Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 320,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana23.02.2022
Hajmi320,57 Kb.
#123738
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
0.1. Inson huquqlari. Namunaviy dastur




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ 
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ЎРГАНИШ
бўйича махсус курснинг ўқув дастури 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2020 



Инсон ҳуқуқларини ўрганиш маҳсус курси ўқув дастури. – Т.: 2020. 
Тузувчилар:
А.Утамуродов 
Ўзбекистон Миллий университети, Фуқаролик 
жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири, 
профессор. 
В.Р.Топилдиев 
Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими 
кафедраси профессори. 
Э.Б.Раимов 
Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими 
кафедраси ўқитувчиси.
Тақризчилар:
 
 
 
 
Ш.А.Исмоилов
Тошкент давлат юридик университети “Меҳнат 
хуқуқи ” кафедраси, доценти, ю.ф.н. 
М.С.Болтаев
Тошкент давлат юридик университетининг 
Ихтисослаштирилган филиали “Давлат-хуқуқий 
фанлар” кафедраси мудири. доцент, ю.ф.н. 
Н.К.Жамалов
Тошкент давлат педагогика университети 
“Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси 
мудири. доцент ю.ф.н., 
Ш.Ш.Мирзаев 
Ўзбекистон Миллий университети “Фуқаролик 
жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти, 
ю.ф.н.
Ушбу маҳсус ўқув курс Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Сенати Кенгашининг “БМТнинг Инсон хуқуқлари соҳасида таълим 
тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича 
миллий харакатлар дастури ҳақида” 2019 йил 15 июлдаги 2600-III/ҚҚ-563- 
III-сон қўшма қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда 
талабаларга 
Конституциявий 
ҳуқуқий 
билимларини 
юксалтиришга 
мўлжалланган.



КИРИШ 
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти
қурилишининг муҳим шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва 
эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон ҳуқуқлари 
таъминланишининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.
“Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус курси дастурида фаннинг 
мақсадлари, вазифалари, мазмуни ва малакавий талаблар белгиланган бўлиб, 
мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ва бу борада амалга 
оширилаѐтган ислоҳотлар, шунингдек инсон ҳуқуқларини таъминлашда 
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг 
тамойиллари, белгилари, амалга ошириш механизмлари ва унга доир 
замонавий 
концепциялар 
шунингдек, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
конституциясининг жамиятдаги ўрни, аҳамиятини ўрганиш, коррупцияга
қарши кураш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари, давлат ҳокимиятининг 
ташкил этилиши, конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби ва киритилган 
ўзгартиришлар таҳлил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон хуқуқлари бўйича 
Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 
ги 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сонли фармони қабул қилиниши инсон 
хуқуқларини химоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш йўлида 
муҳим ислоҳот бўлиб хизмат қилди.
Дастур инсон ҳуқуқлари шаклланишининг халқаро-ҳуқуқий асослари
назарий методологик асослари ва Ўзбекистон миллий тараққиѐтининг янги 
босқичидаги инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотлар асосида тузилган. 
Шунингдек, 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиеѐвнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида назарда 
тутилган мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда 
ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, дастурда Коррупция тушунчаси, келиб чиқиш асослари ва 
сабаблари, унинг жиноий-ҳуқуқий белгилари, коррупцион жиноятларга қарши 
курашиш ва профилактика қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек 
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган 
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун моҳияти, 
шунингдек “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш 
агентлигини фаолиятини фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги қарори 
асосида (ПҚ- 4761, 29.06.2020) янги ташкил этилган “Коррупцияга қарши 
кураш агентлиги”нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
ѐритилган. 
Шунингдек Ўзбекистон миллий тараққиѐтиниг янги босқичида давлат 
бошқаруви ва суд-ҳуқуқ соҳасила амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг 
коррупцияга қарши курашдаги аҳамияти, давлат хокимиятининг ташкил 
топиши ва давлат хокимиятининг тузилиши ва Конституцияга киритилган 
ўзгартиришларга асосий эътибор қаратилган. 




Download 320,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish