Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллийуниверситети тарих факультети



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#242738
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
arxiv huzhzhatlarida buxoro amirligi mudofaa tizimi tarixining organilishi

Амир Насрулло(1827-1860) даврида қўшин тузилиши қуйидагича кўриниш 
олган эди: 
Ҳарбий асирлардан иборат 80 кишилик гурух, 700 кишилик ҳарбий бўлинма, 
улар 7 дастага бўлиниб бошида эллик боши, бу гуруҳ хам ўнликларга б^'линиб, 
даҳбоши бошқарган ва юзбошига ёрдамчи ҳарбий мансабдор ҳисобланган'. 
Насрулло манғит амирлари ичида биринчи бор пиёда сарбозлар таркибидан 
тўпчилардан иборат доимий харбий бўлинмага асос солди. Амир Насрулло ташкил 
этган тўпчилар таркибида 14 барабанчи, 14 найчилардан иборат мусикачилар 
гуруҳи мавжуд бўлиб, хар бир юзликда иккита турк намунасидаги барабанчи, 4 та 
сурнайчи, 6 та трубачи фаолият кўрсатган^. Шундай бўлсада, амир Насрулло 
даврида доимий кўшин сони манбаларда турлича келтирилади. 
Қўшиннинг асосий таркибини асосан сарбозлар ташкил этиб, уларнинг сони 
1868 - 1873 йилги Бухоро - Россия битимига кўра 12 мингдан ошмаслиги керак эди. 
Амир Музаффархон давридан бошлаб сарбозлар икки гурухга бўлинган: 
1. Шанбеги сарбозлар - бу гурух сарбозлари хафтанинг шанба ва якшанба, 
душанба кунлари харбий машғулотларга катнашган. 
2. Сешанбеги сарбозлар - бу гурух сарбозлар сешанба, чоршанба ва 
пайшанба кунлари харбий машғулотларга катнашган. 12 минг кишилик 
сарбозларнинг 6 минги «Сешанбеги», яъни 6 минги эса «Шанбеги» деб номланган. 
Ҳар минг кишилик сарбозлар гурухи дасталарга бўлиниб, 
Троицкая А. Л Военное дело в Бухаре в первой половине XIX века. - Душанбе. 1953. - С. 213. 
' Троицкая А.Л. Указ.соч. - С. 213. 
2 5


саркардалар бошкарган. Ҳар бир дасталар хам уз навбатида 5 та «Байдоқда»' 
бўлиниб ҳар бир байдокка 200 тадан сарбозлар хизматда бўлишган. Байдоклар 2 та 
юзага (юз/юзабоши бошкарган) 4 та 50 кишилик гуруҳга (панжоҳбоши бошкарган) 
бу гуруҳ эса даҳбоши бошкарувида булган 5 тадан ҳарбий булинма бараларга 
булинган". Қўшин сафига кабул килиш коидалари деярли бутун сулола 
ҳукмронлиги мобайнида уз анъанавийлигини саклаб келган. XX аср бошлари, 
аникроғи 1905-1920 йилларда янги типдаги ҳарбий кисмларнинг ташкил 
этилганлиги боне бу анъана бироз бузилган. Қўшин таркибига кабул килишнинг 
турли томонларини кўриб чикадиган бўлсак, авваламбор жиноятчи, ўгри, 
маҳкумлар ота-оналар ўз фарзандлари устидан шикоятлари учун, кочоклар 
эвазига уларнинг кафилликлари ҳисобидан сарбозлар кабул килинганлини айтиб 
ўтиш лозим. 
Ҳарбий мансабдорларнинг Бухорога ёзган хатида хусусан шундай 
дейилади: - «Ҳазратимнинг азиз бошларига юз мин г марта тасаддук бўлай! Нодон 
ва ризоталаб кулингиз Қирғизойим гузаридан Абдулжалилни - яъни олий 
зиндонга қамалган маҳбусни Мохончи ҳамроҳлигида Балжувон вилоятидаги шох 
Абдушукур мирохурнинг хузурига сарбозлик хизматига юбордим»"\ 
Ўзбекистон 
Реснубликаси 
Марказий 
давлат 
архиви 
Қўшбеги 
Канцеляриясида (И-126 фонд) сакланаётган юзлаб хужжатларни ўрганар эканмиз, 
зиндонбанд этилганлардан хам харбий хизмат сафига кабул килинганлигининг 
гувохи бўламиз. Ҳужжатларнинг бирида: - «Ҳазрати Саййидимнинг муборак 
бошларига тасаддук бўлай! Ҳазрати амири ғуфроннишон даврларида Носирхон, 
афғон ясовули, олий зиндонга камалган эди. Олий фармойишга биноан Чоржўйга 
келиб сарбозлар сафига кўшилди. 
Бу с уз аслида «пиёда » деган с уздан олинган булиб. араблар томонидан Моваро \ нна\р босиб олингач харбий истилох 
сифатпда «байадок » ва «биезак» шаклида фоПда -шна бошланди. Бу термин биринчи марта Жамол Каршийнинг 
«Мулҳакот би-с -Сур ох » асарида учрайди. Қаранг: История Казахстана в персидских источниках. Жамал ал -Карши. 
У1\'лхакат би -с-Сурах ». (Прибавление к словарыо ас -с\ 'рах). 1 том. Введение, переводе арабско -персидского. 
комментарии L1J. X. Вохидова. Б. -- Б. Аминова. - Алмати: Дайк -Пресс. 200.Г -С. 32. 
" Самарканд шахридаги Узбекистон маданияти тарихи давлат м \'зейи архиви. -- -Ve814 хужжат. 4 варак. 
ЎзР МДА. И-126 фонд. 1 -руйха т. 1527 иш. 1 - варак. Ш\'ндай маз.мундаги аризалар мазкур фонднинг. 1 рўйхат 
1528. 1529. 1530. 1531 ишларида хам кузга ташланади.
2 6


Ҳар йили у 50 ман' ғалла олиб хурсандчилигидан жаноб олийлари ҳакларига дуо 
қилмоқда. Унинг кўчи Бухорои Шарифга колган. Мазкур кулингиз, Қоровулбеги 
жаноб олий ҳазратимни бениҳоя дуо килиб бандалик арзимни билдираманки, Олий 
давлатхонанинг 
кули 
б>/ламан. 
Қулингиз 
Бухорои 
Шарифга 
бориб 
навкарларингиз сафида хизмат килиб, ахлу аёли билан биргаликда зоти Олийни 
дуо қиламиз деб умид киляпти. Мен бир ожиз нотавон қулингиз шу сабабдан олий 
марҳаматингиз ва розилигингиз не тариқа бўлади деган андиша арзини 
билдирдим»", - дейилган. Ушбу маълумотдан кўринадики, сарбозларнинг бир 
кисми К4аҳбуслардан ташкил этилган. Сарбозликка қабул килинганлар таркибини 
ўрганишда яна куйидаги ҳужжатларга дуч келиш мумкин:
«Ҳазратимининг 
муборак 
бошларига 
тасаддук 
бўлай. 
Пардалик 
навкариясидаги Имомназарбек эшоноғабоши кулингиздан. Бир коровулбеги 
қулингиз қариб қолганлиги сабабли хизматнинг уддасидан чиқмаётир. Олий 
марҳаматингизни дариғ тутмай ўрнига Мулло Бобо исмли ўғлимни киритасиз деб 
умид қиламан. Олий ижозатингиз билан унинг ўғлини мирзабошилар навкарияси 
сафиға кўшаман»'. Манбаларда эътироф этилишича, сарбозликка кабул 
килинаётған пайтда унга бир кишидан 3 кишиғача кафил бўлган, мабодо аскар 
хизматдан қочса, то топилгунга кадар унинғ кафиллари ҳарбий хизматға жалб 
этилған: «Мирбий парвоначи қулингиз Тўпчи қулларингиз ва иккита 
сарбозларнинг қўшини, яъни Бухорои Шарифда хизматда бўлғанлар 30 нафарни 
ташкил этади. Улардан 8 нафар сарбоз кочиб кетған. Шуни юзбошиға маълум 
килдик. Агар кочганларни топа олмасалар, уларни қариндошларидан кафилларини 
кўлға олишға буюрдик. Ўшаларни кўшинни таркибиға киритамиз. Ҳижрий 1326 
(1908-09 йили»'^). Аксарият ҳолларда сарбозликка қабул қилинадиған вактда унга 
учта кафил тайинланилған. Бу ҳужжат кози иштирокида расмийлашт ирилиб мухр 
босилған. Хизматдан 
' Б у д а в р д а 1 Б ух ор о м а н и 2 п \ 'д , 1 п уд э с а 1 6 к г . г а т е н г б у. и 'а н . " Ў з Р
МДА. И-126 фонд, 1-рўй.хат. 1527 иш. 2 -варак. ' ЎзР К4ДА. И-126 
фонд. 1-рўйхат. 1625 иш. 7-варак. ЎзР МДА. И-126 фонд. 1-рўйхат. 
1 6 29 иш . 9 -в а р а к . 
2 7


қочгаи сарбозлар ўрнига уч кафилнинг хизматга жалб этилиши куйидаги 
мақсадларга йўналтирилиши мумкин эди: 
- қўшин таркибида тартиб интизомни сақлаб туриш;
- кўшиндан қочган, кафилсиз ва бедарак йўколган сарбозлар ўрнини 
тўлдириш; 
- мамлакатда ватанпарварлик руҳининг пасайиб кетганлиги, ҳарбий 
хизматни шараф эмас, балки, давлат мажбурияти деб билиш; 
- ҳарбий хизматнинг оғирлиги; 
- ҳарбий хизматнинг обрў ва эътибори йўклиги;
- даромади ва тирикчиликнинг оғир шароити.
Қўшин таркибига кабул қилиш тўғрисидаги фикримизни давом эттирар 
эканмиз, сарбозликка кабул килинганлар тоифасига ота - оналарнинг ўз 
фарзандлари устидан килган арзларига асосланиб чакирилганларни ҳам кўриш 
мумкин. Ушбу маънода ёзилган кўплаб аризалар сақланган: Жаноби Олий 
ҳазратим камтарлар камтари ризожўй кулингиз Кенжабек каровулбеги юзбоши 
қабул қиласиз деган умидда арз килибди. Тасаддук бўлай, Махтобой деган 
қулингиз табаррук номангизни бу нодон кулингизга етказиб берди. Жаноби олий - 
ҳазратим, номада мазкур кулингиз Муртазо исмли фарзандини саришта килиб 
билмаслигидан арз килибди. Сизнинг марҳаматингиз билан уни ҳарбий кийимлар 
кийгизиб, курол аслаҳалар бериб олий қўшин сафига киритсак...'. Ўзга юртлардан 
паноҳ излаб келганлар, муҳожирлар ҳисобига ҳам кўшин сафи тўлдирилиб 
борилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга ҳам дуч келинди: «Ризоталаб қулингиз 
Абдулҳамидбек ва Миркулибекнинг жаноби олий ҳазрат розиликларини тилаб 
ёзган аризаси: Бу иккала кулингиз ватанидан жудо бўлган. Минг азоблар билан 
остонангиздан мурод тилаб келганлар. Қулнарвар мазкур қулларингизни 
кўшинингиз куллари каторига кўшишингизни умид билан сўрайман»".
УзР МДА. И-126 фонд. 1-рўйхат. 1526 иш. 22 -варак. 
ЎзР МДА. И-126 фонд. Ьрўйхат, 1527 иш. 29 -варак. 
28 


Амирлик қўшинлари таркибини ўрганиш жараёни шуни тасдиқлайдики 
ҳатто, 1920 йилга кадар ҳам ҳарбий хизматчилар орасида қуллар мавжуд бўлган. 
Улар умрларининг охиригача ҳарбий хизматни уташлари мажбурий бўлган. 
Ыихоят, 1886 йил амир Абдулахад фармонига мувофик' бошка қуллар каби булар 
ҳам озодлик васикаларини олиш хукукига эга бўлганлар. Аммо архив 
ҳужжатларидан маълум булишича, сарбозларнинг кўпчилиги ўз озодлик 
васиқаларини қўлга кирита олмай амирга бу масалада қайта-қайта мурожаат 
қилишни давом эттирганлар-. Қул аскарлар алоҳида ўнликларда хизмат қилишган. 
Гарчи эркин сарбозлар XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб доимий 
қўшин кўри нишини олган бўлсада, тинчлик вактларида улар шаҳар тозалигини 
сақлаш, ободончилик на хатто дехкончилик ишлари билан хам машғул бўлишган. 
Бундай сарбозлар харбий машк ва жанг вактларидагина харбий кийим хамда 
қурол-яроғ билан таъминланган. Амир Музаффархон ҳукмронлиги даврига кадар 
улар тинч вактларда қурол-яроғларини ўз уйларига олиб келишган. Шу даврдан 
бошлаб уларнинг харбий кийимида ҳам ўзгаришлар рўй берган. Бошларида кора 
узун шапка (каландарларникига ўхшаш), OK бўздан шим, кишда харбий мундир 
(кулуча) Бухоро сарбозларининг кўринишларини ташкил этган. Шим ва мундир 
икки йилда бир бор алмаштирилган. Оёк кийимини хар бир сарбоз ўзи билан олиб 
келишга мажбур бўлган. Амир Абдулахадхон даврига келиб харбийларга икки 
йилда бир жуфт этик бериладиган бўлади"'. Ҳарбий мундир «Кулуча» ёки «ёпик» 
бош кийими эса «кўлончин» деб юритилган. Сарбозлар погонларида даста раками 
ёпиштирилган эди^. 
Юқорида айтиб ўтилган кискартирилган сарбозлар туркумига Туркистон 
генерал - губернаторлиги тасарруфидан кабул килинган (асосан Қўкон, Жиззах, 
Самаркандлик) лар кириб улар губернаторлик билан
1 8 68 -1 8 73 ни лг и Б ух ор о Р ос с и я ш а рт н ом а с и д а 1 0 йи л и ч и д а ам и р ли к д а к улч и ли к н и т уг а т и ш х а к и д а х а м r an к е тг а н .
Бирок, бу нарса охиригача амалга ошири.чмаган. " ЎзР МДА. И-126-фонд. Ьр уйхат. 2 107 иш. 1 -варак. 
3 С а м а р к а н д ш ах р и д аг и Ў з б ек и ст он м а д а н и ят и т ар их и д а в ла т муз е Пи а р х и в и. - Ҳ\ 'ж ж а т . . No 8 1 4 . - Б . 2 .
4 Ў ш а ж ой д а . 
2 9


келишувга асосан озод этилиши керак эди. Амир Абдулаҳадхон ҳукмронлиги 
даврида рус асирлари дан кабул килинган сарбозлар деярли озод этилган эди. 
Бундан ташкари амир Абдулаҳадхои даврида кексайган, касалманд сарбозларни 
қўшин таркибидан озод этиш ишлари анча жонланган. Архив манбаларида бу 
масалага оид маълумотлар кўплаб келтирилади: 
Иннайтов (Игнатов)" Бухорои Шарифдаги элчи тура бу кулингизга хат ёзиб 
шуни билдиради. Самаркандлик Турсунхужа Пулоднинг завжаси, Самарканд 
фукароси бўлмиш Абераой Самарканд хукуматига ариза ёзибди. Аризасида 
шундай дейилган: Жўрабой, Мир Ориф исмли икки нафар ўғлимнинг Бухорога 
бориб сарбоз бўлганларига 10 йил бўлди. Ҳозир мен кариб колганман. У ерга 
бориб келишимнинг иложи йўк. Шу сабабдан Абераой Самарканд хукуматидан 
илтимос билан арз килган ва икки нафар ўғлини Самаркандга юборилишини 
сўраган. Номлари кайд этилганлар ҳЬзирда Муборизатнанох Мирзабой тўксабо 
юзлигидаги Мухторхўжа коровулбеги юзбоши кўшинида сарбозлик килмокдалар. 
Самарканд хокимининг илтимосига биноан сиздан Жўрабой ва Мир Орифни 
Самарканд фукаролари бўлганликлари учун сарбозликдан озод этишингизни 
илтимос килиб сўрайман. 1877 йил'. Шу мазмундаги хужжатлар Фаргона, Жиззах, 
Ўратепа, Хўжанд яъни Россия империяси тасарруфига ўтган вилоятлардан хам 
келтирилади. Бундан ташкари, карилиги, касаллиги учун хам амир Абдулахадхон 
давридан бошлаб кўплаб сарбозлар хизматдан озод этила бошланган. «Фозилбек 
кулингиз шуни маълум килади: Ёкуббек Калиф вилоятида хизматдадур. Фалаж 
дардига мубтало бўлиб, хизматга яроксиз ҳолатда ётибди. Уни хизматдан озод 
килишингизни сўраб коламиз»'. 
Яна бир бошка хужжатда 1883-йилда 450 нафар дан ортик сарбозлар 
кулликдан озод этилганлиги, озод этилган кул сарбозлардан эса 297 нафари яна 
сарбозлик хизматини давом эттириш истагида бўлганлиги айтиб ўтиладиз. Бўшаб 
колган сарбозлар ўрнини тўлдириш кўпгина муаммоларни 
ЎзР МДА. И-12б-фонд. 1-рўйхат. 1484 иш. 1 -2-варак. УзР 
МДА. И-126 фонд. 1 -руйхат. 1625 иш. 3 -варак. 
3 0


келтириб чиқарган. 1887 йилда юзбошилар уз кўшинлари сони ҳакида ахборот 
берганларида' Абдулҳаким юзбоши юзлигида 189 нафар (200 нафар урнига), 
Муҳаммад Азим юзлигида 190 нафар, Шариф юзбоши юзлигида 175
1 нафар, Чоржуйдаги учта юзликда 555 нафар, Остонқулюзбоши юзлигида 189 
нафар ва ҳоказо сарбозлар сони келтирилади ва уларнинг таркиби тула эмаслиги 
таъкидланади". Ҳатто ўнликларнинг кўпчилигида хам аскар сони тўлиқ 
эмаслигини билиб олиш кийин эмас. Сарбозлар амирликдаги мавжуд 28 бекликдан 
келишиб маълум бир муддатда махсус хизматларни ўташган. Бундай сарбозлар 
гурухи «илгор» деб номланиб улар куйидагича тақсимланган: 

Чоржуй беклигида 100 думбалапур, 10 та тўпчи(2 та эски тўпбилан) 
хизмат муддати 6 ой. 

Шахрисабзда 800 сешанбеги, 10 та тўпчи (3 та эски тўпбилан). Бу 
харбий гурух Китоб беклигида хамўз назоратларини ўрнатиб, бу ерда улар бир йил 
хизмат ўташган. 

Каркида 100 думбалапур, 10 тўпчи (2 та тўпбилан), 6 ой хизмат 
килишган. Карманада 200 думбалапур, 1 Отўпчи (2 та тўп). Хизмат муддати 1 йил. 
Дарвозда - 200 сешанбеги, 10 тўпчи (2 тўп). Хизмат муддати 1 йилу 2 ой. 

Балжувонда 600 сешанбеги, 10 тўпчи (4 та тўп). Хизмат муддати 
2 йил ва хоказо"'. 
Мазкур муддатда хизматда бўлган сарбозларнинг «илгор» кисми мавжуд 
худудлардаги элнавкарларга ёрдам беришган. Кўрсатилган муддат тугагач, илгор 
қисм бошка худудларга кучирилган. Мангитлар сулоласи даврида амирлик 
қўшинида сарбозлардан ташкари, то 1920 йилга кадар бир канча янги харбий 
гурухлар ташкил этилган'^. 
' Ў з Р М Д А. И -1 2 6 ф он д , 1 -р ун х а т , 1 62 5 и ш , 1 -в а р а к . 
" Ў з Р М Д А. И -1 2 6 ф он д . 1 -р уГ 1 х а т. 15 29 иш . 1 -в а р ак . 
' Самарканд шахридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат м \ зейн архпви. Ҳужжат. 814. 7-8 варак 
Замонов А. XV111-XIXаср уртадарида BN'xopoамирлпгинпнг кушин тчзилиши ва харбий бошкаруви. "
Ўзбекистон тарихи, 2014 №1. 39 -бет. 
3 1


Бухоро аркини қўриклаш учун ташкил этилган ҳарбий гуруҳларни 
Бухорхудотлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар ва 
умуман, бутун манғитлар сулоласи даврида фаолият курсатганлигини кўрамиз. 
Аркнинг ичкари кисмини куриклашда мангитлар сулоласи давригача 
хукмронларнинг якин ва энг ишончли кишиларидан танлаб олинган. Бирок, амир 
Насрулло даврига келиб, дастлаб 1 00 нафардан иборат «ғуломбачалар» гурухи 
ташкил этилган. Улар сотиб олинган куллардан ташкил этилганлигини хис обга 
оладиган булсак, ушбу гуруҳга «ғуломбачалар» (я7>ни, «кулбачалар») номи 
берилганлигининг сабабини билиб оламиз. Юз кишидан ташкил этилган 
дастлабки ғуломбаччалар ўз оилалари билан арк ичида яшашган булсалар, улар 
сони кунгиллар ҳисобидан 200 тага етгач, бу кунгиллилар хизмат вактидан сунг уз 
уйларида истикомат килишган. Ғуломбачалар хизмат вактида 2 гурухга булиниб 
хафтада 3 кундан куриклаш хизматида булишган. Худди шанбеги ва сешанбеги 
сарбозларидек биринчи гурух шанба, якшанба, душанба к унлари, иккинчи гурух 
эса сешанба, чоршанба, пайшанба кунлари хизматда бўлишган. Жума куни дам 
олиш куни хисоблансада кўриклаш вазифасини аркда яшовчи гуломбачалар 
бажаришган. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish