7-§ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга, жумладан, ёш оилаларга турар жой ижараси компенсатсиясини тўлаш тартиби 39. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш оилаларнинг секторлар раҳбарларига ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига берган аризасига мувофиқ, уларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсатсияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши мумкин.
40. Аризага ижара шартномаси нусхаси илова қилинади. Ариза беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ва ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган хулоса билан Васийлик кенгашига тақдим этилади.
41. Мурожаат ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлса, Васийлик кенгашининг ёш оилага ижара ҳақини тўлаб бериш учун субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унга мувофиқ ижарага берувчига компенсатсия тўлаб берилади.
Ижара ҳақини тўлаб бериш учун субсидия ажратишда:
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва улар билан бирга турадиган оила аъзоларига, ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган умумий майдони энг кўпи билан ўн олти квадрат метрдан (кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса йигирма уч квадрат метрдан) кам бўлмаган ҳажмда, бироқ бир оила учун жами 48 квадрат метр ошмаган ҳолда назарда тутилади;
турар жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб, унинг 1 квадрат метр учун бир ойга Тошкент шаҳрида БҲМнинг 6 фоизигача, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида 4 фоизигача ҳамда бошқа ҳудудларда 2 фоизигача миқдорда белгиланади. Бунда турар жойнинг 1 квадрат метр учун тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг аниқ фоизи ҳар бир фуқаро учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан тасдиқланади.
42. Сектор штаби котиби томонидан ижарага олинган хонадонда ижарага олувчи ҳақиқатда яшаётганлиги ҳар ойда бир маротаба ўрганилади. Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи ижарага олинган хонадонда доимий яшамаётганлиги аниқланган тақдирда бу ҳақда тўпланган асословчи ҳужжатларга мувофиқ ижара тўлови учун компенсатсия тўлаш тўхтатилади.
8-§ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш 43. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникатсиялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, қурилиш бўлимлари билан ҳамкорликда қурилиш соҳасида ишлаш истагидаги ёшларни ҳудуддаги обектларни қуриш ишларига ҳақ тўлаш эвазига иш ўринларига жойлаштириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги ёшларни ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ишларига ҳақ тўлаш эвазига иш ўринларига жойлаштириш, шунингдек, “Ҳар бир ёшга — бир гектар” тамойили асосида ғалладан бўшаган ерларда такрор суғориладиган ер майдонларидан экин экиш учун ва деҳқон хўжалиги юритиш учун иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида экин майдонларини ажратиб бериш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, инвеститсия бўлимлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш истагидаги ёшларни тармоқ ва ҳудудий инвеститсия дастурларига киритилган лойиҳаларда, ҳудудлардаги хусусий тадбиркорлик корхоналаридаги иш ўринларига жойлаштириш;
туман (шаҳар)лар ҳокимликлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш чораларини кўриш;
туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.