Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида



Download 2,91 Mb.
bet21/32
Sana10.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#487874
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
250 28.04.2021

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу вақтинчалик тартиб (кейинги ўринларда — Тартиб) “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
“Ёшлар дафтари” — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари — ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ваколатига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат таълим муассасалари;
секторлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг коллегиал ишчи тузилмаси;
секторлар ишчи гуруҳлари — сектор раҳбари бошчилигида иқтисодиёт, инвеститсия, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси, ёшлар ишлари, бандлик, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва бошқа давлат бошқаруви органлари туман (шаҳар)лар тузилмаларининг малакали мутахассислари ва тижорат банклари ходимларидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган махсус ишчи гуруҳлари;
електрон платформа — ёшларга тегишли бўлган маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш тизимини яратиш ва тегишли вазирликлар ва идоралар билан рақамли маълумотлар алмашувини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш имконини берувчи ягона электрон платформа;
Олдинги таҳрирга қаранг.
“Ёшлар дафтари” жамғармаси — “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида шунингдек, ёшларнинг беш ташаббус доирасидаги тадбирларини молиялаштириш учун белгиланган тартибда ташкил этиладиган жамғарма;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-июлдаги 450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021-й., 09/21/450/0691-сон)
Васийлик кенгаши — “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда тузиладиган коллегиал тузилма;
аризачи — “Ёшлар дафтари”га киритишни сўраб ушбу Тартибга мувофиқ мурожаат қилган ёш фуқаро.
3. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мазкур Тартиб ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish