Samsung'нинг смартфон ишлаб чиқариши Android ёки iOS чиқарилишидан олдин бошланган
Samsung смартфон ишлаб чиқаришда пионер бўлмаслиги мумкин, бироқ компания бу саноатга биринчилардан бўлиб жиддий киришганлиги билан аҳамиятлидир. 2001 йилда корейс компанияси АҚШ бозорида рангли дисплейли илк чўнтак компютерини намойиш қилди. CPH-i300 номини олган қурилма Sprint телекоммуникация тармоғи учун мўлжалланган бўлиб, Palm номли операцион тизимда ишлаган. Унда одатий чўнтак компьютерларининг барча функциялари ва бунга қўшимча равишда телефон қўнғироғини амалга ошириш имкони ҳам бор эди.
Шундай қилиб, CPH-i300ни Samsung'нинг АҚШ бозори учун илк смартфон чиқаришга бўлган ҳаракати, деб баҳолаш мумкин.
Samsung'нинг энг кўп сотилган телефони E1100 дир
Samsung'нинг энг кўп сотилган телефони сиз тахмин қилган телефон бўлмаслиги мумкин: 2009 йили чиқарилган E1110 модели дунё бозорини забт этган. 2012 йилда бу моделнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилгунга қадар 150 млн дона қурилма сотилган. Бу кўрсаткич билан эса E1110 бутун дунёдаги энг кўп сотилган саккизинчи телефон бўлган.
Samsung'нинг энг кўп сотилган смартфони— Galaxy S4
Samsung ишлаб чиқарган иккинчи энг муваффақиятли телефон бу бутун дунёда харидлар сони бўйича 14-ўринда турувчи – Galaxy S4'дир. Смартфонни 80 млн фойдаланувчи харид қилган, бу кўрсаткич билан эса у Samsung'нинг смартфон соҳасидаги ўз рекорди бўлди. Таъкидлаш керакки, ақлли телефонлар савдосида ҳозиргача S4 энг кўп сотилганлик рейтингида iPhone 6, iPhone 6 Plus ва Symbian ОТида ишловчи Nokia 5230 дан кейинги 3-ўринни эгаллаб келмоқда.
Samsung Android'ни сотиб олиши мумкин эди, лекин. . .
Android фонлар ҳақида гапирар эканмиз, бир жиҳат эътиборга моликдир: Samsung'да Android стартапини сотиб олиш имкони бор эди, бироқ буни қўлдан бой берган.
Ўзининг «Даҳанаки жанг: Apple ва Google'нинг жанжаллашиши ва революция бошлаши» номли китобида Фред Вогелштейн (Fred Vogelstein) 2004 йилда Android стартапи устида ишлаётган жамоанинг лойиҳани давом эттириш учун маблағ қидирган пайтлари ҳақида сўз борган. Лойиҳанинг 8 нафар барча аъзоси Жанубий Кореяга Samsung'нинг 20 нафар ижрочи директори билан учршишга боради. Жамоа директорлар кенгашига ўзининг мобил телефонлар учун операцион тизим ишлаб чиқиш ғоясини маълум қилади.
Бироқ Android яратувчиларидан бири Энди Рубин (Andy Rubin)нинг сўзларига кўра, тақдимотдан сўнг Samsung'дагилар бир оғиз ҳам гапирмаган. Директорлар бундай кичик стартап билан операцион тизим яратиш мумкинлигига ишончсизлик билан қарашган.
Икки ҳафтадан сўнг эса жамоадагилар айни таклифни Google'га киритади ва шундай қилиб Google стартапни 50 млн долларга харид қилади. Кейинги йиллар давомида Android жамоаси ва Google ҳамкорликда ишлаб, OТни яратди. 2008 йил октабр ойида тизим бутун дунёга намойиш қилинди. Samsung ўша пайтда Android'ни сотиб олганда қандай ўзгаришлар юз берган бўлишини бир ўйлаб кўриш керак. Лекин бир нарса аниқки, агар харид амалга оширилганида, Android'ни ҳозир Google эмас, балки Samsung бошқараётган бўларди.
ЎҚИНГ: Тайванда ақлли кўзойнаклар ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилди. Google эса бунга бефарқ эмас
Do'stlaringiz bilan baham: |