III. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Лаборатория машғулотларидан кўзланган мақсад ва вазифалар – бу фан бўйича олинган назарий билимлар асосида турли тажрибалар ўтказиш, олинган натижаларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, таҳлил натижалари бўйича илмий асосланган хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Лаборатория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари:
№
|
Мавзулар
|
Соати
|
1.
|
Яримўтказгич материалларларнинг ўтказувчанлик турини термозонд усули билан аниқлаш.
|
4
|
2.
|
Яримўтказгич материалларларнинг солиштирма қаршилигини тўрт зондли усули билан аниқлаш.
|
4
|
3.
|
Яримўтказгичларнинг параметрларини Холл эффекти ёрдамида аниқлаш.
|
4
|
4.
|
Ёруғлик ютиш спектридан яримўтказгични тақиқланган зонасини аниқлаш.
|
2
|
|
Жами
|
14
|
IV. Семинар машғулотлари
Семинар машғулотларидан кўзланган мақсад ва вазифалар – бу фан бўйича олинган назарий билимлар асосида турли бўлакларини чуқурроқ таҳлил қилиш асосида асосланган илмий ва амалий хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Семинар мавзуларнинг соатларда тақсимоти
№
|
Мавзулар
|
Соати
|
1.
|
Гибрид-органик-неорганик перовскитлар асосидаги куёш элементлари.
|
2
|
2.
|
Икки ўлчовли (2D) яримўтказгичлар.
|
2
|
3.
|
Квант нуқтали яримўтказгичлар.
|
2
|
4.
|
Магнит яримўтказгичлар.
|
2
|
5.
|
Яримўтказгичли спинтроника.
|
2
|
6
|
Термоспинтроника – спин калоритроника (spin caloritronics).
|
2
|
7
|
Топологик изоляторлар.
|
2
|
8
|
Органик яримўтказгичлар.
|
2
|
|
Жами
|
16
|
V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий масалаларни ечиш кўникмасини ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб мустақил иш бажарадилар. Бунда улар асосий ва қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар.
Мустақил таълим мавзулари:
Углерод наноматериаллари: графен, нанотубалар, фуллеренлар.
Яримўтказгич квант симлари.
Мемристорлар.
Нанозарралар плазмоникаси.
Бир электронли транзистор.
VI. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
“Яримўтказгичлар физикаси” ўқув фанини ўзлаштириш натижасида талаба:
Яримўтказгич материалларни ва уларни фан ва техникада қуллаш усулларини, физикасини қонунларини тасаввур ва билимга эга бўлиши;.
Яримўтказгичларни асосий параметларини аниқлаш бўйича физика тажрибалар ўтказиш ва амалий бажариш кўникмаларига эга бўлиши.
Мавжуд назария ва моделларни амалиётга қўллаш тажрибасига эга бўлиши ва адабиётлар бўйича маълумотларни малакаларига эга бÿлиши керак.
VII. Таълим технологиялари ва методлари:
маърузалар;
интерфаол усуллар;
семинарлар (мантиқий фиклаш, тезкор савол-жавоблар);
гуруҳларда ишлаш;
тақдимотларни қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |