Педагогик таълимнинг инновацион кластери” ҳамда “Мактаб лаборатория” доирасида амалга оширилган ишлар
“Педагогик таълимнинг инновацион кластери” институтнинг асосий стратегик тадқиқот йўналиши сифатида белгиланди ва уни амалиётга жорий этиш мақсадида “Мактаб-лаборатория” инновацион тажриба майдончалари иши йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳа ҳам “Мактаб-лаборатория” инновацион тажриба майдончаларининг фаолияти билан бевосита боғлиқ. 2019-2020 ўқув йилида факультет тасарруфидаги физика ва математика кафедралари Чирчиқ шаҳридаги 21 мактабда хамкорликдаги тадқиқотларни олиб боришди. Мазкур тадқиқот 2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган. Физика ва математика фанини ўқитиш бўйича “Ташаббускор талабалар” лойиҳасида факультетнинг иқтидорли талабаларидан 15 нафари, тегишли кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок эт ишди.
Ушбу тадқиқотнинг 1-босқичи 2019 йил ноябрь-декабрь ойларига мўлжалланган бўлиб, ушбу босқичда физика ва кимё фани бўйича Чирчиқ шаҳридаги 21- сонли умумий ўрта таълим мактаби белгилаб олинган. Мактаб ўқувчиларини PISA дастурига тегишли фанлардан дарс машғулоти олиб борувчи ўқитувчиларга ўқув-методик кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни тизимга солиш ва ечими бўйича чора-тадбирлар белгилаш ишлари амалга оширилиши бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
1. Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 2019-2020 ўқув йили 1-чоракда ўзлаштирган билим даражасини аниқлаш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ шахар 21- сонли Умумий ўрта таълим мактаби 7-синф ўқувчиларидан физика фани бўйича ўзлаштирган билим даражасини аниқлаш мақсадида тест шаклида 18-19 ноябрь кунлари 2 та 7 синф ўқувчиларидан назорат ишлари олинди. Назорат ишлари 15 та тестдан иборат бўлиб, 1 та вариантда олинди. Тест натижалари қониқарсиз баҳолорни 45-47% ташкил этди.
2. Умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг дарс машғулотларини кузатиш мақсадида ташаббускор талабалар 21- сонли мактаб ўқитувчиларининг дарсларига кириб дарсларини таҳлил қилишди. Дарс давомида ўқитувчиларда камчиликларни ва ўқитувчининг мутахассислик фани бўйича айрим бўшлиқлари кузатилди булар:
Ўқитувчи ўзи берадиган мутахассислик фанини мавзуларини тўлиқ билимга эга эмаслиги;
Дарсларни анъанавий усулда давом этиши натижасида ўқувчиларда дарсга нисбатан зерикиш ҳосил бўлганлиги;
Дарсларда деярли АКТ дан фойдаланмаслик, лаборатория машғулотларини амалий машғулотлар билан ўтилмаганлиги сабабли ўқувчиларнинг шу мавзуга доир тушунчалари йўқлиги каби омиллар аниқланди.
3. Ташаббускор талабалар чирчиқ шаҳридаги 21- сонли мактабнинг 7 -“A” ва 7 -“В” синфларга берилган мавзулар бўйича дарс машғулотларини ўз вақтида олиб боришдилар.
Умумтаълим мактаби ўқувчиларидан қуйидаги хулосалар олинди:
1. Мактаб ўқувчиларининг талаба-ўқитувчилар томонидан олиб борилган дарс машуғулотлари бўйича фикрларини ўрганилганда 1-сўровнома асосида ўқувчилар талаба ўқитувчиларимиз хақида жуда ижобий, илиқ фикрларни билдиришган. Айниқса уларнинг муомилали, билимли, ҳар бир янги ўтиладиган мавзуни тушунтирганида тарқатма материаллар ва тақдимот, видео дарслардан фойдаланиб дарс ўтишини, мавзуга оид қўшимча маълумотлар беришини сўровномага ёзиб беришган.
2. 2-сўровнома асосида ўтказган “Ҳозирги ҳолат” ва “Мен хоҳлайман” методи асосида ўқитувчилик касбига нисбатан ўқувчиларнинг муносабатини ўрганилганда талаба ўқитувчиларимизни мактаб ўқитувчиларига кейинги чоракдаги дарс машғулотларини олиб боришларини хоҳлашларини ва адолатли, ўқувчиларни ажратмасдан баҳо қўйишини, ўқитувчининг кийиниш маданияти, дарс ўтиш усуллари билан ўқувчилар кўнглидан жой эгаллаганликлари;
3. Дарс машғулотларининг сифатига ва ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир этувчи омиллар 3-сўровнома асосида ўрганганилганида, мактабда ўтиладиган айрим дарсларнинг ўрни алашиб ўтилиши яъни ўз вақтида ўтилмаслиги, қишда хоналарнинг совуқ бўлиши ноқулайлик туғдиришлари аниқлаштирилган;
4. Мактаб ўқувчилари 2-чоракдан талаба ўқитувчиларимиз томонидан дарс машғулотлари олиб борилиши муносабати билан физика ва кимё фанига қизиқиши ортиб бориши саволномаларда акс эттирилди;
5. Мактаб ўқитувчиларининг билим савияси ва методикасида мавжуд бўшлиқларни 5-сўровнома асосида аниқланди. Унда мактаб ўқитувчиларининг физика ва математика фанидан кучлар, тебранишларга оид масалалар ечиш мавзуларини ўтишда қийинчиликлар бўлиб келинаётганлигини айтишганди. Талаба-ўқитувчилар томонидан машғулотлар олиб борилиши натижасида ушбу қийинчиликлар педагогик махорат ва содда тушунтиришлар орқали бартараф этилди.
6. Институтдан бириктирилган методист ўқитувчи томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.
7. Физика фанидан Тошкент вилоятининг умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларига ўқув услубий методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Физика факултети, физика кафедраси прафессори Турсунов Икромжон ва иқтидорли ташаббускор талабалар томонидан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 1500-1700 гача “Физика фанидан мураккаб масалаларни ечиш усуллари”, “Физика фанидан лаборатория машғулотлари дарсларида жиҳозларни қўллаш” мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.
8. 2019 йил 21 ноябрдан – 20 декабрга қадар мактаб методист ўқитувчиси раҳбарлигида ташаббускор талабалар томонидан дарс машғулотлари олиб борилишини ташкил қилинди. Талабалар тамонидан дарс машғулотлари янги педагогик технологияларни қўллаган холатда олиб борилди. Хар битта талабанинг дарс жараёнига лойиха иштирокчиларининг барчаси иштирок этиб, дарс тахлиллари ташкил қилиниб, мухокама қилиш ишлари олиб борилди. Ҳар битта талаба эришган ютуқлари ва камчиликлари эътироф этилиб борилди.
9. Ташаббускор талабалар томонидан ташкил этилган дарс машғулотларидан кейин ўқувчилар ўзлаштириш кўрсаткичларида ўсишлар кузатилди.
Факультет кафедралари томонидан илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича эришилган ютуқлари
Қабул 2021 муносабати билан факультетнинг 1-курсига 200 нафар абитуриентлар қабул қилиниши назарда тутилган. Хозирги кунда факультетда жами 689 нафар талабалар таҳсил олишини ва янги ўқув йилига жами талабаларнинг сони 842 нафарни ташкил этади. Факультетдаги баъзи маъруза хоналарининг сиғими камлиги учун институтнинг янги қурилаётган биносидан 6 та маъруза машғулотларига мўлжалланган 8 та амалиёт машғулотларига мўлжалланган хоналар ажратиш.
Факультет жамоасининг 2020-2021 ўқув йили учун режалаштирилган ўқув, илмий, маънавий-маърифий ҳамда ташкилий соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи факультет Кенгашининг 2021 йил 30 июндаги мажлисида атрофлича муҳокама этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |