Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллийуниверситети тарих факультети



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#242738
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
arxiv huzhzhatlarida buxoro amirligi mudofaa tizimi tarixining organilishi

Туиқатор (турк) - Мирзабоши ва жибачи оралиғидаги ҳарбий мансаб эгаси 
ҳисобланиб, саройда дарвоза олдида турадиган коровуллар ва махсус 
дарвозабонлардан ташқари хонни кўриклайдиган тунқаторлар ёки тунотарлар, 
яъғш кечаси билан ухламай чикадиган кишилар бўлган. Ҳарбий юришлар вақтида 
амирдан ташкари катта мансаб эгаларининг тункаторлари бўлган. Тунқатор Қўкон 
хонлигида б-даражадаги харбий мансабдор ҳисобланган. 
Қўрчи (турк.) - Чеҳраоғаси даражасидаги амал эғаси хисобланиб, курол 
аслаҳа, ўк дори учун жавобғар шахс ҳисобланган.
' Ў з б е к и с т он н и н г я нг и т ар их и . Т ур к и с т он Ч ор Р ос с и я с п м ус т а м ла к а ч п ли г и д а вр и д а . 1 -ж и лд . - Т ош к е н т .
2 0 00 , -Б . 4 6 . 
" М ух а м м а д С а н й и д Б а . Т/ к ув о н и й . Кў р с ат и лг а н а с ар и . - Б . 26 . 
Замонов А. XVIII-XIX аср ўрталарида Бухоро амирлигининг кўшин т \'зпл11ши ва харбий бошкаруви. " 
Ўзбекистон тарихи, 2014 №1. 36-бет. 
43


Уданчи - уруш ва юришлар вактида навкарларни саф тортишини тартибга 
солар, накиб маслаҳати билан саройни мулозим ҳамда хизматкорлар билан 
таъминлар эди. Удайчи баъзи манбаларда Ҳидоячи хам деб юритилар эди. 
Чобуқчи хазиначи, рисолачи ва туфангчи (милтиксоз) юкоридаги 
амалдорлардан пастрок турар эди. Бундам ташкари, ҳарбий амаллар каторига 
Чандовул, Йулчи, жосус, садокчи, килич курчиларни ҳам киритиш мумкин эди. 
Ҳарбий кийим-кечаклар, оёк кийимлари ва бошка анжомлар ясовчи кишилар ҳам 
маълум даражада ҳарбийлар орасида
у з
нуфузига эга эдилар. Кафшбардор 
(пойафзал кўтарувчи), асобардор (асо кутарувчи), кўрпабардор (либос берувчи), 
дасторбанд (салла 5фовчи), тамакисоз (тамаки килувчи), оташбардор (чилимга 
олов ёндирувчи), зинбардор (эгартирувчи), жиловдор, роиз (отларни ром этувчи), 
туғбеги, шукурчи, найзабардор, жилов қўшбегиси, машъалчи, тиркашбардор 
(ўқдон кўтарувчи), доруғабоши, шотирбеги (хоннинг олдидан юриб у келишидан 
хабардор этувчи), чопкучи (пичоқ ясовчи), муза пардоз (амалдорлар этигини 
тозаловчи)' ва бошка ўнлаб амал эгаларини ҳарбий соҳада ҳам фаолият олиб 
борганлигини кузатамиз. 
Бухоро амирлигидаги амал ва унвонларни Хива мамлакатида жорий этилган 
вазифа ва унвонлар билан солиштириш учун каранг: Бухоро амирлигида 
мансабдорларга тайинлаш ёки мансабдан олиш кай тартибда эканлиги тадкикот 
доираси марказини эгаллайди. Амалдор ном (мансаб) ила машҳур бўлган. 
Қуйидаги маълумотда биз мирзабошиликдан жибачи амалига ўтганлигини 
кўрамиз: 
- Мирзабоши қулларингиз жибачи лавозимидан умид килади;
- Абдулкаюм Мирзабоши, Содик мирзабоши, Йўлдош мирзабоши, 
Шохимардон мирзабоши, Ражабали мирзабоши, Мухаммадбек мирзабоши, 
Расулберди мирзабоши, Ниёзбек мирзабоши, Нурмон мирзабоши, Ислом
' Ви льданова А. - Б, Подлинник Б\харского трактата о чинах и завениях. Писменные памятники Востока. Ежегодник. 
1 9 68 . -М , . 19 70 . -С . 1 5 9 -1 63 . 
4 4


мирзабоши...' ва ҳоказо. Қуйидаги ахборотда эса биз бек авлоди б^'лган 
бекзодаларни 
мирзабошиликдан 
(тунқаторлиқдан 
сакраб) 
тўғридан 
тўғрижибачилик амалига эришганлигини курамиз. Анъанавий ҳолатларда эса 
чеҳраокаликдан мирзабоши лавозимига ва бошка амалдорларнинг юкори мансабга 
даъво килишларни курамиз: «Қуйидаги кулларингиз чеҳраоғаликдан мирзабоши 
лавозимига ўтиш умидидалар: Бобохужа чеҳраоға, Ҳамиджон чеҳраоға, 
Раҳмонкул чеҳраоға, Эшмурод чеҳраоға, Қосим чеҳраоға^. Ёки «Жибачи 
кулларинғиз коровулбеғи амали умидидалар; Неъматуллохўжа жибачи, 
Абдулкодирхўжа жибачи, Саримсоқхўжа жибачи, Ҳодихўжа мутаввали шайх, 
Атоуллоҳ жибачи, Муҳаммад Карим жибачи, Мулло Давлат жибачи, Яъкуб 
жибачи, Кароматилла жибачи, Иноятуллохўжа жибачи, Исматулло Домулохўжа 
жибачи, Раҳматиллох жибачи, Ибодулло жибачи, Иброҳим ж и б а ч и . «Қ у й и д а ғ и
кулларинғиз коравулбегиликдан 'мирохурлик лавозимига ўтказишингизни умид 
килади: Махмудхўжа коровулбеги, Эшмуҳаммад коровулбеги, Нурмуҳаммад 
коровулбеги, мулло Шариф коровулбеги, Иброҳим коравулбеги шогирдпеша; 
«Қўшинингиз таркибидаги кулларингизни мирохурлик лавозимидан 
тўксаболикка ўтказишингиз умидида шуни маълум киламан: - Аҳмад мирохур 
шогирдпеша, Муҳаммад Раҳим мирохур, Рахматуллоҳ мирохур, Мирзо Зариф 
мирохур, Даврон мирохур, Убайдулло мирохур, Имомжума мирохур, Максудбек 
мирохур, Ахтамбек мирохур, Мирзо Жалил мирохур;"^ Манбаларда эътироф 
этилишича, то тўксабо амалигача тайинлаш максадида амир номига ёзилган 
аризалар Қўшбегии поён номидан битилган бўлиб, унга эса харбий 
амалдорларнинг тегишли кўрсатмалари етказиб турилган. 
Бирок архив манбаларида номзодларнинг таржимаи холи, нуфузи, обрў- 
эътибори деярли келтирилмай, маъмурлар томонидан амирга тўғридан тўғри 
факат исми шарифигина келтирилади. Бундан ташкари, факат истисно 
ЎзР МДА. И-126 фонд, !-р уйхат. 1505 -иш, 2-вара1<. - 
ЎзР МДА. И-126 фонд, 1-рўйхат, 1505 -иш, 2-варак. " ЎзР 
МДА. И-126 фонд, 1 -руйхат. 1505
- 1 1
Ш
.
3 -в а р а к . " Ў з Р М Д А. 
И-126 фонд. 1 -руйхат. 1505 -иш. 2-варак. 
4 5


тарикасида ҳарбий амалдорлар сафига келтириш мумкин булган кози аскар ҳамда 
муфтий аскарликка эришиш учунгина олий мадрасада укиш керак эди. Бошка 
барча ҳарбий амал эгаси булиш учун ўкимишли ва маълумотли бўлиш шарт эмас 
эди'.Ҳарбий лавозимга тайинлаш ёки озод қилиш жараёни архив манбаларида 
турлича ҳолатларда келтирилади. Ҳарбий мансаб эгаларининг вафот этганлиги 
муносабати билан: Қулдули жамоаси кўшинида Шохимардонкул коровулбеги энг 
улуғ киши хисобланар эди. Яқинда у казо килди. Унинг укаси булмиш Тилавбек 
акасининг навкариядаги жой урнига хизмат килишни умид қилиб колибди. Мазкур 
Тилавбекни навкариянгизда коровулбегилик лавозимига кабул килишингизни 
умид киламан". - Қорабой парвоначи арзи: калмокия кўшини жамоаси юзбошисиз 
колгаи. Раҳмонқул мирзабоши номли киши мазкур жамоанинг яхши кишиларидан. 
Уни ушбу лавозимга муносиб кўришингизни умид киламанз. 
Бухоро амирлигида ҳарбий унвон ва мансаб, улар эгаларининг вазифаси 
масаласига дойр куйидаги хулосаларга келиш мумкин.
- Урта Осиё хонликларидаги хокимият тузилиши, давлат бошкарув тизими 
мангитлар сулоласи хукумронлиги даврига келиб такомиллаша борди. 
Жамиятнинг барча сохалари марказлашган бошкарув тизимига бўйсундирилиб, 
давлат 
бошкаруви 
амирнинг 
чекланмаган 
хукмронлиги 
кўли 
остида 
мужассамлашди. 
- Ҳарбий унвон ва мансаб эгалари ва уларнинг вазифалари, фаолияти 
маълум маънода XIX аср охирларидан бошлаб замонавий тартибга ўта бошлади. 
Бу холни биз Россия империяси харбий низоми, уставини кабул килиши, харбий 
машклар, саф тортишдаги ўзгаришлар, харбий казармаларнинг ташкил этилиши, 
харбий амалдорлар кийинишидаги ўзгаришларда кўриши мумкин. 
- Барча сохалар сингари харбий сохада хам амал ва мансабларга 
тайинлашда кўнрок иктидор ва кобилиятга караб эмас балки, насл-насабга. 
' Л огофет Д. И. Бухарское ханство под русским протекторатом. Т, I. - С. 239. 
" Ў з Р М Д А. И -1 2 6 ф он д , 1 -р уй х а т , 1 52 6 -и ш . 2 -в а р а к . 
4 6


бойлигига, ўрта асрчилик саркитлари ҳисобланган уруғ-аймокчилик ва 
маҳаллийчилик анъаналарига эътибор берилган. 
- Ҳатто, 1920-йилгача кадимда узининг илми, фани билан дунёда ном 
таратган Бухоройи Шарифда бирорта ҳарбий мутахассислар тайёрлайдиган на 
бошланғич, на урта ва на олий таълим тизими мавжуд эмас эди. Бу уринда Д. 
Логофетнинг 
мирохурни-капитанга, 
тўқсабони 
подполковникка, 
додхоҳни-генералмайорга, иноқни-генерал лейтенантга, тенглаштириши хам 
ачинарли хол эди. Манғитлар сулоласи ташкил топтан даврда (XVIII аср II 
ярмида) биргина артиллерия сохасида Россияда, Михайловскийда, Петербургда 
Константиновский номли артиллерия билим юртлари, Москвада артиллерия 
техника мактаби, Михайловскийда артиллерия академияси, Офицерлар олий 
артиллерия мактаблари фаолият курсата бошлаганига анча вакт б5'лган эди.
- Аксарият ҳарбий амал эгаси деб эътироф этилган кишиларни биз тула 
ҳарбий дея олмаймиз, уларни катта ер эгаси, хам чорвадор, ҳам боғбон, хам 
хунарманд ва бошка касбдагилар сирасига киритиш мумкин. Манбаларда уз кули 
остидаги сарбозлардан хужалик ишларида аёвсиз фойдаланиб келган харбий 
амалдорлар хусусидаги куплаб далилларга дуч келинди: 
- харбий амалдорликнинг кўнинча наслдан наслга утиб туриши харбий 
хизматга булган муносабатга салбий таъсир этарди.
- сарбозлар сингари харбий мансаб эгалари хизмат ёши чегараланмаган эди. 
Архив манбаларининг аксариятида амалдорларнинг вафоти муносабати билангина 
янғи амалдор тайинланиши курсатиб утилади. 
- амирликнинг тугатилиши давригача хамҳарбий амалдорларни тайинлаш 
қонун - коидалари тула ишлаб чикилмаған эди. 
Умуман, амирликдаги харбий амалдорларнинг хашамати юкори бўлиб, 
сиёсий ва харбий билимлари, илмий салохияти, укуви замон талабларидан анча 
оркада эди. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish