Милоддан аввалги 336 йили Македония подшоҳи Искандар (Александр Македонский) эллин давлатларини босиб олади. Ўз юришларини Шарққа қаратди. Кўп ўтмай, Ўрта Осиё ва Хиндистон ерларини ҳам забт этиб, Афинанинг шимолий-шарқий ва Болқон яриморолидан тортиб, Хиндистон ерларигача бўлган катта майдоннинг хукмдорига айланди. Лекин Искандар давлати сиёсий жиҳатдан мустаҳкам эмас эди. Унннг вафотидан кейин бу давлат тезда парчаланиб, унинг ўрнида бир қатор давлат ва подшоликлар - Миср, Пергам, Грек-Бактрия, Парфея, Салавкийлар, Македония давлатлари вужудга келди. Бу давлатлар кейинчалик эллинистик давлатлар деб атала бошлади (XIX асрда немис тарихчиси И. Дрейзен бу иборани биринчи бор ишлатган). Александр Македонский истилосидан тортиб, эрамиздан аввалги 30-йилларгача, яъни сўнгги эллинистик давлат - Мисрнинг Рим томонидан босиб олинишига қадар бўлган даври эса Эллинизм даври деб юритилди.
Афродитаси. Мармар. Эр.ав. II аcр. Париж. Лувр музей. Эллинизм даври қадимги грек ва қадимги шарқ ижтимоий- иқтисодий, сиёсий муносабатларининг қўшилиб кетиш ва бир-бирига таъсир кўрсатиш давридир. Бу давр санъати ва маданиятида ҳам аньаналар қўшилиб борди. Эллинизм даври хукмронлари ўзларининг салтанатларини муҳташам бинолар, ажойиб санъат намуналари билан бойитишга ҳаракат қилдилар. Янги-янги шаҳарлар пайдо бўлди. Улар серҳашамлилик ва улуғворликда бадавлат Афинани ҳам орқада қолдириб кетди. Пергам ва айниқса, эллинистик дунёқарашнинг маданий маркази бўлган Искандария (Александрия) шундай шаҳарлардан бўлди.
Македонияли Александрнинг Эрон подшоси Доро 1 билан жанги. Помпей. Санъат ва санъаткорларга бўлган талаб ортди. Санъатнинг янги тур ва жанрлари майдонга келди. Санъатда ижтимоий мотивларни, инсоннинг лирик-интим ҳаётини тасвирлашга интилиш кучайди. Парк-боғ санъати билан боғлиқ бўлган декоратив ҳайкалтарошлик санъати кенг тарқалди. Оддий ҳаётни ифодаловчи лойдан ишланган майда ҳайкалчалар, кўп фигурали ҳайкалтарошлик композициялар яратилди. Шу билан бирга, бу даврнинг ўзига хос томонлари — полислар учун идеал бўлган умумлашма инсон образи ўрнини ягона шахсни улуғловчи, унинг ички кечинмаларини ифодаловчи, эгоизм, худбинликни, хукмдорликни идеаллаштирувчи асарларни яратиш етакчи ўринни эгаллай бошлади. Кундалик турмуш икир-чикирлари, майда деталларнинг натуралистик аниқлигига интилиш ортди. Давр характери ва рухи меьморлик ва монументал санъатда ўзининг ёрқин ифодасини топди. Бу давр меьморлиги ўзининг ҳашаматлилиги, дабдабалилиги ва катта ҳажмга интилиши билан характерланади. Меьморлик назарияси ривожланди. Бу даврда милетлик Гипподаманинг шаҳар қурилиши борасидаги тизими муҳим роль ўйнади. Унинг таклиф этган лойиҳаси асосида қурилган Милет, Приена каби шаҳарларнинг кўчалари аниқ ва кенг шох кўчалардан (проспектлардан) ташкил топган. Унинг бош майдони атрофи эса турли ижтимоий бинолар билан ўралган. Бу даврда ижтимоий бинолар, театр, хукмронларнинг сарой ва қасрлари, турли парк ва боғлар, спорт майдони ва савдо марказлари ўзининг серҳашам ва серфайзлилиги билан ажралиб туради. Бу даврга келиб, ордерлар тизими ўзининг бажарадиган конструктив функциясини кўпроқ декоратив функция билан алмаштирди. Меъморлар устунлардан, яримустунлардан (деворга ёпишган ҳолда) бинони безаш мақсадида фойдалана бошладилар. Ҳайкалтарошлик санъати намуналаридан эса, меьморлик ансамблининг ажралмас қисми сифатида кенг фойдаланилди. Агар қадимги Грецияда ибодатхона шахар маркази ролини ўйнаган бўлса, эндиликда катта маьмурий бино олдидаги майдон ёки савдо учун мўлжалланган майдонларга ахамият берила бошлади.
Эллинизм даври санъатида жонланиш унинг тематик кенгайишида, жанрларнинг пайдо бўлишида хамда шарқ ва ғарб санъати синтезидагина