Миср, Пергам, Грек-Бактрия, Парфея, Салавкийлар, Македония


Пергам акрополидаги «Зевс мехроби» ва бўлаги



Download 334,17 Kb.
bet4/5
Sana14.05.2022
Hajmi334,17 Kb.
#603784
1   2   3   4   5
Bog'liq
Милоддан аввалги 336 йили Македония подшоҳи Искандар

Пергам акрополидаги «Зевс мехроби» ва бўлаги.
Эллинистик Миср, Птолемейлар подшолиги даврида гуллаб яшнади, қудратли давлатга айланди. Унинг пойтахти Александрия эса эллинистик дунёнинг йирик маданий-сиёсий маркази, йирик порт шахри бўлди. Эллинистик Мисрнинг оқ мармардан ишланган ҳашаматли бинолари дунёга машхур бўлган. Етти муъжизанинг бири, деб хисобланган 120 метрли Фаррос маёғи (машъали), Александриянинг ҳайкалтарошлик билан безатилган парк-боғлари хам оламга машҳур бўлган. Эллинистик Миср бадиий мактабида юқори классика анъаналари (кўпроқ Пракситель) сезиларлидир. Тематикасида хаётиймаиший хамда интим-лирик мавзу етакчи ўринни эгаллайди. Бу жанрда ишланган композицияларда кўпроқ оддий халқ хаётидан олинган воқеалар тасвирланади. Қариялар, болалар

1.Ўзи ва қайлиғини ўлдираётган гал» 2.Ўлаётган гал

Ғоз билан ўйнаётган бола.
образи купроқ учрайди. Кекса балиқчи, “Ғоз билан ўйнаётган бола хайкаллари бунга мисол бўлади. Афродита хайкали кўп ишланган.
Эллинистик Миср санъатида аллегорик талқин этилган хайкаллар ҳам мавжуд. Масалан, «Нил» композицияси, тош ўймакорлигининг намунаси «Гонзага комеяси» бўртма тасвири машхурдир. Унда подшо Птолемей ва малика Арсиноянинг бошлари ён томондан тасвирланган. Эллинистик Мисрда рассомлик хам ривожланган. Адабий манбаларда Апеллес, Антифил каби рассомлар самарали ижод қилганликлари тўғрисида гапирилади. Сўнгги эллинистик давр санъати ҳақидаги таассуротни Родос мактаби беради. Бу мактаб вакиллари кўпроқ Лисипп ижодига мурожаат қиладилар. Бақувват атлетлар, жангчилар ва жанг манзараларини кўпроқ тасвирлайдилар. Родос ҳайкалтарошлигига хос бўлган яна бир хусусият кўп фигурали композицияларга, кучли, ҳар хил даҳшатли сюжетларга кўпроқ мурожаат қилишларида кўринади. “Фарнез буқаси”, “Лаокоон ва унинг ўғиллари” деб номланган композициялар шундай асарлардандир. Лекнн Родос ҳайкалтароши ўз қахрамонларининг ички дунёсини очишга интилмайди. Балки ташқи қиёфада унинг ўзгаришини кўрсатиш билан чегараланиб қолади. Натижада ясамалилик ва сунъийлик кўзга ташлана бошлайди. Родосли ҳайкалтарошлар
Download 334,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish