохотларни чуқурлаштириш асосий вазифаларни белгилаб берганларни бежиз эмас. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлатни шакллантиришда кўплаб ишлар амалга оширилиши билан бир қаторда жамиятни бошқариш, тинчликни таъминлаш, адолатли ижтимоий муносабатларни шакллантириш келажак авлодларга муносиб ўрнак бўлиш
мақсадида қўплаб қонунлар қабул қилинмоқда. Давлатнинг бирдан-бир манбаи бўлган – халқнинг тинчлиги, жамиятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тинимсиз ва самарали ишлар кундан-кун янгича кўринишда амалга оширилмоқда. Айнан жиноятчилик соҳасидаги янги қарор ва қонунларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (ЎРҚ-558-сон 17.08.2019), “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”
(ЎРҚ-515-сон 14.01.2019)ги қарорларнинг яқин вақт оралиғида қабул қилиниши ва унинг ижроси бўйича назорат этувчи органларнинг узлуксиз меҳнати жиноят соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган айрим камчиликлардан холи эмаслигидан дарак беради. Энг аввало қонунбузарликларнинг барвақт олдини олиш, кейинги ўринда жавобгарликка тортилаётган шахсларга нисбатан адолатли ҳукм эълон қилиниши учун ушбу соҳаларни ислоҳ қилиш лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 январь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномаси билан янада ўз тасдиғини топди: “Энди суд орқали инсонларнинг ҳуқуқи тикланганини эътироф этиш билан чекланиб қолмасдан, нима сабабдан судгача бўлган тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган, деган саволни ҳам кўндаланг қўядиган, тазйиқлар учун жавоб берадиган вақт келди”.3
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда ушбу келтирилган казусни
юридек жиҳатдан таҳлил қилишда, даставвал содир этилган қилмишда жиноят таркиби мавжуд эканлигига эътибор қаратамиз. Чунки ЖКнинг 16-моддаси 2 қисмида жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортишга асос бўлиши айтиб ўтилган. Содир этилган қилмишда жиноят таркибий белгиларидан бирининг мавжуд эмаслиги жиноят тарибининг йўқлигини билдиради. Жиноят таркибининг тўлиқ мавжуд эканлигини биз жиноят таркибининг тўрт элементини ажратга ҳолда билиб оламиз.
Казусда объект мулк ҳуқуқи ва жабрланувчининг соғлиги ҳисобланиб, қоровул Халиковнинг ҳаёти эса факултатив объект деб топилади. Жиноят предмети талон-торож қилинган 25.000 сўм ва 200.000 сўм миқдоридаги пул. Ўз навбатида айтиб ўтиш керакки жиноят қуроли бу темир бўлаги.
Объектив томон - бунда ижтимоий хавфли қилмиш ҳаракат орқали содир этилябди. Яъни Турсунқулов жиноий шериги билан масжид ойнаси орқали ғайриқонуний равишда ичкарига киришиб, Халиковни темир бўлаги билан кўкрак ва танасининг бошқа қисмларига қасддан бир неча маротаба уриб, ўта шафқатсизлик билан оғир тан жароҳати етказишиб, қўл ва оёғини латта матоси билан боғлашиб пулларни талон-торож қилишган. Жиноят қонунчилигида жиноятни квалификатция қилишда жиноятчини жабрланувчининг қайси тана аъзоларига зарар бериши бу жуда мухум саналади, яъни инсонни хаёти учун мухум тана аъзолари кўкрак соҳаси, қорин сохасига зарар етказиши бу жиноятчини жабрланувчини ўлимини келиб чиқишига кўзи ета туриб жиноятни содир этиши тушунилади.
Жиноятни содир этиш жойи Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сағбон кўчасида жойлашган Исломобод жоме масжиди, вақти 2013 йил 1 август куни соат 02:00. бундан ташқари жиноятни содир этиш ҳолати – жиноий шериклар юзларига ниқоб тақиб, темир бўлаги билан қуролланиб келиши.
Жиноятни содир этиш усули – тунда масжид деразасидан ғайриқонуний равишда ичкарига киришиб, қоровулни темир бўлаги билан кўкрак ва танасининг бошқа қисмларига оғир тан жароҳати олгунига қадар қасддан бир неча маротаба уриб, қўл ва оёғини латта матоси билан боғлаши.
Субъект – жиноят содир этган шахслар, Турсунқулов ва унинг шериги. Жиноят ҳуқуқи бўйича жиноят субъети жиноят содир этган ҳар қандай жисмоний шахс бўла олмайди. Жиноят кодексинининг
17-моддасида бу ҳақда қуйдагича тарифланган. Яъни жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар. Жиноят содир этгунга қадар ўн уч ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлардагина яъни қасддан одам ўлдирганликлари учун (Жиноят кодексинининг 97-моддаси иккинчи қисми) жавобгарликка тортилиши, ўн тўрт, ўн саккиз ёшга тўлган шахслар учун Жиноят кодексининг айнан қайси моддалари билан жавобгарликка тортилиши ҳам батафсил ёритиб ўтилган .
Субъектив томони – айбдорнинг ўзи содир қилаётган ижтимоий ҳавфли қилмишига бўлган муносабати бўлиб, жиноят субъектив томони уч белгини ўз ичига олади: айб, мотив ва мақсад. Турсунқулов ва унинг шериги содир этган ижтимоий хавфли қилмиш – қасддан содир этилган айб. Жиноят мақсади – масжиднинг эхсон қутисидаги пулларни ўзлаштириш.
Турсунқулов ва унинг шериги содир этган ижтимоий ҳавфли қилмиш Жиноят кодексининг махсус қисми “Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этиши”4 белгилаб қўйилган жиноят кодексини 164-моддаси билан квалификация қилинади. Ушбу модданинг 2-қисми “а” бандида босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир этилиши; 3-қисми “г” бандида баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилиши келтирилган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, қоровулнинг ҳаёти факултатив объект ҳисобланиб, жиноятчилар уни ўлдиришни исташмасада, содир этган ижтимоий хавфли қилмишлари натижасидан келиб чиққан иккинчи бир жиноий оқибат сифатида баҳоланади. “Факултатив объект деганда, одатда, шундай ижтимоий муносабат тушуниладики, тегишли жиноят содир қилинган айрим ҳолатда унга зарар етказилиши, бошқа ҳолатда эса зарар етказилмаслиги ҳам мумкин”5.
Ушбу содир этилган жиноят Жиноят кодексининг 164-моддасидан ташқари яна бир нечта моддаларида ёритилган. Масалан, 104-модда 3-қисми “г” банди, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 166-модда 1-қисми, талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш. Бироқ қонунчиликда бундай ҳолларда умумий жиноят таркибини қамраб олган модда билан яъни 164-модда билан квалификация қилишни келтирган. Қоровулнинг ўлими жиноятчиларнинг ижтимоий хавфли қилмиши содир бўлиб, мол-мулкни талон-торож қилиши тугалланганлигидан сўнг юз берябди. Жиноят квалификация қилиш жараёнида улар ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги кўриб чиқилади. Сабабий боғланишнинг мавжудлиги ёки йўқлиги биринчи навбатда вақт масаласи билан кўриб чиқилади. Босқинчилик 2013 йил
1 август куни содир этилган, жабрланувчи оғир тан жароҳати олганлиги натижасида 2013 йил 15 август куни вафот этган. Демак, вақт бўйича улар бир-бирига тўла мос келмоқда.
Жиноят кодексининг 29-моддасида жиноятда иштирокчиларнинг шакиллари кўрсатиб ўтилган бўлиб ушбу жиноят иштирокчилик шаклига кўра мураккаб иштирокчилик ҳисобланади. “Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.”6
Казусда Турсунқулов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, “масжиддан қўлларининг изи чиққанлигини” тан олсада, ўз жиноий шеригини яширябди. Ваҳоланки, жиноят содир этилган жой ўрганилиши ҳамда тергов жараёнида ўтказиладиган тергов суриштирув натижаси орқали иштирокчилик асосида қилмиш содир этилганлиги аниқланади. Жиноятчининг ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиши ва чин кўнгилдан пушаймонлик билдириши жиноят кодексининг 55-моддаси “а” банди, жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолансада, айнан жиноий шеригини яшириши яъни жиноятни очиш учун фаол ёрдам бермаганлиги, жазо тайинлаш жараёнида инобатга олинмайди.
Қилмишнинг иштирокчилик асосида содир этилиши қасддан жиноят содир этилганлигининг яна бир белгиси сифатида баҳоланади. Чунки “Қонун шуни таъкидлайдики, иштирокчилик фақат қасддан содир этиладиган жиноятларда ифодаланади, иштирокчиликда албатта олдиндан мақсад қилиниб амалга оширилган эҳтиётсизлик мавжуд эмас”7.
Казусда Турсунққулов ва унинг шериги қоровул Халиковни темир бўлаги билан кўкрак ва танасининг бошқа қисмларига қасддан бир неча маротаба уриб, ўта шафқатсизлик билан оғир тан жароҳати етказиши, бунинг натижасида жабрланувчининг ўлими келиб чиққанлиги жиноят кодексининг
104-моддаси 3-қисми “д” банди билан баҳоланади. Ушбу жиноятга аҳамият бўлсак, жиноятчилар қоровулга ўта шафқатқатсизлик билан тан жароҳати етказишган, қўл ва оёғини латта матоси билан боғлаб оғир аҳволда ташлаб кетиш жараёни жабрланувчининг ўлимини мақсад қилмаган бўлсалар ҳам ўлим келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1999 йил
30 апрелдаги 6-сонли “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида айбдор ўзганинг мол-мулкни талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, жабрланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиши бу – талончилик, “ҳужум қилиб ҳаёти ёки соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатганда ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитганда эса – босқинчилик” сифатида баҳоланиши келтириб ўтилган. Ушбу пленум қарорининг олтинчи бандида “ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш” тушунчасига алоҳида ойдинлик киритилган. Яъни “ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда унинг ишлатилиши жабрланувчининг ҳаёти учун аниқ бўлган хавфни вужудга келтирувчи ҳолат”8 сифатида баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2004 йил
24 сентябрдаги 13-сонли “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 14-бандида “агар айбдорда моддий наф кўришга нисбатан қасд қотиллик содир этилганидан кейин пайдо бўлган бўлса, қилмиш ЖК 97-моддасининг тегишли қисми билан ҳамда Жиноят кодексининг ўзганинг мулкини талон-торож қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари бўйича квалификация қилинмоғи лозим”лиги келтирилган. Бироқ Турсунқулов ва унинг шеригининг мақсади мол-мулкка қаратилган, жабрланувчининг ўлими эҳтиётсизлик натижасида келиб чиққан. Бу ҳақда ушбу қарорнинг тўртинчи бандида келтирилган: қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этаётганда айбдор шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш ниятида ҳаракат қилади, баданга оғир шикаст етказиш шахснинг ўлимига сабаб бўлган ҳолларда эса, ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади.
Якуний хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ушбу жиноят мураккаб иштирокчилик асосида содир этилган бўлиб, жиноят кодексининг қуйидаги 104-моддаси Қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси ҳамда 164-моддаси 2-қисми “а” банди босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир этилиши;
3-қисми “г” банди баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилиши билан квалификация қилинади. Жиноий жазо тайинлаш жараёнида қилмиш натижаси шахснинг ўлимига сабаб бўлганлиги ҳамда жиноятни қасддансодир этилаётганини айбдор жиноий шеригини яширишга уринганлиги учун жиноятчига нисбатан оғирроқ жиноий жазо тайинланади назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |