Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Ижтимоий фанлар факультети
“Фалсафа ва мантиқ” кафедраси
2020 йил 12-декабрдаги 11-сонли мажлиси
БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА
Қатнашдилар:
|
каф.муд. проф. Ш.О.Мадаева, проф. Н.Шермухамедова, проф. Г.М.Рузматова, проф. Г.Т.Махмудова, проф. Ш.Азизов, доцентлар: Д.Э.Файзихўжаева, Г.Т.Қобилниёзова, Р.Р.Каримов, М.Ёқубова, О.И.Степанова, Б.Н.Валиев, С.Аллаярова в.б., кат. ўқитувчилар: У.Махкамов, О.У.Мажидова, М.К.Тулаганова, ўқитувчилар: М.И.Хужақулова, Н.Жўраева, А.Х.Холмахматов, Х.В.Соқиев, М.Ҳамидова, катта илмий ходим: Х.И.Тошев, Н.А.Джураева, А.О.Амиров, М.Т.Хидиров, Т.Хожиев, магистр. Л.Т.Ризаева, А.Шукуров (котиб).
|
КУН ТАРТИБИ
Илмий семинарда қатнашаётган барча кафедра магистрантларининг илмий ишлари юзасидан муҳокамаси.
1-масала. Илмий семинарда қатнашаётган барча кафедра магистрантларининг илмий ишлари юзасидан муҳокамаси.
Эшитилди: Биринчи масала юзасидан кафедра мудири ф.ф.д., проф. Ш.О.Мадаева сўзга чиқди.
МАЖЛИС БАЁНИ
Кафедра мудири Ш.О.Мадаева - 5А 120501 - “Фалсафа тарихи” мутахассислиги 1-курс магистри Ризаева Лобар Тошпулатовнанинг магистрлик диссертация мавзулари кафедранинг 2020 йил 29 январ 11-сонли йиғилишида муҳокама қилинган. Ризаева Лобар Тошпулатовна мавзуси “А.Бергсон ижодида материя ва хотира тушунчаси” дея номланади. Унинг мавзуси Ижтимоий фанлар факультетининг Илмий Кенгаши (2018 йил 18 октябрь 3 - сонли) йиғилишида тасдиқланган. Энди биз магистр Ризаева Лобар Тошпулатовнанинг илмий иши юзасидан тайёрлаган маърузаси муҳокамасини бошлаймиз.
Сўз магистр Л.Т.Ризаевага берилди:
5А 120501- “Фалсафа тарихи” мутахассислиги 1-курс магистри Ризаева Л.Т.
Менинг магистрлик диссертатция ишимнинг мавзуси “А.Бергсон ижодида материя ва хотира тушунчаси” деб номланиши юқорида кафедра мудири Ш.О.Мадаева томонидан таъкидлаб ўтилди. Ўтган ўқув йилининг биринчи ярими мобайнида раҳбарим фалсафа фанлари номзоди, доцент Кабулниёзова Г.Т билан биргаликда диссертация мавзуси танланди ҳамда университетимизнинг бош кутубхонаси ва “Алишер Навоий” номидаги давлат кутубхонасига бориб, илмий ишимга оид адабиётлар ва манбалар билан танишдим.
Илмий ишни ишлаш жарёнида биз Бергсон китобларида ишлатилган фактлардан ва хозирги замон фалсафасидаги айрим оқимларда берилган фактлардан фойдаланамиз.
Мазкур мавзуда А.Бергсон ўзининг фалсафий қарашларида материализм ва идеализм фалсафий системаларида материя тушучасига берилган бир тарафлама таърифни ўзгартиршга ҳаракат қилди. Ушбу мавзунинг муаммоси материя тушунчасидаги зиддиятларни бартараф қилиш ва интуицив фалсафа асосида бу тушунчага янгича интуицив тушунча беришдан иборат. Биз илмий ишимизда Бергсон ушбу муаммони қандай очиб берганини кўрсатишмиз ва ўзимизнинг ёндошувимизни ҳам беришимиз керак.
Мавзунинг долзарблигини бугунги кунда ёшлар онгига таъсир кўрсатаётган бузғунчи ғоялар моҳиятини очиш; ёт ғоялар оқибатларини ҳаётий мисоллар асосида таҳлил қилиш; ёш авлод тарбиясининг ижтимоий-сиёсий, аҳлоқий қирраларини ёритиш ташкил қилади.
Ф.ф.н., доц. Каримов Р.Р – Сиз А.Бергсон фалсафаси билан яхши танишиб чиқибсиз. Шунга биноан мавзуингизга оид қандай фаразларни тасаввур қила оласиз?
5А 120501- “Фалсафа тарихи” мутахассислиги 1-курс магистри Ризаева Л.Т – Бу ҳақда қисқача маълумотлар берадиган бўлсам.
Ушбу илмий ишни ёзиш, таҳлил қилиш жарёнида биз қўйидаги фаразларни тасаввур қиламиз. Ҳозирги замон Иррационал фалсафий оқимларда Бергсоннинг ҳаёт фалсафаси марказий рол эгалламоқда деб фараз қиламиз. Бу фалсафага биноан файласуф бирон бир масалани ечишда нафақат мантиқий таҳлилдан балки ўзининг тасаввурларидаги ёрқин образларидан фойланиши лозим. Масалан: ҳозирги кунларда Ғарб ва Шарқ фалсафасига ухшаш томонларини таҳлил қилишда бизга тасаввуримиз фаразларимиз ёрдам бермоқда. Бергсонни хотира хақидаги фикрлари бизнинг тасаввуф таълимотимиздаги “ақли қул” ва “ақли жуз” тушунчаларига яқин деб тасаввур қиламиз. Бергсон хотирани икки тоифага ажратади.
Биринчиси “Механик мантиқий” хотира у тафаккурнинг асосида ётади ва илмни китоблардан ўқиш, қайта такрорлаш ва ёдлашдан иборат. Бундай хотирада атрофимиз хақидаги маълумотлар онгимизда суръат сифатида ёки Бергсон ибораси билан айтганда фоторграфия сифатида гавдаланади. Тафаккурдаги “Механик хотира” хеч қандай янгилик яратолмайди у фақат акс эттиради.
Иккинчи тоифадаги хотира “Спантан – образли” хотира деб аталади ва бизнинг тасаввуримиздаги образлар символлар билан бевосита боғлиқдир. “Спантан – образли” хотиранинг остида яширинган ва бадиий адабиёт санъат соҳасидаги ижодий жараёнларда онг остидан юзага чиқади. Бу “Спантан – образли” хотиранинг табиати ижодий қувват билан суғорилган. Бергсоннинг фикрича “механик хотирадан” минг чандон устундир.
Мавзу жамият маънавий ҳаётининг соғломлиги ёшлар онги, турмуш тарзининг соғломлиги билан чамбарчас боғланади. Ёш авлод интеллектуал салоҳиятининг ўсиб бориши, билимли, яратувчи, фаол, мустақил фикрловчи ёшларнинг маънавий гўзал фазилатлар ва хулқ эгаси сифатида шакллантиришни тақазо этади.
Илмий ишлари муҳокамасидан сўнг кафера қарор қабул қилади.
ҚАРОР:
1. Илмий семинарда қатнашаётган барча кафедра магистрантларининг илмий ишлари юзасидан тайёрлаган маърузалари ижобий баҳолансин.
Кафедра мудири Ш.О.Мадаева
Котиб А.Шукуров
Do'stlaringiz bilan baham: |