ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ГЕОЛОГИЯ ВА ГЕОИНФОРМАЦИОН ТИЗИМЛАР ФАКУЛТЕТИ ГЕОФИЗИКА, ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚИДИРИШНИНГ ГЕОФИЗИК УСУЛЛАРИ МУТАХАССИСЛИГИ 1-КУРС МАГИСТРАНТИ ТУРҒУНАЛИЕВ МАДУМАРБЕКНИНГ ҚУДУҚЛАРДА ГЕОФИЗИК ТАДҚИҚОТЛАР МАЬЛУМОТЛАРИНИ ИНТЕРПРЕТАЦИЯЛАШ
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ҲИСОБОТИ
Қабул қилди: г.м.ф.д. Ш.С.Ражабов
Тошкент 2022
Ушбу амалий машғулотни бажаришни бошлашимиз учун менга
Касансай 3 бурғу қудуғидан олинган маълумотлар (.las файллари) берилди:
2) Ушбу файлларни Блокнот датурида очиб кўрганимизда ушбу Касансай 3 қудуғида олиб борилган каротаж ишлари ҳақидаги барча маълумотларни олишимиз мумкин:
3) GeoOffice Solver дастурини ишга тушириб оламиз. Бунинг учун файли ичидаги Solver995.exe файлини устига сичқончанинг ўнг тугмаси билан икки марта босамиз:
4) GeoOffice Solver дастурини ишга туширганимиздан кейин унинг интерфейс ойнаси очилади. Ушбу дастурнинг интерфейси файл номи, менюлар сатри, ускуналар панели ва ишчи ойнадан иборат. Ушбу дастурга керакли .las файлни юклашни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширдим:
Файл менюси => Загрузка Las-файлов… => керакли файллар танланади
5) Очилган .las файллар ичидаги маълумотлар ушбу жадвал кўринишида акс этади. Яъни, ҳар бир усулнинг номи, ўлчов олиб борилган чуқурлик қийматлари ва ўлчаш натижалари:
6) Биз графиклар билан ишлаганимиз учун Планшет ойнасини активлаштириб оламиз:
7) Ушбу графикларни кўриб чиққан ҳолда барча каротаж усуллари ёзиб олинган қисмни кесиб олдим. Бу қуйидагича амалга оширилди:
8) Керакли қисмни ажратиб олганимдан сўнг ҳар бир усулни ўзининг жуфти (GZ- градиент зонд усули ва PZ-потенсиал зонд усули; GRC-гамма каротаж усули ва NGLC-нейтрон гамма каротаж усули…) билан битта устунга қўйган ҳолатда саралаб чиқдим. Буни битта усулни номи ёзилган жойни сичқончани ўнг тугмаси орқали ушлаб иккинчисининг устига олиб бориш йўли орқали амалга оширдим:
9) Графикларга тегишли созламалар ойнасини усулнинг номи устига (масалан GZ ёзуви устига) сичқончанинг ўнг тугмасини икки марта босиб очишимиз мумкин. Очилган созламалар ойнасидан ҳар бир устуннинг керакли параметрларини (графиги ранги, устуннинг ён томонга ўлчами, масштаблари…) ўзгартиришимиз мумкин. Мен ҳам ушбу ойнадан фойдаланган ҳолда ҳар бир устунни керакли кўринишга келтирдим:
10) GRC (гамма каротаж) графигини асос қилиб олган ҳолда бошқа графикларни увяска қилиб чиқдим. Бунинг учун Фунции менюсидаги Увяска кривых га кирамиз ва ҳар бир графикни вазиятга қараб бутунлигича ёки маълум қисмини увяска қилиб чиқдим:
11) GeoOffice Solver дастурида қатлам ажратишни икки хил усул билан амалга ошириш мумкин, яъни Автоматическая (автоматик ҳолатда керакли созламалар киритилгандан кейин дастурнинг ўзи махсус алгоритмларга асосланиб қатлам ажратиши) ва Ручная (қўлда ажратиш). Бунда энг яхши усул аввал Автоматическая орқали қатлам ажратиб олган ҳолда, кейин Ручная орқали хатоликларни тўғирлаб чиқишдир:
11) Мен учун қатлам ажратиш амалини бажариш Corel Draw дастурида анча осон бўлганлиги боис ушбу файлни PDF ҳолатида Corel Draw дастурига олиб ўтдим. Чунки PDF ҳолатда олиб ўтганда файлнинг ҳар бир элементлари алоҳида алоҳида туради. Ушбу ишни қуйидаги тартибда амалга оширдим:
12) Corel Draw дастурида ҳар бир усул графикларини Форма инструменти орқали “увяска” қилиб чиқдим. Кейин геофизик билимларимга ва дарсда олган амалиётларимга асосланган ҳолда қатлам чегараларини ўтказиб чиқдим. Ҳар бир қатламга тегишли қийматларни жадвал кўринишида ёзиб чиқдим. Тайёр бўлган файлни PDF ва JPEG форматларида экспорт қилдим
Do'stlaringiz bilan baham: |