Пергамдаги шоҳ Аттала йылаги. Агора дарвозаси. II аср. Милет эмас, балки санъат мактабларининг бир-биридан фарққилишида, бадиий йуналишларининг ранг-баранглигида хам сезилади. Бу йўналиш ва мактабларда грек санъати анъаналари ўз ифодасини топган ва ривожланган. Жумладан, грек санъати анъаналарининг таъсири Шарқий эллинистик давлатларда — Салавкийлар империяси, Пергам, эллинистик Миср, Родос оролидаги савдо марказларида хамда Грецияда сезилади. Эллинизм даврида бадиий мактаблар орасида фарқ сезиларли булди. Бу даврда Греция, жумладан, Аттика Александр Македонский давлатининг парчаланишндан кейин хам бадиий-маданий марказ сифатида ўз кучини сақлаб қолди ва шу ерда классика аньаналари антик даврнинг охиригача давом этди. Милоддан аввалги IV аср охири ва III асргача яшаб ижод этган хайкалтарошлар ўз ижодларида Пракситель, Лисипп ва қисман Скопас аньаналарига таяндилар, уни ривожлантирдилар. Эллинистик Грециянинг монументал ҳайкалтарошлиги ичида даврнинг нодир ёдгорлиги “Самофракиялик Ника”хайкали алохида ўринни эгаллайди. У даврнинг нодир ёдгорлигидир.Самофракия ороли учун ишланган бу ҳайкал ғалаба худоси Никага бағишланган. Никанинг қанотларини кенг ёйиб турган пайти тасвирланган. Ҳайкал бирмунча уринган ва шикастланган холда бизнинг давргача етиб келган. Шунга қарамасдан, у ўзининг хаётийлиги, тўлақонлиги билан кишини хайратлантиради. Никанинг жисмоний келишган, соғлом, дуркун қомати шаффоф либос ичидан куриниб, ўзидан нур таратаётгандек туюлади.
Эллинистик Грециянинг яна бир нодир ёдгорлиги Милос ороли учун ишланган Афродита хайкалидир. “Милос Афродитаси” деб ном олган бу асар ҳайкалтарош Александр томонидан эрамиздан аввалги 120 йилларда ишланган. Бу асарда Афродита бир қўлида Милоснинг рамзи бўлган олма, бир қўли билан тушиб кетаётган либосни ушлаб турган холда тасвирланган деб фараз қилинади. Бу хайкалда классика аньаналари, Пракситель услуби сезилади. Хайкалтарош мармар юзасини юксак истеъдод ва махорат билан ишлаб, жисмоний гўзал, таранг, шу билан бирга, бахмалдек майин аёл қоматини кўрсата олган.
Афинадаги ибодатхона қолдиғи. Мармарнинг эмоционал имкониятларидан ўринли фойдаланганлиги асарнинг поэтик томонини ошириб юборган. Мармардаги ёруғ-соя ўйинларининг майинлиги, ўзидан тушаётган нурни қайтариши - аёл қомати, умуман, соғлом инсон қоматининг гўзаллигини очишга хизмат қилган. Афродитанинг юзидаги хотиржамлик, жамолининг гўзаллиги ва поэтик рух билан суғорилганлиги учун нафис санъат намунаси даражасига кўтарган.