Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Жамоатчилик назоратининг унсурлари дастлаб қачон ва қаерда шаклланган?



Download 181 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi181 Kb.
#82543
1   2   3   4
Bog'liq
ЎРСФЖ мавзу топшириқлар Жам наз жавоби

2.Жамоатчилик назоратининг унсурлари дастлаб қачон ва қаерда шаклланган?
Бир қанча раижланган давлатларда давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ижтимоий кенгашлар фаолиятлари институтлашмоқда. Бунга Росссия Жамоатчилик палатасини мисол келтириш мумкин. Унга ўхшаш ташкилотлар – Францияда турли касбий гуруҳлар вкилларидан иборат бўлган Ижтимоий ва иқтисодий кенгаш, Нилерландия Қироллиги, Австрия, Ўзбекистон каби давлатларда фаолият юритаётган Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кабилар жамоатчилик назоратини самарасини оширишга қаратилганлиги билан ажралиб туради Жамоатчилик назоратининг яна бир таъсирчан шакли журналист тешируви ҳисобланади. Бу шакл АҚШда авж олган.
XIX аср - XX аср бошларида АКШ ва Ғарбий Европа ривожланган мамлакатларида ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тажриди. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш усуллари деганда фуқароларнинг ҳокимият фаолияти устидан ўз назоратларини амалга оширишда қўллайдиган хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатлар тизимини тушуниш лозим. Жамоатчилик назорати иккита асосий усул билан – 1)фуқаролар иродасининг тўғридан - тўғри (бевосита) талаби билан, 2) фуқароларнинг топшириғига асосланган - билвосита (ваколатли) тарзда хатти-ҳаракат қиладиган, улар сайлаган идоралар воситасида амалга ошириладиган усуллар билан ўтказилади. Бунда жамоатчилик назоратининг у ёки бу усулининг бир-биридан устуворлиги тўғрисида масала қўйишнинг ҳожати йўқ, чунки бу икки усулнинг ўз мақсадлари ва вазифаларини амал оширишининг аҳамияти тенг тарзда муҳим ҳисобланади.
3.Мамлакатда жамоатчилик назорати ҳуқуқий асослари қандай ривожланди?
Жамоатчилик назоратининг бевосита ва ваколатли (билвосита) усуллари ўзининг амалга оширилиши бўйича хилма хил шаклларга эгадир. Жамоатчилик назоратининг бевосита усулида фуқаролар иродасининг намоён бўлиши қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- фуқароларнинг ҳокимият фаолиятига оид ахборотлардан воқиф бўла олиши;
- журналистик текширув;
-арзномалар – фуқароларнинг давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига якка тартибдаги ёки жамоавий мурожаатлари;
-фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар йиғинлари, оммавий тарзда тинглашлари воситасида жамият ишларини бошқаришдаги иштироклари;
-жамоатчилик фикрини шакллантирувчи ва бошқарувчи энг юқори доирадаги раҳбарларга таъсир кўрсатадиган илмий-тадкикотлар, публицистик ва бадиий асарлар;
-қонун лойихалари ва бошқа давлат ҳаётига доир бошка муҳим масалаларни оммавий муҳокама қилиш;
-халқнинг қонунчилик ташаббуслари;
-қонун лойихаларининг жамоатчилик томонидан экспертиза қилиниши;
- судлар маслахатчилари.
Фуқаролар назоратининг билвосита – ваколатли усули ўзининг турли шаклларига эгадир. Уларга парламент назорати, ҳудуд (штат, ўлка, вилоят) қонун чикарувчи органларининг назорати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ваколатли органлари назоратларини келтириш мумкин.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни (5 май 2014 й.) жамоатчилик назоратини амалга оширишда қандай аҳамият касб этади?
Мамлакатда давлат ҳокимияти органлари ва мансабдорлар устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамият касб этди. Мазкур қонун давлат ҳокимияти органлари фаолиятини шаффоф кечиши устидан журналистлар, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш истагидаги тадбиркорлар, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини амалга оширишда муҳим илгари силжиш бўлди. Қонуннинг 4-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари сифатида қуйидагилар эълон қилинди:
улар томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги;
улар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этиш. Шу билан бирга, қонуннинг 7-моддасида ахборотдан фойдаланувчи ва унинг ҳуқуқларига доир қуйидаги қоидалар ўрнатилди:
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчидир.
Ахборотдан фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган ахборотни олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишни рад этиш;
ахборотдан фойдаланувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Албатта, мазкур қонун мамлакатда жамоатчилик назоратини шаклланиши ва фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ривожланишида муҳим рол ўйнади. Мамлакатда ОАВ, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаоллари мазкур қонунга таянган ҳолда нафақат ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилди, балки фуқаролик жамиятига хос бўлган демократик қадрияитлардан хабардор бўлди, уларнинг фуқаровийлик позициялари шакллана бошлади.

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish