88
III МАТНШУНОСЛИКНИНГ НАЗАРИЙ
МАСАЛАЛАРИ
ОЛТИНЧИ МАВУ
Қўлёзма китоб ҳақида тушунча
Адабиёт:
Л и х а ч е в Д.С. Текстология. Краткий очерк. М. -
Л., 1964; М у р о д о в А. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. –
Т.: Фан, 1971; Ш а м с и е в П. Матншуносликка оид тадқиқотлар. –
Т., 1986.
Дарснинг мазмуни:
Матншуносликда котибнинг мавқеи.
Китобат санъати, китобнинг тузилиши.
***
Варақлари дасталаниб, муқова орасига олинган
китоблар
эрамизнинг биринчи асридан пайдо бўла бошлади. Улар дастлаб
папирус, кейинроқ пергаментга ёзилган. Қоғознинг кашф
қилиниши китоб яратиш тарихида оламшумул ўзгариш ясади.
VII асрдаёқ Самарқанд кутубхоналарида қоғозли китоблар
бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Европа қоғозни XIII асрдан
кенг ишлата бошлаган. Китоблар қўлда кўчирилгани туфайли,
матншунослик нуқтаи назаридан олиб қарасак, уларнинг юзага
келишида
котиб (хаттот) муаллифдан кейинги иккинчи
асосий шахс
ҳисобланади. Шунинг учун қўлёзма китоб
яратилишида у ўзига хос
мавқега
эга бўлиб, унга кўра матн
оригинали устида ишлаб ҳукм чиқара олган.
Котиб, аввало, хаттотлик санъатидан, қолаверса, барча хат
турларининг нозик томонларидан воқиф шахс бўлмоғи лозим.
Қўлёзма китобларда матн муайян бир хат турида ёзилгани
ҳолда, зарур ўринларда ва котибнинг ихтиёрига қараб, айрим
ҳолларда бошқа хат турлари ҳам учраб қолади.
Баъзан котиб
матндаги фикрни тасдиқлаш учун ҳошияларда ўзидан шеърий
парчалар, изоҳлар қўшиши ҳам мумкин.
Шу билан бирга, котиб маълум
даражада матншунослик
билимига ҳам эга бўлмоғи керак. Муаллиф нусхасидан
89
кўчирилганни истисно қилганда, бошқа ҳолларда кўп нусхали
матнлардан аслият учун нусха танлаш ҳам
маълум даражада
билим талаб қилади. Бироқ амалда, кўп ҳолларда мавжуд
нусхаларгагина таяниб қўя қолинганининг гувоҳи бўламиз.
Котиб асарни кўчириб ёзишда асар яратилган даврни,
кўчирилган
давр тилини, грамматик қоидаларини ҳисобга
олиши керак. Бироқ кўп ҳолларда ўз замонасининг талабларини
ҳисобга олиб, ўз замондошларига тушунарли бўлсин учун
матнга маълум даражада ўзгаришлар киритиб юбориш ҳоллари
кўп учрайди. Шу билан бирга, аслиятдаги айрим сўзларни
нотўғри тушуниш, ўзича «тўғрилаш»лар натижасида ҳам
кейинги нусхаларда матн ўзгаришга юз тутади. Айрим ҳолларда
ҳатто котибнинг матнга бевосита дахл қилиши оқибатида ўзидан
қўшишлар, онгли равишда ўзгартиришлар ҳам бўлиши мумкин.
Қўлёзма китобларнинг қандай чиқишига таъсир этувчи
Do'stlaringiz bilan baham: