Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети тамондан Олий таълим муассасаларида тадбирларни ташкил этиш шакллари уларнинг мазмунини бойитиш бўйича ҳамда жамоат ташкилотлари


Ғоявий тарғибот ишини ташкил қилиш



Download 286,5 Kb.
bet19/21
Sana25.02.2022
Hajmi286,5 Kb.
#256135
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1-qo'llanma

Ғоявий тарғибот ишини ташкил қилиш
Мамлакатда олиб борилаётган ғоявий тарғиботнинг натижадорлиги соҳа мутахассислари билан бир қаторда маслаҳатчилар зиммасига ҳам муайян масъулиятлар юклайди. Улар:
Биринчидан, маслаҳатчи миллий мафкурамизни вужудга келтирган асосий манбалардан хабардор бўлиши даркор. Улар қадриятлар, миллий мерос эканини чуқур англасин.
Иккинчидан, миллий ғоямизни қалбан ҳис этсин, миллий мафкурамиз мазмун-моҳиятини чуқур идрок этсин.
Учинчидан, ғоявий тарғибот ишларини ташкил этар экан, бунда ўзи масъул маҳалла аҳлининг барча хусусиятлари: ёши, психологик хусусиятлари, касби, миллати, диний эътиқоди, идрок этиш имкониятлари, билим даражасини ҳисобга олсин.
Тўртинчидан, тарғиботнинг замонавий ва сермаҳсул усулларидан хабардор бўлсин. Зеро, бусиз муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Бешинчидан, у ким билан қандай муомала қилиш маданиятини ўзлаштирсин, бир сўз билан айтганда, балоғат илмидан бохабар бўлсин. Чунки, ўз вақтида тўғри йўналтирилган фикргина натижадор бўлади.
Олтинчидан, маслаҳатчи энг буюк орзуимиз бўлган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш маҳалланинг ҳар бир кишисига боғлиқ эканини фуқароларга сингдирсин, уларнинг бу масаладаги ишончини эътиқодга айлантиришга эришсин.
Еттинчидан, ғоявий тарғибот ишига ижодий ёндошсин. Мавзулар мобайнида шу маҳалла ҳаёти билан боғлиқ ҳаётий мисоллар, буюк аждодларимиз, хусусан, мана шу ҳудудда абадий қўним топган улуғ зотлар меросидан олинган далиллар айниқса ижобий самара беради. Шу ўринда юртимизда эришилаётган ютуқлар, кенг қамровли ислоҳотлар самараси акс этган материалларнинг ҳам берилиши мақсадга мувофиқ.
Саккизинчидан, юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир халқнинг ёзма ва оғзаки ижоди намуналари, кўпмингйиллик тарихий меросига мурожаат қилсин, шу орқали миллий истиқлол ғоясининг негизларини тушунтирсин; одамларда, айниқса, ёшларда миллат қаҳрамонлари, буюк аждодлар ҳаётидаги қаҳрамонлик, миллатпарварлик, ватанга садоқат, оилапарварлик, илмга чанқоқлик каби кўпдан-кўп дақиқ жиҳатлардан ўрнак олиш, уларга тақлид қилишга эҳтиёж уйғотсин.
Тўққизинчидан, фуқароларни эркин тақфаккурга, мушоҳадага, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни теран англаш, улардан керакли хулосалар чиқаришга ўргатсин. Бунда шахсий ибрат алоҳида ўрин тутади.
Ўнинчидан, доимо ўз устида ишласин. Илмини ошириб борсин. Унинг беназир тафаккур тарзи бошқаларни ҳам шунга рағбатлантиради.
Ўн биринчидан, маҳалла аҳлини долзарб мавзулар бўйича баҳсу мунозараларга чорлаш орқали уларни онгли равишда тўғри йўналишга солишга эришсин. Ихтиёрий амалга оширилган ишлар бардавом бўлади.
Ўн иккинчидан, маҳалладошларининг мустақиллик халқимизнинг азалий орзуси, Аллоҳ бизга инъом этган буюк неъмат эканини юракдан ҳис этишларига, уларда бугунимиз, келажагимизга мустаҳкам эътиқод даражасидаги ишонч ҳосил бўлишига эришсин. Бу ўринда унга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Тошкент ислом университети каби мутасадди идоралар томонидан тақдим этилган илмий, илмий-оммабоп нашрлар, медиатақдимотлар амалий кўмакчи вазифасини ўташи даркор.
Ўн учинчидан, маслаҳатчи лоқайд бўлмасин. Лоқайдлик барча иллатлар боши эканини асло унутмасин. Унинг ўрнига фидоий, ташаббускор бўлсин. Шу орқали айрим фуқаролардаги боқимандалик кайфиятига барҳам бериш мумкин.
Ўн тўртинчидан, маслаҳатчи тарғибот ишларини хўжакўрсинга қилмасин. У фаолият олиб бораётган ҳудудда тарғибот ишлари сифатли олиб борилишига эришсин, уларнинг тасодифий, мавсумий бўлишига йўл қўймасин. Чунки, тарғибот ишлари, худди савоб ишларидек, ҳар куни ҳар ким томонидан қилиниши шарт.
Ўн бешинчидан, XXI аср – ахборот асри. Шундай экан, тарғибот фаолиятида оммавий ахборот воситалари, хусусан, интернет, телевидение ва радио орқали узатиладиган, газета ва журналларда ёритиладиган таҳлилий материаллардан унумли, ўринли фойдалансин.



Download 286,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish