Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллийуниверситети тарих факультети



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#242738
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
arxiv huzhzhatlarida buxoro amirligi mudofaa tizimi tarixining organilishi

Якшанба: нон - 46 танга, 3,5 ман мош - 13 танга, 7 чорик ун - 8 танга, 7 
чорик гуруч - 10,5 танга, 7 чорик гушт - 12 танга, шолгом - 4,5 танга, жами: 94 
танга. 
Душанба: нон - 46 танга, 3,5 ман мош - 13 танга, 7 чорик ун - 8,5 танга, 7 
чорик гуруч - 10,5 танга, 7 чорик гўшт- 13 танга, утин - 4,5 танга, жами: 94 танга 
Сешанба: нон - 46 танга, 3,5 ман мош - 13 танга, 7 чорик ун - 8,5 танга, 7 
чорик гуруч - 10,5 танга, 7 чорик гушт - 13,5 танга, утин - 4,5 танга, жами: 96 танга 
Чоршанба: нон - 46 танга, 3,5 ман мош - 13 танга, 7 чорик ун - 8,5 танга, 7 
чорик гуруч - 10,5 танга, 7 чорик гушт - 13,5 танга, утин - 4 танга, жами: 95,5 танга 
Пайшаиба: нон - 46 танга, 3,5 ман мош - 13 танга, 7 чорик ун - 8,5 танга, 7 
чорик гуруч - 10,5 танга, 7 чорик гушт - 13,5 танга, утин - 4 танга, жами: 95,5 танга 
Жума: Гуруч - 60 танга, 17,5 чорик гушт - 36,6 танга, 5,5 чорик ёг - 47 
танга, нон - 46 танга, зира 8,5 танга, ўтин - 4 танга, жами: 202 танга. 
Ҳафталик жами 771 танга'. 
Юкоридаги ҳолатга тухталиб ўтар эканмиз, аскарларни овкатлантириш нинг 
маълум бир тизими жорий этилганлигини, ҳар жума кунлари улар учун байрам 
сифатида карши олинганлигига гувоҳ буламиз. Шуни ҳам эътироф этиб ўтиш 
жоизки, рўйхатда турли мевалар, айрим сабзавотлар, ширинликлар ва би р канча 
турдаги озик - овкат махсулотлари киритилмаган. Бунинг асосий сабаби шундаки, 
деярли мунтазам кўшин ташкил этилгандан бошлаб ҳар йили 2 та беклик мазкур 
харажатларни конлаши зарур эди. Улар асосан ўзларида етиштириладиган 
маҳсулотларни натурал тарзда жўнатиб туришган." 
' Ў з Р М Д А.
и-
1 2 6 - ф он д . 1 - р ў Пх ат . 16 11 - и ш . 2 - в а р а к . 
^ Қ а р а нг : Ў з Р М Д А. И -1 2 6 -ф он д , 1 -р уГ1 х а т н и н г 1 56 5 . 1 56 6 . и ш ла р и д а (ж а м и 3 50 в ар а к д а н ор т и к ) м а зк ур
маса^пага дойр хужжатлар келтирнлади.
6 3


Бухоро амирлигининг ҳижрий 1282 - 1337 йиллардаги (мил. 1865 - 1918 
йиллар) ҳарбий қисмларга ажратилган барча турдаги харажатлариҳақидаги катта 
ҳажмли ҳужжатлар тўплами сакланади. Мазкур ҳужжатлар шу фонддаги 
бошкаларидан фарк килиб барча маълумотлар (сан а, ким учун қанча миқдорда, 
каердан...) аник курсатилади. Ушбу ҳужжатларни синчиклаб урганиш жараёнида 
аён бўлдики 1865 - 1880 йилларда харбийлар маоши анча кечиктирилиб (ушбу 
холат 1905 - 1907, 1914 - 1917 йилларга хам тегишли), 1880- 1905,1908 - 1914 
йилларгача уз вақтида берилганлиги кузатилади. Бу нарса амирликдаги, 
колаверса, Россиядаги сиёсий вазиятга хам боғлиқ булиши ҳақиқатдан йироқ эмас. 
Жумладан;1882 йил шаъбон ойига тегишли бир хужжатда шундай дейилган:
- куйидагиларнинг шаъбон ойи маошлари бери либ дуолар олинди; 
Мухаммад Салим қўшинидаги 648 нафар сарбозга 12960 танга, 448 нафар 
1(ўшиндаги Мирохур тўксаболарнинг ойлиги 8960 танга, Абдулкарим тўксоба 
қўшинидаги 612 нафарга 12240 танга, Бўрибек Мирохур қўшинидаги 68 
нафарнинг ойлиги 12160 танга, Хожи Ахмад тўксабо навкарининг 395 нафари 
ойлиги 7900 танга, Нуротадаги Абдулкарим тўқсабо кўшинининг 300 нафарига - 
6000 танга, тўпчи рикоби олийнинг 330 нафарининг ойлиги 6660 танга, Давлат 
тўксабонинг 628 нафари ойлиги, 12560 танга, тўқсабонинг 356 нафари ойлиги 
7120 танга, Мулло Мухаммади тўксабо кўшинидаги 418 нафарнинг ойлиги 8360 
танга, Ахмад тўпчининг 140 нафари ойлиги 2800 танга, қўрғон тўпчиларининг 107 
нафари ойлиги - 2740 танга, 75 нафар сарбознинг ойлиги 1500 танга.
Жами: 1 лак 1960 танга'. 1917 йил Россияда монархия тузуми агдарилгач, 
амирлик расман суверен давлат сифатида фаолият кўрсата бошлади. Бирок, 
мамлакатдаги ички вазиятнинг кескинлашуви, колаверса 1917 йил октябр 
тўнтаришидан сўнг амирликка катта хавф туғила бошлади. Ана шундай вазиятда 
харбий соҳа ривожи учун Олимхон томонидан амалий ишлар кучайтирила 
бошланди. 
Уз Р МДА. И-126 - фонд. I - руйхат. 1566 -иш. 14-варак. 
64 


Сўнгги уч йил ичида (1917 - 1920 йиллар) амирлик низомий аскарларининг 
сони 50 мингтага етказилиб уларнинг маошлари бир неча марта оширилди.' 
Шуниси эътиборга моликки, ҳарбий харажатларнинг оширилиши халкнинг 
оғир турмуш тарзи ҳисобига амалга оширилиб бу даврда соликларнинг бир неча 
баробар кўтарилганлигини кўрамиз. Бухоро амирлиги ҳ арбийларининг моддий ва 
маиший турмуш тарзи масаласида қуйидаги хулосаларга келиши мумкин:
- амирлик қўшини ҳарбийлари ҳарбий хизматга юртга садоқат,
ватарпарварлик, бурч сифатида каралмасдан, моддий эхтиёжларини
қоплаш нуқтаи назаридан қаралган; 
- қўшинда маънавий - маърифий ташвиқотлар олиб борилиши хусусида 
ҳеч кандай маълумотлар учрамайди; 
- кўшинда кўпгина холатларда уларнинг дастури, режалари ишлаб 
чиқилмаган. 
' Ў з Р М Д А. И -1 2 6 - ф он д . 1 - р ў й х ат , 15 66 - и ш . 5 5 - в а р ак . 
6 5 


Хулоса 
Битирув малакавий ишининг умумий таҳлили на олинган натижалар 
куйидаги хулосалар олишга асос булади: 
1. Темурийлар салтанати парчаланган даврдан то XIX аср бошларига қадар 
Ўрта Осиёдаги хонликлар, жумладан, Бухоро амирлиги ҳудудида ҳарбий иш ва 
қўшин тузилиши деярли ўзгармай турғунлик ҳолатида сакланиб келинди. Шу уч 
асрлик муддат ичида дунёнинг бир катор мамлакатларида харбий иш санъат 
даражасида кўтарилиб бўлган эди. 
2. XIX асрнинг бошларида амирликда мунтазам харбий қўшин тузиш учун 
дастлабки амалий кадамлар кўйилди. Манғит амирларидан амир Ҳайдар бу сохада 
бошлаган ислохотларини унинг вориси амир Насрулло давом эттириб, 1837 йилда 
амирлик тарихида илк бор доимий қўшинга асос солди. 
3. Бухоро амирлиги қўшини Россия империяси ҳарбийлари билан илк ' 
тўкнашувларда ўзинииг харбий заифлигини кўрсатди. Амир Насрулло 
давридаёк Россия армиясининг зобит ва харбий маслахатчилари Бухоро 
амирлигига таклиф этилиб, европача харбий илм ва таълим бериш йўлга қўйилган 
эди. Бирок , мавжуд деспотик тузум бу йўлга катта
FOB
бўлганди. Шунга карамай, 
Россия таъсирида 1880 йилда рус харбий низоми Бухоро амирлиги кўшини учун 
асос сифатида кабул килинди. Натижада, амирлик кўшини XIX аср охирларидан 
бошлаб саф тортиш, сафда юриш, харбий дала машкларини ўтказиш, кийиниш 
услубида Россия армиясининг ҳарбий низомига монанд амалий ишларга ўтди. 
Бирок илғор конун- коидаларга хамма вакт хам амал килинмади. Сарбозларнинг 
харбий хизмат сафига кабул килиниши ва ундан бўшатилиши, харбий хизмат 
муддати, жазога тортиш каби масалаларда хамон ўрта асрчилик коидалари 
сакланиб колинди. 
4. Россия империяси вассаллиги даврида амирларнинг бош кароргохи - 
аркни кўриклашдек жиддий иш ханузгача ғуломбачаларга (яъни кулларга) 
топширилганлиги умуман, амирликда кулчиликнинг сакланганлиги амирлик
чегаралари эса асосан рус кўшинлари хомийлигида кўрикланганлиги харбий 
иш салохиятига салбий таъсир кўрсатар эди. Замон талаблари асосида кўшин 
66 


ташкил этиб, уни мукаммал ҳолга келтиришда вассаллик тавқи йўл қўймас, 
иккинчидан амирликнинг бу масаладаги ҳукуқ ва эркинликлари чегаралаб 
куйилган эди. 
5.1917-1920 йилларда қизил армия босқини хавфи остида амирликда маълум 
даражада қўшин тузилиши ишига эътибор қаратилди. Мазкур йилларда Бухоро 
амирлигининг сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлигини, юрт озодлигини сақлаб қолиш 
энг асосий вазифа саналган булсада, бироқ қисқа муддат ичида бу ишни ҳал этиш 
кийин кечган. Бундай вазифанинг амалга ошмаслигининг ички ва ташқи сабаблари 
ҳам мавжуд булган. 
6. Амирликдаги ҳарбий унвон ва мансаб эгаларининг фаолияти маълум 
маънода XIX аср охирларидан бошлаб замонавий тартибга ута бошлади. Бу холда 
Россия империяси армияси ҳарбий низоми кабул қилинди. Ушбу ижобий 
холатларга қарама-қарши ўлароқ харбий сохада амал ва мансабларга 'тайинлашда 
кўпроқ шахсларнинг иқтидор ва кобилиятларига қараб эмас, балки насл-насабига, 
бойлигига, уруғ-аймокчилик ва маҳаллийчиликка эътибор берилганлиги, харбий 
мансабдорларнинг ўз хизмат вазифаларини суистеъмол килганликлари, 
укувсизликлари манбаларда ўз аксини топган. 
1920 йилга кадар хам Бухорода харбий мутахассислар тайёрлайдиган 
бирорта таълим муассасаси мавжуд эмасди. 
7. Ҳарбий сохадаги бир катор ножоиз ва мукаммал бўлмаган конун- 
коидаларни кўрсатиш мумкин: харбий амалдорлар унвон ва мансабининг мерос 
бўлиб ўтиши, сарбозларнинг хизмат ёши ва муддатининг чегараланмаганлиги, 
яъни уларнинг вафоти муносабати билангина вазифасидан озод этилиши, 
амирликнинг тугатилиши давригача хам харбий амалдорларни тайинлаш 
тартиб-коидаларининг тўла ишлаб чикилмаганлиги, амирликдаги харбий 
амалдорларнинг сиёсий ва харбий билимлари, илмий салохияти, жисмоний 
холати, укуви замон талабларидан анча оркада колганлиги, кўшиннинг асосий 
вазифаси мамлакат мудофааси эмас, балки, мавжуд тартибни с аклаш, амирликдаги 
кўзғолонларни бостириш бўлиб 
келаётганлиги кабилар шулар жумласидандир. 
6 7 


8. Амирлик кўшинида маънавий-маърифий ташвиқот ишлари олиб 
борилмас, шунинг учун ҳарбийлар ўз мажбуриятларига юртга садокат, бурч 
сифатида эмас, балки, тирикчилик манбаи, моддий эҳтиёжларини кондириш 
нуқтаий назаридан қараганлар. 
9. Қўшиннинг ҳарбий машқлари учун дастур, режалар ишлаб чиқилмас, 
жанг килишдаги ҳарбий тактика ва стратегия масалаларига эътибор 
берилмаганлиги сарбозларга амалдорларнинг хўжалигина юритувчи арзон ишчи 
кучи сифатида каралганлигидан ҳам тасаввур килиш мумкин. Ҳарбий дала 
машклари ҳам хўжакўрсинга 5'тказилиб, ушбу ҳолат мавсумий кўринишни олар, 
об-ҳавонинг ноқулай шароитларида деярли ўтказилмас эди. 
10. Бухоро амирлиги тугатилганидан сўнг собик амир қўшинининг 
негизида ташкил этилган советлар ҳокимиятига карши ҳаракат қатнашчилари бир 
вақтлар факат оила тебратиш учун ҳарбий хизматни ўтаган
' юртпарварлар эндиликда ўз Ватанлари озодл иги учун кўлларига қурол олиб 
боскинчиларга карши курашдилар. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish