Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари


Ишни бошлашдан аввалги ҳавфсизлик талаблари



Download 1,22 Mb.
bet2/28
Sana11.01.2023
Hajmi1,22 Mb.
#898780
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
газ кимёси Лаб

2. Ишни бошлашдан аввалги ҳавфсизлик талаблари


2.1. Талаба ишни бошлашдан аввал иш жойидан барча ортиқча нарсаларни олиб ташлаши лозим, ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги ва созлигига ишонч ҳосил қилиши; лаборатория қурилмалари жиҳозларини созлигини кўзи билан кўриб, ўзида ишонч ҳосил қилиши (електроконтактларни ишончлилиги, яланғоч ўтказгичларнинг мавжуд эмаслиги, ҳимоявий эрга улашнинг мавжудлиги ҳакида); ҳавони кириш-тортиб олиш шамоллатгичини ишга тушириши ва зарур бўлганида шу жойнинг ёритгичини ҳам улайди.

  1. Дозаловчи система (бюретка ва шпритс)ни хом ашё билан тўлатиш, реактор ва хом ашё ҳамда сувни электроиситиш тизимлари, ёниш ва ёнғинни олдини олиш мақсадида ўчиқ холатда руҳсат этилади.

  2. Реактор ва буғлатгичлар электроиситиш тизимини ишга туширишдан аввал қурилмани герметикликка текшириш лозим. Бунинг учун хом ашё ва сувни буғлатгичларга юбориш чизиғидан жўмракларни қабул колбасидаги суюқ маҳсулотларни тўкиб ташлаш жўмрагини ёпиш керак, сувли совутгичдан чиқишдаги резина шлангни газометрнинг газ жўмрагини бирлаштириш (улаш) лозим. Агарда қурилма герметик бўлса, газометр дан бир қанча сувни тўкиш амалга оширилса, кейинчалик сувнинг оқиб чиқищини тўхташи кузатилади. Агарда сув газометрдан узлуксиз оқиб чиқаверса, ногерметиклик сабабини топиш ва уни йўкотиш лозим. Ногерметик қурилмада ишлаш портлашга ва ёнғинга ҳавфлидир.

  3. Қурилмани қиздиришдан аввал сувли совутгичга ва сув билан совутишни тоблаш змеевикига сув беришни амалга ошириш керак; реактор ва буғлатгичлар электроиситиш тизимларини улаш ва қурилмани берилган ҳароратий режимга чиқариш лозим.

  4. Курилмани 2.3-пункт бўйича яна герметикликка текшириш керак.



3. Иш вақтидаги ҳавфсизлик талаблари



  1. Портлашга ҳавфсизлик мақсадида хом ашёни буғлатгичга туширишдан илгари реактор сув буғи билан 5-10 минут давомида пуфлаб юборилиши керак, бунинг учун сувни буғлатгичга юбориш дозатори уланади. Фақат шундай аввалдан бажарилган операциядан сўнг хом ашёни буғлатгичга ва ундан кейин реакторга йўналтиришга руҳсат этилади.

  2. Реакторга кираётган барча реагентлар ҳисоблашдагига қағий мос келиши шарт.

  3. Реактор ва буғлатгичларнинг берилган ҳароратий иш режимини ўзбошимчалик билан ўзгартириш (бузиш) ва қурилманинг газли чизиғидаги босим ҳосил қилиш (шлангларни қисиб қўйиш ёки ишлаб турган дозаторларни жўмракларини ёпиб қўйиш) ман этилади.

  4. Қурилмада ишловчилар, термик куйишни олдини олиш мақсадида электропечлар устига тегинмасликлари даркор.

    1. Ишлаб турган қурилмада электр токи дан шикастланишнинг олдини олиш мақсадида тузатиш билан боғлиқ бўлган барча оператсиялар ман килинади, шу жумладан, ишончсиз контактларни тузатиш, системанинг айрим блокларини монтаж, демонтаж ёки қайта созлашлар. Бундай ҳаракатлар (амаллар) бутун қурилмани электротармокдан тўла ўчирилгач руҳсат этилади.

  1. Ишлаб турган лаборатория қурилмаси олдида хом ашё ёки бошқа ёнилғи моддалар солинган идиш (склянка) ларни ушлаб туриш, ҳамда газ горелкаларини ёқиш, ёнғин бўлишини олдини олиш мақсадида ман қилинади.

  2. Иш давомида талаба жараён параметрларини кузатиб ва уларни созлаб доимо иш ўрнида бўлиши лозим. Ҳаттоки қурилма ўчирилгач, реактордаги ҳарорат 300°С дан пастга тушмагунича у иш жойини ташлаб кетмаслиги даркор.

  3. Коксни ёқиб юбориш мақсадида реакторга қаво беришдан аввал реактор 5-10 минут давомида сув буғи билан ёки инерт газ билан пуфланиши лозим. Акс холда портлаш амалга ошиши мумкин.

  4. Коксни ёқиб юбориш оператсиясини сўнгида реакторга ҳаво бериш ўчирилгач, уни сув буғи ёки инерт газ билан 5-10 минут давомида пуфлаб юборилади.

  5. Талабаларга хом ашё ёки ҳавони реакторга юбориш олдидан ўз ҳаракатларининг тўғрилигига қатъий ишонсаларда ҳимоя кўзойнагини ёки маска (ниқоб) тақиб олиш тавсия этилади.




Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish