Мирзо Улу\бек номидаги Ызбекистон Миллий Университети


ФАКУЛЬТЕТ КАФЕДРАЛАРИ ФАОЛИЯТИ



Download 69,49 Mb.
bet11/14
Sana13.04.2022
Hajmi69,49 Mb.
#549327
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Якун хис 2020-2021

ФАКУЛЬТЕТ КАФЕДРАЛАРИ ФАОЛИЯТИ


Физика кафедраси

Кафедра ўз фаолиятини 2020-2021 йилларга мўлжалланган илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш дастури асосида амалга ошириб, илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, иқтидорли талабалар билан ишлашни янада такомиллаштириш хамда физика фанининг устивор йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди.


Физика кафедрасида
а) асосий штат бўйича:
1) Турсунов И.Г.- ф.-м.ф.д., профессор в.б., кафедра мудири
2) Насриддинов К.Р. - ф.-м.ф.д., профессор
2) Суяров К.Т. - ф.-м.ф.ф.д. (PhD), доц.в.б.
3) Рустамов У.Р.- ф.-м.ф.н., доц.в.б.
4) Худойбердиева Д. Б. - ўқитувчи.
5) Эшматов А.М. - ўқитувчи.
6) Бегзатова Ш.П. - ўқитувчи.
7) Тиллабоев А.М. – катта ўқитувчи
8) Эшниёзов У.А. - ўқитувчи
9) Бердиев Ш.Х. - ўқитувчи
10) Дўсмуродов М.Б. - ўқитувчи
11) Маликов К.Х. - ўқитувчи
12) Рахманов С.З. - ўқитувчи
б) ички ўриндошлик асосида:
1) Мухамедов Ғ.И. - к.ф.д., профессор.
2) Эшчанов Б.Х. - ф.-м.ф.д.,профессор в.б.
3) Таджибаев И.У. - ф.-м.ф.н., доцент.
4) Бобохўжаев Қ.У. ф.-м.ф.ф.д. (PhD), доц.в.б.
5) Эшматов А.М. - ўқитувчи
6) Арзиқулов З.Қ. - ўқитувчи
в) ташқи ўриндош асосида:
1) Усманов Ш.Н. - ф.-м.ф.д., профессор в.б.
2) Бегматова Д.А. - п.ф.н., доцент.
3) Эшмаматов И.А. - п.ф.ф.д. (PhD), доц.в.б.
4) Палуванова А.Д. - ўқитувчи
5) Фармонова Р. - ўқитувчи
6) Шералиев М.У. - ўқитувчи
7) Ўлжаев Ў. - ўқитувчи
8) Каримбердиев Э. - ўқитувчи
г) таянч (PhD) докторантлар
1) Қутлимуродов С.Ш.
2) Аминбоев Б.
д) ёрдамчи ходимлар
1) Шерметова С.Т., кабинет мудири
2) Номозова М. – лаборант
3) Эргашева Д. – лаборант
3) Эгамберганов И.Ш. – лаборант фаолият кўрсатишади.

Кафедра ўқитувчиларининг ўртача ёши 40, шулардан фан докторларининг ўртача ёши 56, фан номзодларининг ўртача ёши 50. Кафедранинг илмий салоҳияти 41 % (асосий шататни ўзи 33 %) ни ташкил этади.


Физика кафедрасининг профессор-ўқитувчилари умумий физика, астрономия курси, назарий физика, физика (номутахассис йўналишларга) илмий-тадқиқот методологияси фанларидан фанларидан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб боришди.
Ўқув ишлари: 2020-2021 ўқув йили учун кафедрада иш режа тузилди ва шу режа асосида ишлар олиб борилди. Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари, шахсий иш ва календар режаларини тасдиқланди. Шунингдек, институтнинг барча йўналишлари бўйича намунавий дастурга ва ўқув режага асосан ишчи дастурлар тузилган. Намунавий дастурлар ТДПУ да ишлаб чиқилган. Кафедрага тегишли фанлардан ўқув-услубий мажмуалар тайёрланди.
Ўқув жараёнида проф-ўқитувчилар кафедрага тегишли умумий физика, астрономия курси, назарий физика, физикика (номутахассис йўналишларга) илмий-тадқиқот методологияси фанларидан дарс жараёнида педагогик технологияларнинг самарали турларини амалий қўлладилар. Кафедрада дарс бериладиган фанлар бўйича бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари мутахассисликларида дарс жадвалини тузиш, очиқ дарслар ва рейтинг жадвалларини ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 2020-2021 ўқув йили учун кафедрага тегишли бўлган барча ўқув-меъёрий ҳужжатларни тайёрланди ва уларнинг ижросини назорат қилиб борилди. Доимий равишда талабаларни жорий, оралиқ назоратларини ўзлаштириш натижаларини таҳлил ва муҳокама қилиб борилди.
Ўқув жараёнининг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш мақсадида кафедрада очиқ маърузалар, очиқ дарслар ўтказиш ташкил этилди ва унда профессор ўқитувчилар иштирок этишди.
Кафедрада 2020-2021 ўқув йили натижаларини муҳокама ва таҳлил қилинди.
Янги 2021-2022 ўқув йили учун кафедра юкламасини тузиш, муҳокама этиш ва профессор–ўқитувчиларга оптимал тақсимлаш бўйича маслаҳатлашиб олинди.
Карантин даврида бажарилган ишлар: Физика ва астрономия таълим йўналиши бўйича dl.cspi.uz платформасига барча курс ва таълим шаклидаги ўқув режалари жойлаштириб чиқилди.
Шу платформага талабаларга ўқув материаллари жойлаштирилди.
Талабаларга топшириқлар мажмуаси берилди.
Якуний назорат учун тест саволлари тузилди ва ЯН тест шаклида ўтказилди.
Ўқув - услубий ишлар: Кафедра профессор-ўқитувчилари ўзларига тегишли фанлар бўйича йўналишлар кесимида ишчи дастурларни режага асосан тайёрлашди. Кафедрага тегишли 2 та лаборатория хоналарига институт томонидан янги лаборатория ишларига жихозлар, приборлар, қурилмалари таъминланди ва ишга туширилди.
Кафедрадаги ўқув-услубий ишларни ривожлантириш мақсадида янги ўқув адабиётларини, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа адабиётларни ёзиш режасини ишлаб чиқилди.
Ўқув жараёни самарадорлигини оширишда замонавий кўргазмали қуроллар, слайдлар ва интернет ресурслари билан таъминлаш ишларини олиб боришни йўлга қўйилди. Иқтидорли талабалар учун мустақил таълим, уй вазифалари ва назорат ишлари материалларини тайёрланди ва уларни ўрганиб борилди. Маъруза, амалий машғулот ва семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш бўйича профессор-ўқитувчилар билан семинар тренингларни ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 3-декабрдаги ПҚ-4910-сонли қарори ҳамда Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институти, Тошкент вилояти Халқ таълими бошкармаси ва Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг қўшма буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Чирчик давлат педагогика институти Физика ва кимё факультети Физика кафедраси, Чирчик давлат педагогика институти академик лицейи ва Чирчиқ шахридаги 2-, 3-, 7-, 12-, 13-, 15-сонли ўрта таълим мактаблари билан, ҳамда Қибрай туманидаги ИИВ 2-сонли Академик лицейи ва 16-сонли мактаблар билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.
Ушбу хамкорлик шартномаси доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (илова 1.) ва кафедрадан етакчи профессор-ўқитувчилардан таркиб топган масъуллар тайинланди.
Режанинг 1-бандига биноан, умумий урта таълим мактаблари ва академик лицейлар учун институтнинг тажрибали профессор укитувчиларини жалб этган холда, укувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга каратилган таълим ва фан дастурлари асосида ўқув адабиётлари, ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш тизимини такомиллаштириш зарур эди, шунга кўра кафедранинг профессор-ўқитувчиси Дусмуратов Мансур Байсоатович томонидан “Умумий физикадан амалий машғулотлар (механика ва молекуляр физика, 1-қисм)” ва “Репетитор (механика ва молекуляр физика, 1-қисм)” номли ўқув қўлланмалар тайёрланди кафедра мажлисида мухокамадан ўтказилиб, нашрга тавсия этилди.
2-бандига биноан, умумий урта таълим мактаблари ва академик лицейларнинг физика фанини укитишнинг намунавий ва ишчи дастурлари билан танишилди ва шу дастурлар асносида укувчиларни физикага кизиктириш режалари профессор ўқитувчилар томонидан ишлаб чикилди, бу бандга кура, “Улуғбек издошлари” ва “Инновацион физика” номли тугараклар фаолияти йулга қўйилди.
3-бандда, умумий урта таълим мактаби укитувчилари учун укув жараёнига замонавий ахборот ва педагогик технологияларни куллаш буйича маъруза, семинарлар ташкил қилиш буйича п.ф.н., доцент К.Т.Суяров 10-, 15-сонли мактабларда семинарлар ўтказди.
4-банднинг, умумий урта таълим мактабида фан олимпиадаларини ташкил этиш ва уларга укувчиларни тайёрлаш жараёни хар ой мунтазам ташкил этилди.
5- ва 6-бандларга кура, умумий урта таълим мактаби ва академик лицей битирувчиларини Чирчик давлат педагогика институтига ўқишга жалб килиш, институтдаги мавжуд лаборатория жихозлари билан таништириш юзасидан, физика лаборатория хонасига хар хафтанинг чоршанба кунлари ўқувчилари ташрифи амалга оширилди. Уларни лаборатория жихозлари билан таништирилди, мустақил равишда физика жараёнларини ўтказишлари учун шароит яратилди.
Ушбу режалар юзасидан, лойиҳа гурухи томонидан келгуси йилларда ҳам амалий ишлар давом эттирилади.



Умумтаълим мактаблари педагоглари билан ўқув семинар машғулотлар



Ўқувчилар билан ўтказилган лаборатория машғулотлари

Ўқув йилига режалаштирилган ўқув ва услубий қўлланмалар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: 6 та ўқув қўлланма, 9 та электрон қўлланмалар чоп этилди.


Илмий тадқиқот ишлари: Кафедрада илмий тадқиқот йўналиши бўйича илмий фаолият билан шуғулланишга катта эътибор қаратилган.
Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларига иқтидорли бакалавр хамда магистр талабаларни жалб этиш ва улар иштирокини таъминланиб, ишларини муҳокама қилиб борилди.
Бакалавр, магистрлар, докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг ўзаро ахборот алмашинувини таъминлаш, уларнинг иш режаларини, ҳисоботларини эшитилиб, доимий равишда муҳокама этиб бориляпти.
Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва уларни таълим жараёнига жалб этиш масалаларини муҳокама қилинди. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар худудида жойлашган “ELUS” ва “ELSTAN” хусусий корхоналар, “CHIRCHIQ ELEKTROTEXNIKA ZAVODI” АЖ билан кафедра ҳамкорлик шартномалари тузилди ва бу институтнинг физика таълим йўналишлари талабалари ўқув амалиётини, магистрантлар ва докторантлар илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга кўмак бўлади.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2019-2020 ўқув йилида 27 та Хориж журналлари, 35 та маҳаллий журналлар, 13 та тезислар (халқаро), 1 та монографиялар чоп этилди.
Дарслик, ўқув қўлланма, монография ва илмий мақолаларга берилаётган тақризлар сифатли қилиб ёзиб бериляпти.
Хорижий ва республика журналларида илмий мақолалар ёзиш ва уларни нашр эттириш масалалариниш ўрганиб, доимий равишда муҳокама қилиб бориляпти.
Ушбу ўқув йилида кафедра ўқитувчиси С.Қутлимуродов таянч докторантурага ўқишга кириб, профессор С.Нуриддинов раҳбарлигида ўзининг илмий ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари “Астрономия” таълим йўналишига Б.Аминбоев таянч докторантурага (илмий раҳбари доцент Таджибоев И.У.) қабул қилинди.
Кафедра илмий салоҳияти – 41 %.
“Маънавий-маърифий ишлар” ишлар:Кафедра жамоаси маънавий-маърифий ишларда фаол иштирок этишди. Ёшларга оид давлат сиёсатини белгилаб берувчи қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини факультет талаба-ёшлари ўртасида тарғиб қилиш юзасидан:
2021 йил 4 феврал куни институтда Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш партияси билан “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида ўтказилган “Очиқ мулоқот”да факультетнинг 110 нафар талабалари иштирок этишди.
2021 йил 10 март куни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонини ўрганиш юзасидан талабаларга “Ахборот ва мураббийлик соатлари” орқали етказилди.
2021 йил 7-9 феврал кунлари Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, йўналишлар кесимида тадбирлар ташкил этилди.
2021 йил 10-14 феврал кунлари институт томонидан ташкил этилган “Шоҳ ва саркарда Бобур Мирзо” мавзусида танловларда факультет талабалари иштирок этишди.
2021 йил 1 март куни факультет хотин-қизлари томонидан ташкил этилган “Зулфияхоним издошлари” деб номланган маърифий тадбирда факультетнинг ТТЖида яшовчи фаол етакчи ёшлари иштирок этишди.
2021 йил 27 март куни “Спорт билан оғусиз ҳаёт сари” шиори остида институт профессор-ўқитувчилари ўртасида “Дўстлик спартакидаси” ташкил этилди ва бу тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари фаол қатнашишди.
2021 йил 9 апрель куни институт миқёсида “Ректор кубоги” мусобақаси ўтказилди. Бунда факультетининг “Улуғбек издошлари” жамоаси фаол қатнашишди.
2021 йил 23 апрель куни ТТЖида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт соғлик гаровидир” шиори остида ёшлар давра суҳбати ташкил этилди.
2021 йил 21 апрелда институт томонидан ташкил этилган турли онлайин тадбирларда талабаларнинг иштироки таъминланиб раҳбарият томонидан берилган вазифалар гуруҳ мураббийлари ва талабаларга етказилди. 5 та муҳим ташаббусида кўрсатиб ўтилган йўналишларнинг ижросини таъминлаш бўйича эълон қилинган ведиороликлар бўйича 2 нафар қуйидаги талабалар томонидан тайёрланган роликлар институт 5 ташаббус марказига юборилди. Физика астрономия ўқитиш методикаси талабаси Аҳадов Қудрат.
2021 йил 23 феврал куни 5 та муҳим ташаббусида кўрсатиб ўтилган “Бир ойда 10 китоб, 1 йилда 100 китоб билан дўстлашдим” шиори остида ўтказилган “Китобхонлик танлови”да 1-курс талабалари 1-ўрини эгаллашди.
Талабаларни ёзги таътил даврида китобхонликка тарғиб қилиш ва уларнинг маънавий дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги китоблар ўқиш учун тавсия қилиб талабаларга етказилди.
Ташаббус бўйича ташкил этилга семинарлар, давра сухбатлари ва тадбирларда факультет қизлари фаол иштирок этишди.
2021 йил 10 феврал куни талабалар турар жойидаги талабаларнинг яшаш шароитлари ва талабалар орасида олиб борилаётган турли маърифий ва спорт тадбирлари юзасидан “Бўш вақтдан унумли фойдаланамиз” мавзусида йиғилиш ташкил этилди. Унда факультетнинг ТТЖда яшович 30 нафар талабалари иштирок этди.
2021 йил 5 март куни Талабалар турар жойига факультет ўқитувчилари ташриф буюршиб талаба-қизларни кириб келаётган 8 - Март халқаро Хотин-қизлар байрами билан табриклаб байрамнинг аҳамияти ҳақида давра сухбати ташкил этдилар.
2021 йил 1-15 март кунлари Талабалар турар жойи ҳамда ижарада турадиган талабалар билан факультет декан, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийлари суҳбат, мулоқот ва учрашувлар ўтказишди ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишишди.
2021 йил 4 март куни факультет фаоллар залида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ОИТС ва дини-экстримизмни олдини олиш” шиори остида наркологик диспансер, ОИТС маркази, ИИБ, Чирчиқ шаҳар диний уломалари иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда факультетнинг 100 нафар талаба ёшлари иштироки таъминланди.
2021 йил 25 март куни “Илмдан бошқа нажот йўқ ва булмагай” мавзусида олим, диний уломалар, ҳуқуқ тарғибот органлари ҳодимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.
2021 йил 23 феврал куни 5 та муҳим ташаббусида кўрсатиб ўтилган “Бир ойда 10 китоб, 1 йилда 100 китоб билан дўстлашдим” шиори остида ўтказилган “Китобхонлик танлови”да 1-курс талабалари 1-ўрини эгаллашди.
2021 йил 13 март куни “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида талабалар турар жойида ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда факультет талабалари учун берилган ҳудудда ободончилик ишлари олиб борилди.
2021 йил 14 март куни “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида факультет ҳовлисида талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб арча кўчатлари гул кўчатлари ва гуллар экилди.
2021 йил 14 феврал куни 1-ўқув биноси Фаоллар залида “Шоҳ ва шоир – Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди тадбирда 100 нафар талабалар иштирок таъминланди.
2021 йил феврал, март ва апрел ойларида талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Тошкент нон шаҳри”, “Ибрат”, “Алишер Навоий” каби фильмлар намойиш этилди.
2021 йил 1-7 март кунлари Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёлларга эҳтиром” мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
2021 йил 16 март куни “Навруз” умумхалқ байрами муносабати билан Сумалак сайли ташкил этилди.
2021 йил 7 май куни Чирчиқ шаҳар, Ифтихор МФЙ, 2 K\NOXIYA, 16 уй 45 хонадонда истиқомат қилиб келаётган уруш қатнашчиси 1927 йилда туғилган Сяфукова Муниря Хамзиновна, Чирчиқ шаҳар, Кабутар МФЙ, 3-K/N, 8 уй 49 хонадонда истиқомат қилиб келаётган уруш қатнашчиси 1927 йилда туғилган Тангирова Рабига Ххх, Чирчиқ шаҳар, Навбаҳор МФЙ, А.Темур кўчаси, 9 уй 56 хонадонда истиқомат қилиб келаётган 1926 йилда туғилган уруш қатнашчиси Титова Олга Фёдоровна, Чирчиқ шаҳар, Ёшлик МФЙ, Юсупов кўчаси, 22 уй 36 хонадонда истиқомат қилиб келаётган 1927 йилда туғилган уруш қатнашчиси Умерова Анифе Ххх ва Чирчиқ шаҳар, Қуёш МФЙ, 1 K\Noxiya, 11 уй 45 хонадонда истиқомат қилиб келаётган 1933 йилда туғилган меҳнат фахрийси Усеинова Амиде Ххх хонадонларида бўлишиб байрам билан табриклади ҳамда эсталик совғалари топширдилар.
2021 йил 11 май куни Рамозон ҳаити муносабати билан Физика ва кимё факультети профессор-ўқитувчилари Чирчиқ шаҳри, Шодлик МФЙ, Химиклар кўчаси, 2а уйда истиқомат қилувчи, 1942 йилда туғилган ижтимоий ҳимояга муҳтож Ибрагимова Нишонбуви ҳолидан хабар олишди.
2021 йил 14-16 май кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари-бирлашайлик” шиори остида Тошкент вилояти миқёсида фестивал ўтказилди. Фестивалда факультетнинг 15 нафар магистр ва бакалавр талабалари иштирок этишди.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ОТМларига ўқишга жалб қилиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширилди ва Республика конференцияларини ҳамда бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ишларни амалга оширилди. Дарсдан ташқари вақтларда спорт тадбирларини ташкил этилди ва ўтказилди. Талабаларни қизиқтирувчи соҳалар бўйича клублар, тўгараклар, спорт секциялари ишларини ташкил этилди.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг қабул комиссиясида иштирокини таъминяпти.



Download 69,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish